3:08

Ошхона сирлари

MP3

Ассалому алайкум саришта бекалар. Ҳар бир бека меҳмон кутишни ва бирор бир байрамда дастурхон безатишни жуда яхши кўради. Бу ишни жуда қунт ва маҳорат билан бажаради. Ҳаммага ўз пазандалигини кўрсатиб қўйишни истайди. Сиз ҳам шулар сирасига кирасиз. Агар маҳоратингизни ва билимингизни яна ҳам оширмоқчи бўлсангиз, бизнинг суҳбатимизни диққат билан тингланг. Меҳрибон бека тайёрлаган салатлари ҳаммага бирдек манзур бўлишини ўйлайди. Агар салатим меҳмонларга оғирлик қилмасин, десангиз унга бодринг ёки нордон олма қўшиб юборинг. Шунда салат тезроқ ҳазм бўлади. Бозордан кўкат сотиб олиб, кейинги кунга сақлаб қўймоқчисиз. Кўкатларингиз эндигина узилган таъмли бўлишни истасангиз, истеъмол қилишдан аввал совуқ сувда эмас, илиқ сувда чайинг.

Биз бераётган тавсиялар таомингизни янада мазали қилади. Картошга қайнаганда, пўсти ёрилиб кетишини истамасангиз, картошкали сув қайнашидан олдин сувга оз миқдорда сирка қўшиб юборинг. Бодринг қўшилган салатларни узоқ вақт сақланишини истасангиз, тузланган бодринг ўрнига маринадланганидан солинг. Салатлар учун ишлатиладиган тухумни баланд оловда 10 дақиқадан кам пиширманг. Кейин эса пўчоғини артишга шошмасдан бир неча дақиқа совуқ сувда қолдиринг. Меҳмон кутаётганда ёки бирор бир байрам муносабати билан бекалар балиқ қовуришни исташади. Бироқ балиқ пишириш осон эмас. Уни пиширишдан олдин тозалаш машаққати бор. Тозалаш пайтида қийналмай десангиз, балиқни тозалашдан олдин 30 сония қайнаган сувга солиб олинг. Шунда балиқ осонгина тозаланади.

Баъзи бекалар гўштдан тайёрланадиган энг яхши таом, шўрва, деб меҳмонга ҳам шўрвани тақдим этишади. Бошқалари эса грилда ёки газ печида пишган гўштни кўкатлар ва салатлар билан тақдим этишни маъқул кўришади. Газ печида пишадиган гўштнинг серсув бўлишини истасангиз, ҳар 10-15 дақиқада ўзидан чиққан шарбатини устига қуйиб туринг. Агар шарбати кам бўлса, озроқ шўрва ёки сув қўшишингиз мумкин. Меҳмонларингиз ва ўз саломатлигингиз ҳақида ўйласангиз, егуликлар билан бирга кўпроқ кўкатлар ва салат барги қўйинг. Кўкатлар билан безатилган таомингиз ҳам чиройли кўринади, ҳам фойдали бўлади. Ундан ташқари дастурхонга таомлар билан бирга газли сув қўйманг. Чунки газли сув таомлар билан бирикмайди. Яхшиси, газланмаган ёки қайнаган сув қўйинг. Кўк чой ҳам таомлар ҳазмини яхшилайди.

Тайёрлаган салатингиз тезроқ ҳазм бўлишини истасангиз, майонезни сметана билан 1:1 нисбатта аларалаштиринг. Кўп миқдордаги тухум эса салатни янада тўйимли қилиши мумкин. Шунинг учун салатга камроқ тухум қўшинг. Бека меҳмонларни ширинликсиз кутмайди. У ўзи тайёрлаган ширинликлар билан меҳмонларни ҳушнуд қилишни истайди. Агар ширинлик ёки торт тайёрлашда ёнғоқдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уни аввал газ печида бироз қиздириб олинг. Шунда ёнғоқ хушбўй бўлади. Ширинлик хамирига ванилин солишдан аввал уни сувга аралаштириб олинг. Бу ванилиннинг хамирга тенг миқдорда аралашишига ёрдам беради. Азиз бекалар сиз бизнинг www.najot.com сайтимиздан бундан-да кўпроқ маълумотларга эга бўлишингиз ва меҳмонларингизни ҳайратда қолдиришингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top