Ассалому алайкум қадрдон бекажонлар. Ошхона бизнинг энг кўп вақт ўтказадиган жойимиз эканлигини ҳеч бир аёл рад этмайди. Уй ишларини қилиш ҳам ўша ердан бошланади. Ишдан шошиб келган аёл ҳам дарров ошхонага бирор кечки таом тайёрлаш учун югуради. Бироқ бугун, аёлларга бироз тин олиб, қўл остимиздаги кунда қўлимизга оладиган сабзавот – картошканинг биз аёлларга қанчалик фойдали эканлиги ҳақида тингланг. Кўпчилик аёллар картошканинг каллорияси туфайли, севиб истеъмол қилишмайди. Бироқ мутахассислар картошканинг бир нечта фойдали хусусиятларини маълум қилишган. Келинг, уларнинг фикрига қулоқ тутайлик: таркибида калий кўп бўлгани учун картока организмдан ортиқча туз ва сувни ҳайдайди. Бу эса модда алмашинувини яхшилайди.
Айни сабабга кўра, картошка парҳез пайти жуда фойдали, фақат меъёрни унутмаслик керак. чунки жуда калорияли маҳсулот бўлгани учун семизликка мойил одамларга уни камроқ ейиш тавсия этилади. Терида аллергия сабабли пайдо бўлган доғлар, куйиш жароҳатлари, майда томирлар ёрилиши оқибатида юзага келган кўкаришларни бартараф этиш учун ўша жойни ҳар куни хом картошка бўлаги билан артиш тавсия этилади. Кўпчилик қизлар ва аёллар сўгалларни йўқотолмай хуноб бўлишади. Уларни йўқотиш учун хом картошкани кесиб, кесилган томони билан сўгал ишқаланади. Йирингли яраларни тезроқ тузатиш учун ҳам хом картошкани қирғичдан чиқариб суртиш керак экан. Бунда муолажани ҳар уч соатда такрорлаш даркор.
Қайнатиб пиширилган картошка нафақат бизга озуқа, балки юз теримиз учун ҳам жуда муносиб ниқоб экан. Бунинг учун пишган картошкани эзиб, ичига озгина сут ва битта тухум сариғини қўшамиз. Аралаштириб, илиқ ҳолда юзга суртамиз. Кейин эса ниқоб устига қалинроқ мато ёпиб, 20 дақиқа тепага қараб ётасиз. Бу ниқоб терини озиқлантириб, ажинларни йўқотади, аёл юзини таранг ва силлиқ қилади. Юрак фаолиятидан шикоят қилаётганлар учун ҳам картошга айни муддао. Бунинг учун кунига уч маҳал оч қоринга 100 мл. картошка шарбатини истеъмол қилиш лозим. Буни уч ҳафта давомида давом эттириб, сўнг бир ҳафта дам олинг. Агар гўшт ва балиқ маҳсулотларини таомномангиздан чиқариб ташлаб, ҳар куни картошка, сабзи, бодринг ва лавлаги шарбатидан умумий ҳисобда 500 мл. миқодорида сув билан аралаштирилган ҳолда истеъмол қилсангиз, озишингиз осонроқ бўлади.
Қўлларимиз парвариши учун ҳам картошка айни муддао экан. Агар ҳар куни илиқ картошка қайнатмасига 5 дақиқа давомида қўлларимизни солиб турсак, териси силлиқ ва майин бўлади. Тирноқларимиз ҳам мустаҳкамланар экан. Картошка жуда кўпгина бизни безовта қиладиган ҳастликларга даво бўла оларкан. Масалан, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасида тозаланган картошка тузсиз қайнатилади. Кейин эса қайнатмадан ҳар куни уч маҳал 1 стакандан ичиб туриш керак. Ич қотганда, бавосилда, камқонлик ва бўқоқда ҳам янги сиқиб олинган картошка шарбати жуда фойдали ҳисобланади. Атрофингиздаги эътиборсиз кўринган нарсалар ҳам сиз учун жуда фойдали бўлиши мумкин. буни билиш учун бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюрсангиз кифоя.