2:52

Уни мамнун қилиш

MP3

Ассалому алайкум қаадрдон аёллар. Биз ҳаётимиз давомида ота-онамиз, турмуш ўртоқларимизни, фарзандларимизни, қайнона-қайнотамиз-у қайинсингил, қайноғаларни мамнун қилиш учун елиб югурамиз. Улар биздан мамнун бўлсин деймиз. Бизнинг қилган ишимиздан уларнинг кўнгиллари тўлсин деймиз. Елиб югурамиз, ўзимизни ўққа чўққа урамиз. Ишлайдиган бўлсак, бошлиғимиз ишимда мамнун бўлсин деймиз, ҳамкасблар мендан норози бўлмасин, хафа бўлмасин деб уларнинг ҳам илтимосларини ерда қолдиргимиз келмайди. Охири қарабсизки,бир кун келиб ҳолдан тойиб қолган бўламиз. Бунга сабаб нима? Биз ҳамасини нотўғри қилаяпимзми? Ҳа. Бу ҳаётда кишиларнинг кўнглини олиш, уларга озор бермаслик яхши, аммо энг асосий ҳақиқатни унутмаслик керак.

Асосий ишимиз ва ҳаётимиз учун асосий бўлган ҳақиқат бу фақатгина Худовандни мамнун қилиш ҳолос. Сиз Худованд ҳақида ўйласангиз, Унинг сизга нақадар меҳрибон, ғамўр эканлигини, сиз учун доимо ёрдамга шай туришини эслайсиз. Чунки у мени яратган, дейсиз. Бу нарсаларга худди Худованд шундай қилиши керакдай, бу унинг мажбуриятидай қараймиз. Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, У биздан ҳам шундай муҳаббат эътибор кутади. У биз у билан муносабат қилишимизни, муносабатда яқин бўлишимизни астойдил истайди. Агар Худованддан муҳаббат олсак, ғамхўрлигини қабул қилсагу ўзимиз бермасак, худдики ундан ўғирлаётгандек бўламиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Худованд сиз билан завқланади». Зафаниё пайғамбар Худованд ҳақида шундай ёзган.

«Худованд сиз билан завқланади. У сизни муҳаббати билан тинчлантиради. Сиз билан хурсанд бўлиб қўшиқ айтади. » Баъзилар Худованд биз билан шунчалик завқ олиши ҳақида эшитиб ҳайрон бўлгандир. Нега шундай қудратли Худованд биз каби оддий, гуноҳкор инсонлар билан завқланиши керак? Биз қанчалик Худовандга яқин бўлсак, У билан муносабат қилсак, У билан вақт ўтказсак Худованд шунчалик шод бўлади. Оддий инсон сифатида бу ҳақиқатни тушунишимиз қийин, чунки Худованд билан сокин вақт ўтказганимизда биз ўзимиз ҳам қалбимиз учун керакли озуқани оламиз. Худовандга яқин бўлишимиз ўзимиз учун керак деб биламиз. Бироқ Муқаддас Калом Худованд бу муносабатдан завқ олишини, мамнун бўлишини айтмоқда. Худованд бизга шунчалик ғамхўр-ки У шахсан ҳар биримиз учун қайғуради.

У биз билан муносабат қилишни истайди. Худованднинг муҳаббатини тушуниш биз учун қанчалик мураккаб бўлмасин, У қалбларимиз учун қуёш нури кабидир. Кўриб турибсизки сиз ва биз Худовандга чиндан ҳам шодлик келтира олар эканмиз. Биз аёлмиз, базъзан шундай пайтлар бўладики, танамиз Худованд билан вақт ўтказишга жуда ҳам ожизлик қилиб қолади. Ҳаёт ташвишлари, кундалик ишлар, турмуш ўртоқ ва фарзандларга ғамўрлик қилиш кабилар бизни чарчатиб, охирида Худовандга вақт ажратишга ҳолимиз қолмайди. Шунда Унга шундай деймиз: «Худованд бугун жуда чарчадим. Лекин менинг мақсадим ва истагим аввалгидай. Мен Сени билишни ва Сени мамнун қилишни истайман». Худовандни мамнун қилиш, У билан муносабат қилиш ҳақидаги мавзуларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top