2:56

Пардоздаги баъзи хатолар

MP3

Ассалому алайкум ҳамиша гўзал опа-сингиллар. Кўпгина аёллар косметик маҳсулотларни сотиб олишда тажрибага эга бўлишса ҳам баъзан хатоликларга йўл қўйишади. Бугун аёллар юз терисига айнан мос келадиган тонал кремни танлаш осон иш эмаслигини жуда яхши билишади. Қимматбаҳо тонал кремни сотиб олиб, ранги умуман мос келмаганини билиш жуда ачинарли. Тонал кремни танлаш учун уни қўл терисига озгина суриб, қуёшли жойга чиқинг. Бунда сиз яна бир хатонинг олдини олган бўласиз. Бугунги кунда тонал кремнинг ўрнида ишлатилиши мумкин бўлган ВВ кремлар ишлаб чиқарилган. Улар юз терисига сингиб, таркибидаги табиий компонентлар сабабли фойдали таъсир кўрсатади. Масалан, Кореа фирмаларининг ишлаб чиқарувчилари турли юз териси учун фақатгина бир тусдаги ВВ кремларни ишлаб чиқаришади.

Ҳамиша ўзларига оро бериб, косметик маҳсулотлардан фойдаланиб турувчи аёллар тонал кремларни парваришланмаган юзга суртилиши катта хато эканлигини яхши билишади. Ҳаттоки энг қимматбаҳо асос ёки тонал крем ҳам яхшилаб тозаланиб, парваришланмаган юз терисига ачинарли кўриниш беради. Юз терингизга мос келадиган парваришловчи косметикалардан фойдаланинг, тўғри овқатланинг, етарли миқдорда суюқлик ичинг ва, албатта жудаям ёғли юз терисини ҳам намлантириб туринг. Шунда тонал крем юз терисига силлиқ суртилиб, тушлик вақтигача ўчиб кетмайди. Худди шу тавсиялар лаб бўёғига ҳам тааллуқли – лаб бўёғи бир текис суртилиши учун лабларни вақти вақти билан силлиқлаб туриш шарт. Бунинг учун бир чимдим шакарни озгина асал билан аралаштириб, лабларни уқаланг ва махсус балъзам суртинг.

Юз терисига мос келмайдиган декоратив косметика ҳам аёлнинг гўзал кўринишига ҳалал беради. Юз териси ёғли бўлганда таркибида ёғлари бўлган тонал кремлардан эмас, аксинча минерал косметикадан фойдаланган маъқул. Юз териси қуруқ бўлганда эса ажинларни ажратиб кўрсатадиган упадан фойдаланмаганингиз яхши. Агар юз терингиз турида шубҳа қилсангиз, тажрибали косметолог ҳузурига боринг. Ҳар нарсада меъёр бўлганидек, декоратив косметикадан фойдаланишнинг ҳам меъёрини билган яхши. Дўконга чиқаётиб, бироз ясан-тусан қилиб олиш мумкин албатта. Аммо кўчага чиқаётиб пардоз қиларкансиз, имкон борича борадиган жой ва маросимларни ҳисобга олишга ҳаракат қилинг. Зиёфатларга пардозсиз ва соч турмагисиз бориш кўнгилли иш эмас.

Қош кўзларингиз ҳар доим чиройли кўриниши учун, декоратив косметика суришдан олдин қошларингиз терилганига аҳамият беринг. Терилмаган қошлар, ҳуснингизга соя ташлаб туриши мумкин. Қошларни теришда эҳтиёт бўлинг. Жуда ингичка ва ўта қалин қошлар анчадан бери урфда эмас. Агар қош теришда ортиқча уриниб юборсангиз, бора-бора қошлар ўсишдан тўхташини ҳам ҳисобга олишингиз керак. Шунчаки юзингизга мос келадиган табиий қош шаклини танланг. Қошлар рангига мос келадиган қалам танлаш қошларингиз қалинлигини табиий кўрсатади. Суҳбатларимизни тинглаб борсангиз, аёл ҳаётига оид минг бирдан зиёд маълумотлардан воқиф бўласиз. Кутишга сабрингиз чидамаса, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб, бир-биридан қизиқ маълумотлар уммонига шўғиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top