Ассалому алайкум. Бугун қаерга қараманг, турли русумда кийинган бир-биридан чиройли аёлларга ва қизларга кўзингиз тушади. Уларнинг баъзилари гўзал ва дид билан танланган кийимлари билан кўзингизни қувнатса, баъзилари кўнглингизга ўтирмайди. Яхши кийиниш ҳам ўзига хос санъат ҳисобланади. Яхши дид, аввало кийимларни бир-бирига мослаб кийишда намоён бўлади. Мослаб кийилган кийим маълум шароитга муносиб, кишининг машғулоти, воқеа, муҳит ва шу кабилар билан мувофиқ, ҳамда вақти ва жойига қараб башанг бўлиши мумкин. Мода деганда муайян ижтимоий гуруҳ, кишилар орасида уларнинг таъбига, дидига мос кийиниш одатининг маълум вақтгача урф бўлиши тушунилади. Мода либосларнинг ўзгариши бўлиб қолмай, ўзига хос эстетик услубни қидириб топиш, юриш-туриш тарзи, дид ва ички маданиятнинг намоён бўлиши ҳамдир.
Мода узоқ тарихга эга. Кўпгина мутахасислар мода 14 асрда вужудга келган деб тахмин қиладилар. Туркий халқар аёлларида асосий бош кийим дўппи, рўмол, оёқ кийими маҳси, кавуш, ич кийим-кўйлак, уст кийим – калтача, камзул, нимча, чопон бўлган. Иссиқ иқлимли жойларда энг қулай мода – кўкрак бурма ва пасти яҳлит бичимли кўйлаклар урф бўлган. Бунинг афзаллиги шундаки, иссиқ авжига чиқиб, киши терлаб туранда ҳам кийим баданга ёпишиб қолмайди. Шунинг учун ҳам кўкрак бурма кўйлак ҳеч қачон модадан қолмайди. Фақат айрим деталлари бироз ўзгартирилиб, замонавий тус берган ҳолда янгиланаверади. Қадди-қомати келишган аёлларга мода журналидаги моделларнинг ҳар бири тўғри келиши мумкин. Тўладан келган аёлларга белнинг пастки қисмидан уланганва кенг этак бўлиб тушган кўйлаклар кийиш ярашмайди.
Озғин аёллар эса тор баданга ёпишиб турадиган кўйлаклар киймасликлари керак. Бўйни узун аёллар кўпроқ елкалик кўйлак кийганлари маъқул. Бўйни калта аёлларга тик ёқали ва бўйин атрофидан ўйилган кўйлаклар ярашмайди. Кийимнинг ранги, расмлари, гули ҳам мос бўлиши керак. Аўллар кўпинча кийимлар рангини ўзларининг кўз ва соч рангларига мослаб оладилар. Катак-катак ва йўл-йўл матоларни бирга кишиш тавсия этилмайди. Бўйламасига йўл бўлиб тушган газламалар аёлларнинг қадди-қоматини нозик, бўй-бастини узайтириб кўрсатади, уларни тўладан келган аёлларга кийишни тавсия этиш мумкин. Озғин ва баланд бўйли аёлларга бундай мато тавсия этилмайди. Ранг ва рангларнинг бир-бирига мос тушиши ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Тўқ ва қора ранглар жуссанинг тўлалигини билинтирмай турса, оқ ранглар янада тўлароқ кўрсатади.
Яшил, бинафша, кўк ранг қадди-қоматни ростлаб кўрсатса, сариқ, жигарранг, қизил ва рангдор расмлар жуссани бир мунча тўла қилиб кўрсатади. Ортиқча безаклар кийимни бачканалаштириб кўрсатади. Уй кийимлари асосан ювилиши осон ип газламалар штапел матолардан тикилади. У кенг ва қулай бўлиши лозим. Ëз пайтларида уйда одми рагли майин гулли кўйлак ва халатлар кийиш мақсадга мувофиқ. Ич кийим қулай, кундалик кийишга мос бўлиши керак. Ҳар бир аёл ва қиз бирор бир кийимни кийишдан олдин, у ҳақида ўйлаб кўриши керак. Кийимнинг унга тўғри келиши, ташқаридан кўриниши, қулайлиги ҳақида ўйласа, кўриниши аъло даражада бўлади. Бу ҳақидаги энг кўп маълумотлар бизнинг www.najot.com сайтимизда.