2:46

Қулоқ ҳақида

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Биз тез-тез фарзандларимиз уст-бошларини ювиб, ўзларини ҳам чўмилтирамиз. Табиийки чўмилтиргандан кейин, уларнинг тирноқларини олиб, қулоқчаларини тозалаб қўямиз. Бироқ оналар қулоқ тозалашда жуда эҳтиёт бўлиш лозим. Шифокорларнинг фикрича қулоқни бир марталик уч қисмига пахта ўралган махсус гигиеник қулоқ тозалагич чўпларда тозалаш лозим. Кичик ёшдаги фарзанднинг қулоқларини тозалаш вақтида ортиқча ҳаракат қилмаслик, оҳисталик билан иш кўриш керак. Кўпинча катталар боланинг қулоғини тозалайман деб, қулоқ ичида йиғилган кирни яна ҳам ичкарига киритиб юборишади. Натижада қулоқ чирки қулоқ ичидаги ноғора пардага тегади ва боланинг қулоғи оғришни бошлайди.

Оналар болаларинигн қулоқларини жуда эҳтиёт бўлиб тозалашлари учун, аввало қулоқнинг анатомик тузилишидан хабардор бўлиши керак. Эшиштиш аъзоси уч қисмдан, яъни ташқи, ўрта ва ички қулоқдан иборат. Ташқи қулоқ – қулоқ супраси ва ташқи эшитиш йўлидан ташкил топган. Эшитув йўли «S»симон каналдан иборат бўлиб, кириш қисми сертук ва тери ости ёғ безлари олтингугуртга бой махсус модда (қулоқ чирки)ни ишлаб чиқаради. Ушбу чиркнинг ишлаб чиқарилиши нормал ҳолат саналади. Бу ўз навбатида қулоқ терисида касалликларидан, майда ҳашоратларнинг қулоқ ичига киришидан ҳимоя қилувчи омил саналади. Лекин баъзи инсонларда қулоқ чиркининг ишлаб чиқарилиши индивидуал бўлиб, ҳаётида бир неча маротаба лор шифокорга мурожаат этишга мажбур бўлишади.

Баъзиларда қулоқ чирки ҳаддан ташқари кўпайиб кетиб, эшитув каналини беркитиб, қулоқ пардасигача бориши мумкин. Бундан ташқари қулоғи чиркка тўлган кишида қулоқ оғриғи, шовқин ва эшитиш қобилиятининг пасайиши кабилар кузатилади. Баъзи оналар фарзандларининг қулоқлари оғришидан ёки қулоғидан йиринг оқишидан шикоят қилишади. Қулоқ оғриши ва йиринг оқиши ўрта қулоқ бўшлиғи ва сўрғичсимон ўсимта катакчаларининг яллиғланиши ҳамда қулоқ пардаси емирилиши билан кечадиган йиринли жараён натижасидир. Касалликнинг келиб чиқишига маҳаллий ва умумий омиллар сабаб бўлиши мумкин. Булар: Касалликнинг ўткир даврида даволанмаслик; бурун бўшлиғи касалликлари; иммун тизимининг пасайиши; аллергия; гигиенага риоя қилмаслик.

Касалликни даволаш учун албатта оналар фарзандларини малакали шифокорга мурожаат қилишлари лозим. Ўз билганингизча иш тутманг. Шифокор қулоқдан йиринг оқиши сабабларини ташхислар ёрдамида аниқлаб, керакли дори воситаларини буюради. Қулоқ оғриғига беътибор бўлмаслик керак. бу оғриқлар сабаби бир нечта бўлиши мумкин. Агар фарзандингиз қулоғидан йиринг оқишига эътиборсиз бўлсангиз, қулоқ пардаси ва суяклари емирилиши оқибатида эшитиш қобилияти пасайишига сабабчи бўлиб қоласиз. Бу эса пайти келиб – менингит, ва сепсис ҳолатларига ҳам олиб келади. Қулоқ тозалаш қоидаларини ўзингиз яхши билган ҳолда, буни каттароқ фарзандларингизга ҳам тушунтиринг. Улар ҳам қулоқнинг ҳолатидан яхши хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top