2:53

Қандай пойафзал кийган маъқул?

MP3

Ассалому алайкум. Сизнингча аёллар қандай пойабзал кийиши лозим. Баланд  пошна чиндан ҳам аёлни жозибали кўрсатадими? Ҳаракатланаётганда тана оғирлигининг асосий қисми товонга тушиши меъёр ҳисобланади. Аммо баланд пошнали пойабзалда тананинг бутун оғирлиги оёқ панжасига, хусусан, бармоқларга тушади. Оқибатда бармоқлар бора-бора ялпайиб, бош бармоқ ён томонга қийшаяди ва «бўртма суяк» пайдо бўлади. Доимий тарзда сиқилиш ҳолатида бўлган оёқнинг юза шакли ҳам ўзгаради, яссиоёқлик ривожланади, кучли оғриқлар безовта қилади, баъзи ҳолларда маймоқлик ҳам юзага келади. Пошна қанча баланд бўлса, болдир мушакларига тушадиган зўриқиш шунча юқори бўлади.

Америкалик олимлар баланд пошнали оёқ кийимида умуртқа поғонасига оғирлик бир текис тушмаслигини ва бу тана ҳаракатининг бузилишига (дегенератив) олиб келишини исботлашган. Текис пошна. Ортопед-мутахасислар пошнаси текис оёқ кийимини зарарли модель, деб ҳисоблайди. Унда тананинг бутун оғирлиги оёқ тагига тушади ва у яссиланиб, мушаклари бўшашиб кетади. Бундай пойабзални узоқ вақт кийиб юриш натижасида яссиоёқлик пайдо бўлади ва товон пайлари қисқаради. Масалан, балетка кийганда оёқ панжаларини чирантиришга тўғри келади. Бунинг оқибатида бармоқлар ва бўғимлар шакли ўзгариб кетиши, оёқда сурункали оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

Платформачи? Улар ҳақида шифокорлар нима дейишаркин? Мутахассислар бундай оёқ кийимини ҳам узоқ кийишни маслаҳат бермайдилар. Платформада одам худди роботга ўхшаб, нотабиий юради. Бунда оёқ таги мушаклари ишламай, тизза орти мушаклари зўриқади. Бу эса оёқ таги шаклининг ўзгаришига ва таянч-ҳаракат тизими фаолияти бузилишига олиб келади. Оёқнинг бехосдан қайрилиб кетиши хавфи ҳам анча юқори бўлади.  Учли пойабзалда узоқ вақт юриш натижасида оёқ учлари шакли ўзгаради, бармоқлар қийшайиб кетади. Оёқ учининг сиқилиб туриши натижасида қон айланиши меъёри бузилади ва асаб толалари қисилиб қолади. Оқибатда сурункали оғриқлар пайдо бўлади.

Кроссовканинг турлари жуда кўп. Ортопедлар улар орасидан кедаларни кўп кийишни тавсия қилишмайди. Бироқ унинг фойдали жиҳатларини ҳам инкор этиб бўлмайди. Кроссовкаларда бир умумий ўхшаш жиҳат бор — уларнинг товони қаттиқ эмас. Ҳатто, энг қулай кроссовкада ҳам кунига икки соатдан ортиқ юриш тавсия этилмайди. Қулай пойабзал қандай бўлиши керак? Учи кенг — бармоқлар бемалол жипслашиб-ёзила оладиган, ўртача баландликдаги пошна — ортопедлар ҳар бир одам учун пошнанинг қандай баландликка эга бўлиши формуласини ишлаб чиқишган. Бунда оёқ таги узунлиги еттига бўлинади. Ўзингизга мос келадиган пошна юришни осонлаштиради. Мушаклар, пайлар зўриқиши, тез чарчаб қолиш ва бошқа нохушликларнинг олди олинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top