2:58

Кесар кесиш амалиёти

MP3

Ассалому алайкум. Аёл она бўлиши олдидан жуда ҳаяжонланиши ва туғруқ ҳақида хавотир олиши табиий. Йиллар давомида оналар ўзлари чақалоқни дунёга келтиришга ҳаракат қилиб келишган. Бироқ яқин йилларда оналар қийналмаслиги ва яна бошқа турли сабабларга кўра кесар кесиш амалиёти қўлланилмоқда. Кесар кесишиб чиндан ҳам яқинда пайдо бўлганми, унининг тарихи, бугуни ва асоратлари ҳақида суҳбатимиз давомида билиб оласиз. Тиббиёт ривожланган бугунги кунда туғилажак боланинг жинси, ривожланиши, она қорнида қандай жойлашганини текшириш, назорат қилиш, бирор нохушлик аниқланса, дастлабки чораларни кўриш имкони мавжуд. Масалан, ҳомила чап ёки ёнбош жойлашган бўлса, онани машқлар орқали тўғри туғруққага тайёрлаш мумкин.

Машқлар самара бермаса, туғиш жараёнида она қийналса, ҳомила меъёрдан каттариб кетса, она ёки боланинг ҳаёти хавф остида бўлса, кесар кесиш жарроҳлик йўли орқали болани она қорнидан ажратиб олиш мумкин. Ривоятларга қараганда, Рим императорининг аёли  туғруқ пайтида оламдан ўтган экан. Саросимага тушиб қолган доя, ҳеч бўлмаганда, болани қутқариб қолиш мақсадида онанинг қорнини ёриб, чақалоқни олади ва бу бола тарихий шахс – Юлий Цезар бўлиб улғаяди. Шундан буён бу жарроҳлик амалиёти буюк императорнинг грекча номи “Кесар” номи билан аталади. Цезар замонида болани асраб қолиш учун она қорнини ёришга рухсат берувчи қонунлар мавжуд бўлганлиги, балки шу тарих билан боғлиқдир. Маълумотларга кўра, тирик аёлда болани сақлаб қолиш мақсадида жарроҳлик амалиётини биринчи марта 1500 йилда швейцариялик шифокор Якоб Нюфер амалга оширган.

У ўз хотини ва гўдагининг ҳаётини шу усул билан сақлаб қолган. ХХ асрга келиб, кесар кесиш жарроҳлик амалиёти оддий ва хавфсиз муолажалардан бирига айланди. Сўнгги йилларда туғиш жараёнидаги оғриқлардан қочиб ҳам бундай усулда туғишни хоҳловчилар кўпайиб кетди. Шунингдек, бу усулда она ёки боланинг бирор сабаб билан жароҳат олиш хатари камаяди, қин чўзилиб кетмайди, чок тушмайди, бавосил кучаймайди. Кичик тос аъзоларининг пастлашиш хавфи бўлмайди, ҳомила бош қисмининг шакли ўзгармай қолади. Тиббий мезонларни белгилаб берадиган энг юқори  ва нуфузли – Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бу усулни у қадар ёқламайди. Чунки жарроҳлик бир муаммодан халос қилса, бошқа муаммони келтириб чиқаради.

Кесар кесишдан онанинг асаб тизимидаги бузилишлар, сутининг ўз вақтида келмаслиги, кейинги сафар одатий йўл билан туғиш имконининг йўқолиши каби асоратлар қолиши мумкин. Шунингдек, онанинг ёки ҳомиланинг ҳолатига қараб, шошилинч кесар кесиш амалиётлари ҳам ўтказилади. Бироқ бундай усулда туғилган болалар атроф-муҳитга мослашувчан бўлмайди. Улар “осонгина” ёруғликка чиққани боис, у қадар яшаш учун курашувчан бўлмайдилар. Кесар кесиш усули фақат табиий туғишнинг имкони  бўлмаган вазиятлардагина ўзини оқлайди.  Ҳар бир жараённинг ўз вақтида, табиий бўлишига нима етсин?! Икки йўл орасидаги ҳар бир аёл эсон-омон фарзандини дунёга келтирсин. Гўдаклар соғлом бўлиб улғайсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top