3:07

Менинг онам оналарнинг энг гўзали

MP3

Ассалому алайкум мунисалар. Фарзандингизни эсон-омонгина қўлингизга олдингиз. Табиийки, энди бутун диққат-эътиборингиз янги меҳмонингизда. Бу яхши, албатта. Лекин баъзи-баъзида қўлингизда таглик билан бўлса ҳам кўзгу ёнига келиб, ўз қиёфангизга назар ташлаб қўйишни ҳам унутманг. Ёки кўзгудаги қиёфангиз ўзингизга ёқмаётганидан хунобмисиз? Буниси ҳам табиий ҳол. Бунга фақат уй кийими, пардозланмаган юз ёки турмакланмаган соч айбдор, деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз. Эътибор беринг, либосингиз остида нима гаплар?!
Туғруқдан кейин қоматингиз сезиларли даражада ўзгариб кетган бўлиши мумкин. Энди шундайлигим-ча қолиб кетарканман-да, дея ташвишга тушманг. Агар хоҳиш ва қунтингиз бўлса, албатта, туғруқдан олдин қандай бўлсангиз, худди ўша ҳолингизга қайтишга имконият бор.

Ҳаммасидан олдин келишиб олайлик, озиш учун кенг тарқалган рекламалардан фойдаланишга ҳаракат қилмайсиз. Баъзан улар ёрдамида вазнингиз бироз камайиши мумкин, аммо бу кўпинча танангиздаги сув миқдорини камайтириш эвазига амалга оширилади. Ҳақиқий озиш эса танада ёғ миқдорининг енгиллашишидир. Тез орада вазнингиз яна ўз ҳолига қайта бошлайди, чўнтагингиз озгани қолади, холос. Келинг, бир синаб кўрайлик-чи, болани қаровсиз қолдирмаган ҳолда ва оилавий бюджетга таъсир қилмай туриб бу борада ўзингиз ўзингизга бирор нима қила олармикинсиз? Жисмоний тарбия. Унга киришишдан олдин сизга қандай жисмоний ҳаракатлар мумкину, қайсилари мумкин эмаслиги тўғрисида гинекологингиз билан маслаҳатлашиб олинг, айниқса, бола операция йўли билан олинган бўлса. Туғруқ ҳаммада ҳар хил кечади, шунинг учун машғулотларга қанчалик эрта киришишингиз умумий аҳволингизга боғлиқ.

Ҳали туққанига кўп бўлмаган аёллар учун нафас йўли машқлари ва тортилиш машқлари фойдалидир. Улар сизга туғруқдан кейинги дипрессияни енгиб ўтишингизда ёрдам беради. Жисмоний ҳаракат кам қувватлиликни йўқотиб, бўғин касалликларидан ҳимоя қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жисмоний фаоллик каби фойдали ҳимоячингиздан воз кечманг. Кўп юриш тананинг пастки тараф мускулларини ва бутун гавдангиз мускулларини мустаҳкамлайди. Шундай экан, онажонлар, болангизни аравачасига солиб қўйиб уйингизнинг ёнида қўшнилар билан гап сотиб ўтиргандан кўра, аравачани етаклаб уйингиз яқинидаги спорт майдони ва истироҳат боғини сайр қилиб келинг. Янада фаолроқ жисмоний ҳаракатларни эса шифокорингиз рухсат бергандан кейин бошланг. Яна айтиб қўяйлик, ойига 2-3 кг гача озиш мумкин, холос.

Айниқса аёл организмига бирданига 10-15 кг озиш ҳақидаги гаплар тўғри келмайди. Бу юрак қон томирлари системаси учун хавфли ва терингиз ҳам салқиб, хунук бўлиб қолади. Агар жуда яхши натижага эришишни истасангиз, камида уч-тўрт ой узлуксиз машғулотлар билан шуғулланишингизга тўғри келади. Ҳафтасига уч марта шуғулланинг, машғулотлар 45-60 дақиқа давом этиши керак. Аввал мускуллар қизиб олиши учун унчалик оғир бўлмаган машқлардан бошланг. Масалан, мусиқа остида шунчаки рақсга тушиш мумкин. Аёл туғруқдан кейин қоматини тиклаб олиши учун энг оддий ва энг самарали машқлардан фойдаланиши керак. Бу машқлардан боҳабар бўлиш учун бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top