3:25

Нуқталар

MP3

Ассалому алайкум ғамхўр опа-сингиллар. Айни қиш кунлари кечмоқда. Бундай пайтларда оила аъзоларимиздан бирортаси шамоллаб қолмасин-да ишқилиб, деб ҳавотирда бўламиз. Аммо барибир, оиламиздан кимдир шамоллаб қолади. Бундай ҳолатларга етарлича эътибор қаратилмаса, оддийгина шамоллаш ҳам тананинг бошқа аъзоларини жиддий зарарлаши мумкин. Маълумотларга кўра, шамоллашнинг олдини олиш одам умрини 10-15 йилга узайтириши мумкин экан. Агар оила аъзоларингиздан бирортаси шамоллаб қолган бўлса, нуқта машқлари сизга қўл келади. Бундай пайтда турли дори-дармонлар истеъмол қилишга шошмасдан, оддий ва жуда осон машқлар билан кутилган натижага эришиш мумкин. Нафас олиш тизимининг юқори қисмларида шамоллаш аломатлари пайдо бўлган заҳоти ишга киришинг

Кўкрак олдидан елкалар ва кўкрак ёйиғигача, орқа томондан эса бўйин умуртқасидан бел умуртқасигача керакли нуқталар уқаланади. Бу машқлар катталарда 24-27 дақиқа, болаларда 21-23 дақиқа, ёшига тўлмаган чақалоқларда 2-10 дақиқа давомида бажарилади. Биринчи босқич машқлар ҳар бир нуқтада 3-5 дақиқа давомида оҳиста ва босим билан қилинади. Шамоллашнинг дастлабки босқичи – енгил турларида қуйидаги нуқталарни уқалаш орқали машқлар бажарилади. Бунинг учун киши қорин билан ётган ҳолатда бир вақтнинг ўзида ўнг ва чап томонда жойлашган нуқталар бараварига уқаланади. Хўш, бу нуқталар қаерда жойлашган? 1-нуқта – орқа соҳанинг ўрта чизиғидан 2 ва 3 – кўкрак умуртқаси оралиғида жойлашган. 2-нуқта – бошнинг соч ўсган чегарасида жойлашган. 3-нуқта – энса суяги дўмбоғи тагидаги чуқурчада жойлашган.

4-нуқта – орқа соҳанинг ўрта чизиғидан 3-4кўкрак умуртқалари оралиғида жойлашган. 5-нуқта – тананинг олдинги ўрта чизиғида, ўмров суягининг кўкрак билан туташган чуқурчасида жойлашган. 6-нуқта – букилган билак бурмасининг катта бармоқ томонида. Бу нуқта уқаланганда, бемор ўтирган ҳолатда бўлиши озим. Шамоллашнинг кейинги даврида, бурундан суюқлик оққан, аксириб юрган вақтларида нуқтали машқнинг иккинчи босқичи фойда беради. Бу машқлар юз соҳасида олиб борилиб, шамоллаган кишида қанчалик эрта бошланса, натижага эришиш ҳам шунча осон бўлади. 1-нуқта – юзда, буруннинг ён қанотлари юқорисида жойлашган. 2–нуқта–1-нуқтадан юқори лабга туширилган ёйсимон чизиқнинг кесишган жойида машқ ўнг ва чап томонда бажарилади. 3-нуқта – яқона, буруннинг учида жойлашган.

4-нуқта – кўзнинг ички бурчагидан 2-3мм бурун томонда жойлашган. Бу машқлар кўрсаткич бармоқ ёстиқчаси ёрдамида бажарилади. Яқинларингиз шамоллаб қолганида, ушбу машқларни эринмасдан, қунт билан бажариб кўринг, иккинчи –учинчи уринишдан кейин фойдасини сезасиз. Агар нуқталар қаердалигини билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиздан ушбу суҳбат матнини топасиз. Керакли маълумотни олгач, бирор бир фарзандингизда нуқталарни белгилаб олинг ва машқ қилиб кўринг. Бир неча марта машқ қилганингиздан сўнг бу сизга ёд бўлиб қолади. Бу билан фарзандингиз саломатлиги тикланади, ҳам сиз нуқтали машқ қилиш усулини билиб оласиз. Бу сизга қўшимча маҳорат дарси бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top