3:05

Қизлар либослари

MP3

Ассалому алайкум мафтункор опа-сингиллар. Биз аёлларнинг либослари кўплигидан баъзан шкафларнинг эшиги ёпилмайди, лекин шундай ҳолатларда ҳам улар эгниларига нима кийишни билмайдилар. Умуман олганда, хотин қизлар мода, яъни урфга кираётган либослар харид қилиш учун жуда кўп пул сарфлайдилар. Кейин либос танлай олмай, шкаф олдида турганча хаёлга ботадилар. Ўзига хос кўринишга эга бўлиш ва ўзингизни қулай сезишингиз учун жуда кам буюмлар керак. Асосийси, улар вақт синовидан ўтган, сизга ярашган ва ташқи кўринишингизни гўзал кўрсатиши лозим. Гардероб асоси ҳақида гапирганда кийимларнинг умумий жамланмаси, қайсики тузилиши замонавий ва ҳар қандай вазиятда сизни кўркам кўрсатишига эътибор қаратинг. Гардероб асосини тузишдаги энг муҳим тамойиллардан бири – классик ранглар уйғунлигидир.

Гардеробингизда ҳар доим қора, оқ, оч жигарранг, кулранг кийимлар бўлиши лозим. 2013 йилда эътиборингизни чиройли ним-пушти ва оч яшил рангларга қаратинг. Жозиба ва ўзига хос кўриниш бахш этувчи ёрқин ранглар, масалан, бинафша ранг, қизғиш в тўқ кўк ранглар сизнинг мафтункор кўринишингизга ёрдам беради. Турли ранглар мажмуига кўр-кўрона эргашиш мода йўналишини белгиламайди. Шундай қилиб келинг – бу йил учун гардеробингиз асосини тузишга ҳаракат қиламиз. Гардеробингизда костюм-шим албатта бўлсин. Жуда замонавий кўринишга эга бўлган эркакларга хос услубдаги костюм-шим. Уни оқ ёки трикотаж кофта билан бирга кийинг. Бу кийим сизга ҳар қандай шароитда ҳам жиддийлик бахш эта олади.

Иккинчи кўзга ташланган нарса бу – юбка. Гардероб учун чиройли кўринишга эга классик услубдаги ўзингиз учун қулай узун юбка танланг. Оқ кўйлакни ҳамманинг ҳам гардеробидан топа олмайсиз. Кўпчилик аёллар оқ кўйлак кийишни ёқтиришмайди. Шунга қарамай, оқ кўйлак махсус иш услубига хос хашаматли кўриниш учун энг муносиб вариант. Юбка бор жойда кофта бўлмай иложи йўқ. Шунинг учун гардеробингизда романтик услубдаги кофта ҳам бўлсин. Шифон ва тўрсимон кофталар сизга назокат ва майинлик бахш этади. Кундан кунга янги бир биридан назокатли ва гўзал урфдаги кийимлар дўкон расталарига чиқаётган бир пайтда, кийим танлаш осон эмас. Кўпинча эркаклар, аёлларнинг кийимларга ўчлигидан нолишади. Чиндан ҳам чиройли кўринишга ва қоматига ва кўринишига мос тушадиган либосларни кийиш ҳар қандай аёлнинг истаги.

Аммо афсуски, доим ҳам қимматбаҳо ва чиройли бирор бир кийим олиш учун имконимиз бўлавермайди. Шундай пайтда нима қилиш керак? Аёл кийим шкафининг эшигини очиб, ҳамма либосларини ташқарига олиб чиқиб, бир тасаввури ва дидини ишга солса, бунинг ҳам уддасидан чиқса бўлади. Кам киядиган бирор бир назокатли кўринишдаги кофтангизни, жинси билан кийиб, унга бошқа бир кийимингизнинг аксессуарини қўшинг. Қарабсиз-ки, аввал киймаган бир жамлам тайёр бўлади. Агар бирор бир кофтангиз ёки кўйлагингиз сизга ёқмай қолган бўлса, бировга бериб юборишга ёки ташлаб юборишга ошиқманг. Уни ҳам олиб, тасаввурингизни ишга солиб бисерлар ёки турли безакли нарсалардан бирор нима тикиб, қўшиб чиройли бир кўринишга елтиришингиз мумкин. Бу ҳақида маълумотни бизнинг www.najot.com сайтимиздан олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top