3:48

40 ёшда кўк чой ичиб, ёшаринг!

MP3

40 ёшда танадаги эндокрин ўзгаришлар туфайли модда алмашинуви секинлашади. Тўқималар кўп суюқлик йўқотиб, кам калория сарфлайди, бунинг оқибатида танада ёғ тўплана бошлайди. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун  турли парҳез тутиб, оч юриш ўрнига кечаси овқат еманг. Биринчидан, кеч ейилган таом яхши ҳазм бўлмайди, ичакда туриб қолади. Бунинг натижасида у танага заҳар ажратади. Иккинчидан, у танамизда ёғга айланади. Шунингдек, мия ва юракка қон яхши етиб бормайди. Бу ёшда думба ёғли овқатлардан воз кечинг. Қонда тез глюкозага айланадиган хамирли таомларни, юмшоқ булочка ва ширинликларни ҳам емаганингиз маъқул. Майиз, туршак, ёнғоқ  ва сутли маҳсулотлар дастурхондан аримасин! Сиз учун энг фойдали маҳсулот, бу – кўк чой! У танадаги ортиқча ёғни йўқотибгина қолмай, қон босимини туширади ва қондаги қанд миқдорини камайтиради.

Шунингдек, суяк мўртлашиши олдини олиш учун кальций манбаи бўлган пишлоқ, ёнғоқ, творог, қатиқни мунтазам истеъмол қилиш тавсия этилади. 50 ёшда… Бу ёшда аёлларда климакс даври бошланади. Аёллик гормони – эстрогенлар кам ишлаб чиқарилади. Шунинг учун баъзи аёллар бу ёшга келиб жуда семириб кетишади. Бу ёғ қатлами эса танада суюқлик туриб қолишига сабаб бўлади. Семириб кетишга ва қон босими кўтарилишига айнан шу нарса сабаб бўлади. Шу боис бу ёшда камроқ туз ейиш керак. Умуман олганда, тузни камроқ истеъмол қилиш ҳар қандай ёшда фойдали. Оқ ундан тайёрланган маҳсулотлардан воз кечинг. Шунингдек, мол гўшти билан қўй гўштини, қаймоқни таомномангиздан чиқариб ташланг. Сабзавот ва мевалар айниқса, олма билан бақлажонни кўпроқ енг. У қандли диабетнинг, атеросклерознинг ва семириб кетишнинг олдини олади.

Сиз учун энг фойдали маҳсулот – бу дуккакли ўсимликлар! Чунки мош, нўхат каби дуккакли ўсимликлар таркибида кексайишни кечиктирувчи антиоксидантлар, аёллик гормони эстрогенларга ўхшаш модда  бор. Шунингдек, дуккакли ўсимликлар тўйимли бўлиши билан бирга, одамни семиртирмайди. Одатда асосий озуқанинг 33 фоизини эрталаб, 50 фоизини тушликда, 17 фоизини кечқурун соат 18-19 ларда қабул қилиш меъёр ҳисобланади. Ярим стакан пистада бир кунлик калория бор. Бир стакан писта семиртиради. Мева-чевадаги фруктоза танага яхши сингиб, у ёғга айланмайди. А витамини жигарда, сабзида ва соя ёғида кўп учрайди. Е витамини писта-бодом, ёнғоқда ва ўсимлик ёғида бўлади. Аммо уларни кўп ейиш зарар. А, Е, С витаминлари кексайишни секинлаштирувчи антиоксидантлар ҳисобланади.

Аёл киши ёши ўтгани сари витаминлар ва калцийга бой озиқ овқатлардан кўпроқ истеъмол қилиши мақсадга мувофиқдир. Мутахассисларнинг фикрича инсон кексайгани сари суякларида кальций етишмовчилиги сузилади. Шуни хисобга олган ҳолда аёл киши кўпроқ сутли кальцийга бой маҳсулотлардан истеъмол қилиши лозим. Одатда сутли маҳсулотлар куннинг биринчи ярмида истеъмол қилингани маъқул чунки кальций сўрилиши қийин. Кальций агар сўрилмаса, бекордан исроф бўлгани қолади. Янада кўпроқ маълумот билишни истасангиз, www.najot.com сайтимиздан бундай фойдали маслахатларни кўплаб топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top