3:02

45 ёшдан сўнг

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа сингиллар. Аёл неча ёшда бўлмасин ҳамиша гўзал ва бетакрор бўлиб қолаверади. Қирқ беш ёшдан ошган аёллар ўзларини қариган деб ҳисобламасликлари керак. 40 ёшдан кейин аёлнинг иккинчи ҳаёти бошланади. Бу даврда аёл ёшлигидагидан ҳам мазмунлироқ ҳаёт кечириши мумкин. Климактерик давр – аёл умрининг янги босқичидир. Аслида у балоғат ёшидан кексаликкача бўлган давр ҳисобланиб, аёл номунтазам ҳайз, ҳайз даврининг қисқариши, қон оқиши, иситма, юрак уриши, нимжонлик, хотира сусайиши каби муайян муаммоларга дуч келади. Бу климаксга оид эрта аломатлар дейилади. У тухумдонларнинг гормонал фаоллиги, фолликуляр аппарат ўзгариши ҳамда эстроген ва прогестероннинг кам ажралиши билан боғлиқ.

Ўрта Осиёда менопауза ўртача 47 ёшдан бошланади. Аёл гормонлари миқдорининг пасайиши рецепторлар аъзолар функциясига таъсир кўрсатади. Мўлжалдаги аъзолар: жинсий аъзолар, сут безлари, бош мия, юрак-қон томир ва тери-мушак тизими, пешоб ажратиш тизими, тери ҳамда соч. Эстроген-тақчил ҳолатиинг юзага келиши климактерик бузилиш билан намоён бўлади. Оқибатда аёлнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий турмуш сифати пасаяди. Климакснинг у ёки бу даврига хос муайян белгилар мавжуд. Масалан, менопаузадан олдин (45-47 ёш) ҳайз циклининг бузилиши, бош оғриғи, қон қуйилиши, депрессия, юрак уриши, эътиборсизлик ва жиззакилик каби эрта аломатлар юзага чиқади. Менопаузада тери қуриши, соч тўкилиши, тирноқлар синувчанлиги, ажин тушиши безовта қилади.

Менопаузадан кейин – 60 ёшдан сўнг эса бел ва бўғимлар оғриғи, суяклар синиши, инфаркт, эркинликни йўқотиш муаммолари юзага келиши мумкин. Табиий менопауза вақтида климакснинг патологик аломатлари бир неча йилдан сўнг ўз-ўзидан йўқолиши ёки узоқ йиллар безовта қилиши мумкин. Бу вақтга келиб аёл оиласи ва жамият олдидаги бурчини бажарган бўлади. Энди у ҳордиқ чиқариш ва қолган вақтини ўзига ажратиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қариганда соғлиқ билан муаммоларга дуч келмаслик учун, климактерик даврдаги хавфли асоратларнинг олдини олиш жуда муҳим. Бу даврда аёл ўз соғлиғини асраши учун тез-тез гинеколог, эндокринолог, терапевт, кардиолог, ортопед-вертебролог ва психологга бориши керак. Таъкидлш жоизки, мазкур рўйхатда ортопед-вертебролог алоҳида ўрин тутади.

Негаки гормонал фон ўзгариши билан аёлнинг таянч-ҳаракат аппарати ҳолати ҳам ўзгаради. Бундай вақтларда кўпинча аёллар қандай текширувлардан ўтишни билмайдилар. Улар кичик тос аъзолари, қалқонсимон без, сут бези УТТси, Т3, Т4 гормонларига таҳлил топширишлари керак. Ўз соғлиғи ҳақида қайғуриб, шифокор ҳузурига борган аёлларга мутахассислар ўша даврда кескин камайиб кетадиган гормонлар ўрнини тўлдириб, климакс даврини осон ўтишига ёрдам берадиган препаратларни таклиф қиладилар. Шифокор билан организмингизга тўғри келадиган препарат турини танлаб, ўша ёшдан осон ва ҳуш кайфиятда ўтиб оласиз. Яратган сизни ардоқлайди сиз ҳам соғлиғинга беэтибор бўлманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top