3:10

Ҳаракат дори ўрнини босади

MP3

Ассалому алайкум тиниб тинчимас опа сингиллар. Ҳар биримиз инсон ҳаётида жисмоний фаолликнинг ўрни ҳақида эшитганмиз. Шундай бўлсада бугун эътиборингизга ҳаракатланишнинг аёл организмига беқиёс фойдалари ҳақидаги маълумотни тақдим этмоқчимиз. Айтишларича, ҳаракатланиш дунёдаги жамики дори дармонларнинг ўрнини босар экан. Айнан ҳаракат туфайли организмдаги ҳаёт учун зарур жараёнлар фаоллашади. Ҳаракат организмни қиздириб, танада қон айланишини яхшилайди, қолаверса, онгнинг ривожланишига хизмат қилади.

Дарвоқе, инсон организмини ҳар хил чиқитлардан тозалашда ҳаракатнинг ўрни беқиёс. Ҳаракатлар орқали ҳар қандай жисмоний машқларни бажаришга киришишдан аввал иккита асосий тамойилга амал қилмоқ лозим.

Биринчиси доим тизимли ҳаракатда бўлиш бўлса, иккинчиси мазкур ҳаракатларни кундан кунга ошириб боришдир. Қадимги шифокорлар мижозларига соғломлаштирувчи восита сифатида тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилишни буюришган. Юриш бу фаолиятнинг оддий ва табиий, бироқ ўз навбатида, етарлича қувват сарфлайдиган турларидан бири. Негаки ҳаракат узоқ давом этганда, организмнинг нафақат ҳаракатлантирувчи аъзоларини балки бутун танани ҳам толиқтиради. Қарангки пиёда юришнинг ҳам талаблари бор экан. Жуда секинлик билан ҳаракат қиладиган одам организмидан, юқорида айтиб ўтганимиздек, кераксиз чиқитлардан тозаланиш жараёни секинлашади. Фаол ҳаракатланувчи аёлларда эса бунинг акси. Инсон фаол бўлганида, унинг юрак мушакларидаги капиллярлар сони ортиб, моддадар алмашинуви кучаяди.

Қандай йўлдан юриш ҳам аҳамиятга эга экан. Нотекис йўлдан юриш текис йўлда юришдан фойдалироқ экан. Негаки, бундай ҳаракат бутун тананинг тебранишига олиб келади. Бу тебраниш қон томир деворларида қатлам, чўкинди ҳосил бўлишнинг олдини олади, чиқиндилар ажралишини тезлаштиради. Бундай йўлда юриш ички аъзолар ишини ҳам яхшилайди, яъни ғадир будир йўлдан юриш ички аъзолар учун уқаловчи муолажа вазифасини бажаради. Агар аёл юрак хасталигини бошидан ўтказган бўлса, ортиқча зўриқиш тушмаслиги учун текис йўлдан юриш буюрилади. Қандли диабет касаллигига чалинган беморлар эса сал нотекис йўлдан юрганлари маъқул. Сабаби бу хасталикда бемор оёқларида, айниқса товонларидаги томирлардан қоннинг юриши қийин кечади. Улар оёқларини кўп ҳаракатлантириши керак. Шундагина товонлар томирларидаги қоннинг ҳаракати фаоллашади.

Соғлом аёл учун эса яёв юриш ҳар қандай вазиятда фойдалидир. Агар сиз ҳам юриб, соғлиғингизни тикламоқчи бўлсангиз, баъзи тартиблардан бохабар бўлишингиз керак. Пиёда юрганингизда энг оддий тартибга амал қилишдан бошланг. Биринчи тартиб жуда секин юриш — бир дақиқа давомида 60 — 70 қадам босиш. Иккинчиси секин юриш — бир қадам давомида 70 — 90 қадам босиш. Кейингиси ўртача юриш бир дақиқа давомида 90 — 120 қадам босиш. Тез юриш — бир дақиқа давомида 120 — 140 қадам босиш. Саломатлигингизни тиклашни истасангиз ёки бир неча килограмм ташламоқчи бўлсангиз, кун давомида пиёда юришнинг иложини топинг. Кечки овқат ўрнига бир нечта сабзавотлардан истеъмол қилингда, кечки сайрга чиқинг. Юриш давомида мия ҳам тиниқроқ ишлашни бошлайди. www.najot.com бу сайтимиз орқали сиз ўзингизга керакли маълумотларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top