MP3

Ассалому алайкум меҳрибон ва ғамхўр опа-сингиллар. Машҳур ёзувчи Жонатан Свифтнинг «Гулливернинг саёҳатлари» китобини ўқимаган инсон бўлмаса керак. Бу китобда бўйи паст одамчалар эсга олинади. Улар биз лиллипут деб атайдиган инсолардан ҳам кичкина эди. Бундай митти одамчаларнинг топилиши ноёб ҳолат бўлса-да, бироқ ер юзининг турли жойларида учраб туради. Айтишларича, бугунги кунда энг митти одамлар кўплиги жиҳатдан Ҳиндистон биричи ўринда турса, энг баланд бўйли одам Хитойда истиқомат қиларкан. Уларнинг иккиси ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Шуниси қизиқки, бу ноёб одамлар тиббиёт нуқтаи назаридан хаста саналишса-да, ўз ҳолатларини алоҳида бир зийнатга айлантириб, уларни кўргани келга бутун дунё сайёҳларидан катта миқдорда пул йиғиб олишади.

Тиббиётда бўйнинг меъёридан ортиқ ўсиб кетиши «гигантизм», ниҳоятда пастлиги «нанизм» касаллиги деб аталади. Шифокорларнинг фикрича, нанизм бу эндокрин тизими касалликларидан бири бўлиб, мия ортиғи, яъни гипофиз безининг соматотропин гормонини жудаям кам ишлаб чиқариши билан боғлиқ. Шунингдек, соматотропин гормони меъёрда ажралиб чиққани билан уни зарур тўқима рецепторлари қабул қила олмайди. Бу ҳам нанизм касаллигини келтириб чиқарувчи омил ҳисобланади. Нанизмда одамнинг бўйидан ташқари бошқа аъзоларидаги улғайиш жараёнлари ҳам жуда суст даражада бўлади. Паканалик шартли равишда пропорционал ва нопропорционалга ажралади. Пропорционал паканаликда гипофиз безининг олдинги бўлаги зарарланган бўлади.

Бунда болалар ақл-хуши нормал бўлса ҳам гавда болаларникига ўхшайди. Жинсий безлар ривожланмай қолади, кўпинча танани ёғ босиб, юзга ажин тушади. Одамнинг кўриниши қаримсиқ бўлади. Иккинчи – нопропорционал паканаликда эса ақли ноқислик, скелетнинг анча ўзгариши, суяк тизимидаги хасталик мавжуд бўлади. Касалликни қуйидаги сабаб ва омиллар келтириб чиқариши мумин: бош мия жароҳатлари, боланинг туғма йод етишмовчилиги билан дунёга келиши, онанинг ҳомиладорлик даврида турли инфекцион касалликлаарни бошидан кечириши ва бунинг ҳомилага салбий таъсири, боланинг туғруқ вақтида шикастланиши, ҳомиланинг оёқ томон билан туғилиши, кетма-кет туғруқлар ва ниҳоят ирсий ва наслий омиллар.

Бола бошқа болалардек нормал туғилган бўлса-да, аммо ўсиш жараёнида организмига керакли оқсил ва бошқа керакли моддалар етишмаса, овқатланиш тартиби талабга жавоб бермаса, бу ҳолат болада ёки ўсмирда бўй етишмовчилигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари сурункали касалликлар, бўй ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи турли дори препаратлари, айниқса, глюкокортикоидларни муттасил қабул қилиш ҳам нанизмни келтириб чиқаради. Фарзандларимиз шундай ҳасталикка чалинмасликлари учун, ота-она ўзини ҳар томонлама фарзанд кўришга тайёрлаши, ҳомиладорлик яхши ўтишини кузатиши ва фарзанд туғилгач, уни ҳар томондан ҳимоялаб, керакли озуқалар билан таъминлаши зарур. Бундай қизиқ ва муҳим маълумотлар учун www.najot.com мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top