MP3

Ассалому алайкум мунисалар. Момоларимиз жанжалсиз оила бўлмайди, дейишади. Чиндан ҳам шундай. Мутахасисларнинг фикрича, ҳеч ҳам жанжаллашмаган эр-хотинлар бирга яшамайди. Чунки икки мутлақо бошқа-бошқа характердаги инсонлар бирга яшаганида бир-бирларига мослашиш ва ўрганиш жараёнида албатта, келишмовчиликлар ва кичик баҳслар бўлиб туради. Аёлларимиз эса ҳамма айб эримда, деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳам бугунги суҳбат мавзумизни айнан уларнинг фикрлари асосида шакллантирдик. Турмуш ўртоғингизга ёқишга қанчалик кўп тиришманг, у сизни беаёв танқид қилишдан чарчамайди.  Бунга қандай қилиб кўникиб яшаш мумкин?  Бу нима, эркакларнинг ўзига  хос инжиқлигими ёки камчиликлари? Бу ҳолатга барҳам  беришни ҳар бир бека истайди. Балки, қуйида берилаётган тавсиялар вазиятга бошқача нигоҳ  ташлашингизга ва бегингиздан беҳудага ранжимаслигингизга замин яратар?

Муаммо: Ҳасислик. Яқинларингизнинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган тантанага кечикаётганлигингизга қарамай турмуш ўртоғингиз ҳеч қачон такси чақиришга ошиқмайди.  Ўзининг эски кўйлагига боқиб, яна биттасини харид қилиш ўрнига, ювилса янгидек бўлади, деган баҳоналарни тўқийди. Хўш, буларнинг барчаси хўжаликни тежамкорлик билан юритишми ёки ҳасисликми? Аслини олганда, эркак киши иқтисод қилишга урғу бераётганлигидан нолиш катта ҳато саналади. Ким билсин, балки у иқтисод қилинган пулга кир ювиш машинаси ёки диван харид қилишни ният қилгандир. Аммо жуфтингизга ҳаражатларни керагидан ортиқ камайтириб бориш кундан-кунга хуш ёқаётганлигини ҳис этсангиз, унда бу масала юзасидан бегингиз билан гаплашиб олишингиз шарт. Энг аввало, унга маблағ ҳеч бўлмаганда қўшимча фойда келтиришга хизмат қилиши кераклигини исботлаб беришга уриниб кўринг.

Муаммо: Танқидчи. Бироз тўлишганингиз туфайли сиқилаётганингизни кўриб, турмуш ўртоғингиз озишингиз кераклигини сизга ҳар замонда эслатиб, оловга мой пуркаб қўйишни унутмайди. Бундан ташқари, меҳмонлардан истиҳола қилмай тайёрлаган таомларингизни танқид остига олади. Ким билсин, балки у ҳақиқатни айтаётгандир? Аммо бу сўзлар сизга қанчалик оғир ботаётганлигини у билармикан? Турмуш ўртоғингиздан сизга оғир ботадиган бу каби сўзларни қандай мақсадда айтаётганлигини сўранг. Мабодо, жуфтингиз бундан йўл билан сизни такомиллашишга ундашни ният қилган бўлса, унга бу нарса жанжаллар ва турли дилхираликларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришга уриниб кўринг. Агарда турмуш ўртоғингиз буни қандай қабул қилаётганингизни кузатиб ҳазиллашаётган бўлса, бу мутлақо бошқа масала. Шунчаки, бу гапларга эътибор берманг, вақт ўтиб, эрингиз бу одатини тарк этади.

Муаммо: Иккиюзламачилик Турмуш ўртоғингиз бошлиғи ёки бирор қариндошининг калтабинлигидан кулишни хуш кўради. Аммо уларга ҳеч қачон ҳақиқатни ошкор этиб, дилидагини тилга чиқармайди. Эрингиз учун бундай иккиюзламачилик одатий ҳолат. Ким билсин, балки  унга атрофидаги инсонларнинг камчилигини сезиш ҳуш ёқар. Бу билан у ўзига улардан ақллироқ эканлигини исботлашга уринар… Эҳтимол, у ўзига ишонмас. Кўп ҳолларда оилада у ёки бу жуфтнинг ўзига ишонмаслигидан турли келишмовчиликлар келиб чиқади. Бундай ҳолатда жуфтлар бир-бирларига астойдил ёрдам беришлари керак. Агар турмуш ўртоғингиз шундай холатда бўлса, бунинг ечими жуда осон. Унга тез-тез ўзининг унутиб қўйган фазилатларини, яхши одатларини эслатиб, кўнглини кўтаринг. Оилада қилган ҳар бир яхши иши учун уни тез-тез мақтаб туришни канда қилманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top