3:04

Бекаларга…

MP3

Ассалому алайкум тиниб-тинчимас бекалар. Одатда уй ишларига кўмилиб қолиб, ташқи оламдаги янгиликлардан узилиб қоламиз. Яқин танишларимиз узоқда, ёш фарзандлар билан борди-келди қилиш бир оз муаммо, янги танишлар ёки қўшнилар билан эса борди-келди қилиш ва кўнгил ёзиш бироз ҳатарли. Бу даврда эса эркаклар ишда янги танишлар орттириб, улардан янги ва қизиқарли маълумотлар олишади. Уй бекалари эса айрим сабабларга кўра асабий бўлиб қолиши натижасида турмуш ўртоғи билан баъзан муносабатлар чигаллашади. Сизда ҳам шундай бўлмаслиги учун эътиборингизга тасаввурингизни бойитадиган, оилангизга ёқимли об-ҳаво келтирадиган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Қани бошладик бўлмаса!

Уй бекалар ҳар хил бўлади. Биринчи турдаги бекалар уйни озода тутишади. Кунора полларни ювади, ликопчаларни диққат билан артади, ўрин кўрпаларни аъло даражада тахлайд. Баъзида ўзи учун вақт ажрата олмаса-да, лкин унинг уйида тозалик ва озодалик ҳукмрондир. Иккинчи турдаги уй бекалари бироз тартибсиз, яъни нима қаерда туриши кераклигини билишмайди. Бироқ шаҳарнинг қаерида қандай дўконлар ва кўнгилочар жойлар борлигини яхши билишади. Улар билан вақт мароқли ўтади. Учинчи турдаги уй бекалари уй ишларига ҳам, ташқи кўринишларига ҳам эътибор қаратмайди. Улар учун фақат бола тарбияси муҳимдир. У жуда жонкуяр она. Минглаб аёллар уй бекалари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўрнак бўла оладиган фазилати-ю камчилиги билан ўзгача бир олам.

Уй бекаларининг энг катта хатоси турмуш ўртоқларининг қизиқишларига эътибор қаратмаслигидадир. Агар оилангиз мустаҳкам бўлишини ва турмуш ўртоғингиз билан ҳамфикр бўлиб яхши вақт ўтказишни истасангиз, қизиқишларингизни унинг қизиқишлари билан уйғунлаштиринг. Шунда турмуш ўртоғингизнинг кўнглини забт этасиз. Кўп ҳолларда уй бекаларини бир хиллик зериктиради. Сизда ҳам шундай бўлса, демак, кунларингиз бир хил кечмоқда. Бундай давом этаверса умидсизликка тушиб қоласиз. Хилма-хиллик умидсизликдан қутқаради. Аммо бу кайфиятни сира турмуш ўртоғингизга билдира кўрманг. Ишдан чарчаб келган одамга «нолиш» уни баттар чарчатади ва сиз билан гаплашишни хоҳламайди.

Энг маъқул йўли – ўзингизда сохта эмас, чин дилдан бошқа қирралар кашф этинг. Эрингизнинг кайфиятига қараб баъзида бола бўлинг, баъзида меҳрибон она бўлинг ва бошқа сиймоларга ҳам киринг. Бунинг натижасида турмуш ўртоғингизда сизга бўлган қизиқиш ортиб боради. Кун бўйи уйда ўтирганда фақат кино ёки сериал кўриб вақтингизни бекорга ўтказманг. Ўзингизга эътибор қаратинг. Анчадан бери қизиқтирган бирор бир машғулотингиз билан шуғулланиб кўринг. Ёки фарзандларингизга кўпроқ вақт ажратинг. Уларга янги ўйинлар ўргатиб, имкон бўлса улар билан биргаликда ўйнанг. Ўйиндан сўнг биргаликда уйни тартибга келтиринг. Бу меҳнатларингиз самарасини катта бўлганда албатта кўрасиз. Азиз бекалар сизга билан ўртоқлашишни истайдиган маълумотларимиз талайгина. Уларни, ўзингиз бизнинг www.najot.com сайтимиздан ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top