2:56

Ўз-ўзини билиш

MP3

Ассалому алайкум. Менинг бир дугонам бор, у ҳали турмушга чиқмаган. У ўзини жуда қийин характерли қиз деб ҳисоблайди. Айтишича, баъзан ҳатто ўзи ҳам ўзини тушуна олмай қоларкан. Агар сизнинг орангизда ҳам шундай қизлар бўлса, улар энг аввало ўз-ўзларини билиб олишлари ва нимани исташларини аниқлаб олишлари керак. Бундай қизлар чиндан ҳам узоқ вақтгача турмушга чиқмай юришади. Сабаби улар қандай йигитни ёқтиришини ҳам билишмайди. Улар билан учрашган йигитлар бу қизни тушунолмай, кетиб қолишади. Сизда ҳам шундай бўлмаслиги учун баъзи бир маслаҳатларни бериб ўтмоқчимиз. Энг аввало сиз қандай йигитни ўзингиз учун турмуш ўртоқ сифатида танлашни исташингизни билиб олинг.

Сизга саргузаштпараст, шўх ва ўта киришимли йигитлар ёқадими ёки мулоҳазали, очиқкўнгил ва ҳиссиётларини жиловлай оладиган йигитларми? Агар биринчи турдаги йигитлар деб ўйласангиз адашасиз. Бундайлар кўп ҳолларда жиддий муносабатларга тайёр бўлмайдилар. Улар уйланиш учун эмас, шунчаки кўнгилхушлик учун қизлар билан танишишади. Сизга эса мулоҳазали йигит керак. Сиз яна ўз – ўзингиздан чиндан ҳам бахтнинг қадрига етаманми? – деб сўраб кўринг. Авваллари ким биландир учрашгансиз, бироқ унинг салбий жиҳатларини кўриб, яхши суҳбатнинг ёки муносабатнинг белига тепган бўлишингиз мумкин. Сизга ёқишга ҳаракат қилаётган йигитларнинг фақат ёмон томонларини кўравермай, уларнинг яхши сифатларини ҳам кўришга уриниб кўринг.

Сиз бўлажак турмуш ўртоғингиздан нимани кутсангиз, у ҳам сиздан худди ўша нарсани кутади. Бирор йигит сизнинг қўлингизни сўраса, у хунук бўлгани ёки бўйи сизникидан паст бўлгани учун унинг райини қайтарманг. Аввал у йигитни яхшилаб билиб олишга ҳаракат қилинг. Унинг характери сизга тўғри келадими? У келажакда оиласи ҳақида ғамхўрлик қиладиган инсон бўла оладими? У жиддий ва мулоҳазали йигитми? Хуллас, бир-бирингизга имкон беринг. Шунда ҳам характерларингиз тўғри келмаса, ана ундан кейин жавобини берсангиз бўлади. Сизни қўлингизни сўраган йигит билан муносабтга жиддий ёндошинг. Уни ўйин билманг. Бир-бирингизга тўғри келиш-келмасликни иккингиз ҳам яхшилаб кузатишингиз керак бўлади.

Ниҳоят сиз ўзингиз истагандек сифатларга эга бўлган йигитни топдингиз, аммо у билан учрашувга чиқиш, унинг сизга уйланишини билдирмайди. Унинг миясида нималар борлигини билмайсиз. Шунинг учун ҳам жуда эҳтиёткор ва зийрак бўлинг. Чиндан ҳам тўй-томоша қилиб, сизга уйланишни истайдиган йигитлар қўлларига ва кўзларига эрк бермайдилар, шу ҳам ёдингизда турсин. Чиндан турмуш қуришни истаган йигит билан эса софдил бўлинг. Ўзингизни бошқача қилиб кўрсатишга уринманг. У сизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча кўрсин. Аммо ҳаддан ташқари очиқчасига гаплашманг. Ўртада меъёр ва масофа бўлсин. У қандай қизнинг қўлини сўраётганини билишга, сиз эса қандай йигит сизга уйланмоқчи эканини билишга ҳаққингиз бор. Хуллас, маслаҳатимиз ҳар нарсада меъёрни унутманг. www.najot.com сайти сизга яна ҳам кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top