3:10

Қишги кийимлар

MP3

Ассалому алайкум опа-сингиллар. Ҳаво совуб қиш келганида, совуқдан ҳимояланиш учун қалинроқ кийимларни кийишга ҳаракат қиламиз. Улар эса, одатда қўпол ва ноқулай бўлади. Бундай вазиятдан чиқишнинг йўли борми? Албатта, бор. Бунинг учун қишки кийимларни уларнинг қулай ва фойдалилигига қараб, тўғри танлай билиш керак. Қуйида шу ҳақда баъзи маслаҳатларимиз бор. Бошни асраш учун бош кийим киямиз. Бунда бошни сиқиб турувчи бош кийимлар кийманг. Бундай бош кийимлар қон айланишини ёмонлаштириб, бош оғриғи ва бош айланишига сабаб бўлади. Тагида ҳаво айланиши учун табиий юнг ва матодан тайёрланган қалпоқларни ҳарид қилинг. Қулоқлар очилиб турадиган бош кийимлар қулоқ касалликларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун изғиринда телпакнинг қулоқларини ёпган ҳолда кийган маъқул.

Агар узоқ вақт транспортда юриш ёки иссиқ дўконда бўлишга тўғри келса, бош кийимни ечиб туриш керак. Қон айланиши совуқда сустлашиб, иссиққа киргач, тезлашади. Бунинг натижасида томирлар спазми кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, бош терлаши натижасида жиддий шамоллаш касалликларига дучор бўлиш ҳеч гап эмас. Бошдаги қон айланишини яхшилаш учун кўчадан келгач, шеткали тароқ билан бошингизни 2-3 дақиқа таранг. Бу совуқда суст айланаётган қоннинг юришишига ёрдам беради. Ë бўлмаса бош терисини бармоқ учлари билан секин, бир маромда айлана ҳаракатлар билан уқаланг. Бунда бармоқлар пешонадан орқа томонга қараб ҳаракатланади. Қишнинг совуқ кунларида фақат бош кийимларни эмас, устки кийимларни ҳам тўғри танлай билиш лозим.

Бозорга чиқсангиз, турли матолардан тикилган турли устки кийимларни кўрасиз. Иссиқ ва қалин курткалар дейсизми, дублёнкалар дейсизми, турли хил драп матолардан тикилган палълолар дейсизми ҳаммаси бир биридан чиройли. Уларни қачон кийган маъқул? Ҳаммаси ҳам қиш учун мўлжалланган. Ҳар биримиз уни дидимизга ва таъбимизга қараб танлаймиз. Дублёнкаларни ташқарида ҳаво ҳарорати 1-2 даража бўлганда кийиш мақсадга мувофиқдир. Ундан юқори ҳароратда эса енгилроқ уст кийим кийиш керак. Шунда тери намланиши оқибатида келиб чиқадиган шамоллашнинг олдини олга бўласиз. Пўстинингиз узун бўлса ҳам, ичингиздан бел ва болдирларни ёпиб турувчи кийим кийишингизни маслаҳат берамиз. Бу айниқса қизлар ва аёллар учун зарур. Бу сизни буйрак ва пешоб йўллари ҳасталикларидан асрайди.

Жуда оғир уст кийимни танламанг. Улар бўйин-ёқа соҳасидаги қоннинг меъёрида айланишига халал беради. Бу эса умуртқага зиён етказади. Қишда бўғимларингизга ёқимли дам бериш учун илиқ душ қабул қилинг. Сув бўйин-ёқа соҳасидан пастка қараб оқиши ундаги қон айланишини меъёрлаштиради. Деворга қараб, туринг. Унга кафтингиз билан суяниб, 5-6 марта танангизни орқага итаринг. Бунда қоматингиз тик бўлишига аҳамият беринг. Қишги кийимларимиз тўлиқ бўлиши учун қўлларни совуқдан ҳимоя қилувчи қўлқопларга ҳам муҳтожмиз. Қўлларингиз совқотмаслиги учун табиий юнг ва матоли қўлқопларни ҳарид қилинг. Уларда қўллар доим иссиқ туради. Юнгнинг толалари эса қўлни массаж қилиб, қон айланишини яхшилайди. Бунданда кўпроқ маълумотлар сизни www.najot.com сайтимизда кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top