3:26

Аёл фазилати

MP3

Ассалому алайкум. Аёл ҳақида сизга ортиқча таърифу тасниф бериш шарт эмас. Сиз аёлсиз, буни яхши биласиз. Шундай бўлса ҳам, суҳбатимизни тинглаб айнан нима учун яратилганимизни яна ўзимизга эслатсак фойдадан холи бўлмайди. Агар аёл ўзини нафақат аёл, балки инсон сифатида жамиятдаги ўрнини англаса, унга табиат ато этган қобилиятни тўғри йўналтира олса, фақат оила қуришни эмас, балки ҳалол меҳнати билан жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши лозимлигини,  ҳаётининг мақсадини аниқлаб ололса, бу аёл албатта ўз ҳаётидан қаноатлана олади.  Агарки фақат оилани ҳаётининг асосий мақсади қилса, пировард натижада намоён қилинмаган қобилият, фойдаланилмаган имконият, эришилмаган ютуқлар у учун армон бўлади ва қалбида барча нарсага эриша  олган аёлларга нисбатан ҳасад туйғуси шаклланади, бу унинг ғазабнок бўлишига олиб келади.

Аёлнинг ҳар қандай ишга масъулияти икки ҳисса кучли. Қаерда бўлмасин, таълим тизимими, соғлиқни сақлаш, транспорт соҳасими ва бошқа бўлишидан қатъий назар аёл ўз вазифасини ортиғи билан бажара олади.     Бироқ баъзи соҳаларда,  тўғрироғи аёлларни раҳбар лавозимига тайинлашда уларга нисбатан  ишончсизлик устиворлик қилади. Шу боис аёлларимизга раҳбар лавозимлари  ишониб топширилса, улар орасида , вазир ўринбосари ва ҳаказо кабиларни аёлларимиз ҳеч иккиланмай эплаган бўлар эди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки  аёлнинг шахс сифатида камолотга эришуви -да эркакнинг  ўрни жуда ҳам салмоқли. Чунки фақат эр қўлласагина  аёл ўз мақсадига эркин эриша олади, фақат эр қўлласа аёл жамиятда ўз ўрнини топади, фақат эр тушунсагина оилада ўзаро ишонч, садоқат ва ҳурмат бўлади, фақат эрнинг мададини ҳис қилсагина аёл чинакам бахтли бўлади ва қалби ором топади.  

Бир замонлар аёлларга заифа, ожиза дейишган. Бу сўзлар ҳозир ҳам онда-сонда учраб туради…..  Бизнингча, ҳеч бир даврда аёл ожиза бўлган эмас ва ҳозир бундай эмас. Чунки  фақат аёл   Худо  унга ато этган тўлғоқ азобини    сабр тоқати, кучи, бардоши билан енга олади, тўлғоқ азобининг нималигини эса фақат аёл билади. Аёл ҳар қандай мусибатни кўтариши, ҳар қандай жисмоний оғир ишни  бажариши мумкин.  Фақат аёл ишдан қайтиб, чарчоқни ҳам сезмасдан овқат пишириши, кир ювиши, болага қараши, меҳмон кутиши, меҳмонга бориши, турмуш ўртоғининг кўнглини олиши ва бу ишларни кундалик  юмуш сифатида бажариши мумкин.  Ундан ташқари аёл дардга тоқатли. Оддий тумов, бош оғриғи, томоғ оғриғи кабилар аёл учун дард эмас, оғриқ суягига тақалмаганича аёл миқ этмай юради.  Эркакларчи?, салгина шамоллаб қолишса кўрпа ёстиқ қилиб, ётиб олади, чунки уларни шу ҳолатда боласини асрагандек парваришлайдиган аёли бор.

Шу боис  эркаклар аёлнинг кучи, иродасини ҳис қилишсада, илгари ҳам, ҳозир ҳам, уларни эркалаш  маъносида  «Ожиза» деб атаган бўлишса ажаб эмас. Бугунги кунда  аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлиги ҳақида кўп фикрлар илгари сурилмоқда.Энг аввало ҳар иккаловининг масъулияти, ўзининг оила олдидаги бурчини тўлиқ ҳис қилиши, ўзаро ҳурмати, оиладаги муаммоларнинг ечимини бафурча биргалашиб ҳал қила олиши, эркакнинг ўзини аёлидан юқори қўймаслиги, беписанд бўлмаслиги, шунингдек аёлнинг ҳам эрига нисбатан айнан шундай муносабати, оила бюджетини талон тарож қилмаслиги кабилардир.  Агар аёл тенг ҳуқуқлиман  деб, оналик масъулиятини унутса, ўзини фақат ишга бағишласа-ю, уйда саранжом-саришталик бўлмаса, бундай «тенглик» ҳеч кимга татимайди.   Шуни ёдда тутган ҳолда ҳаёт кечирсак, ҳаммаси аъло бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top