3:22

Учуқ касаллиги 2

MP3

Ассалому алайкум. Бугун ўтган галги суҳбатимизни давом эттирамиз. Учуқ касалликлари кўзи оғриган беморлар умумий сонининг 60 фоизига яқинини ташкил этиб, кенг тарқалгани учунгина эмас, шу билан бирга оғир асоратлари билан ҳам соғлиқни сақлаш учун жиддий муаммодир. Ҳозирги вақтда у кўр бўлиб қолиш ва ногиронликнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Шифокорларнинг таъкидлашича, оғиз бўшлиғи ўткир учуқли еликиши (стоматит) 6 ойликдан 2-3 ёшгача бўлган болаларда кўп учраб, болалар юқумли патологиясида қизамиқ, қизилча, епкидан ҳам кўп учраб, етакчи ўринлардан бирини олади. Катталарда стоматит одатда болаларга қараганда оғирроқ кечиши кузатилади. Олимларнинг фикрича, ўраб олувчи учуқни сувчечак вируси қўзғатади. Унинг бу тури билан фақат катталар оғриб, 10 ёшгача бўлган болаларда деярли учрамайди.

Бемор билан мулоқотда бўлган болалар сувчечакка чалиниши мумкин. ўраб олувчи учуқда теридан ташқари асаб ҳам зарарланади, бунда асосан бош оғриғи, шунингдек, оғриқнинг асаб йўллари (масалан, бел ва қовурғалар орасидаги асаб толалари) бўйлаб тарқалиши кузатилиб, кейинчалик асабнинг зарарланган қисмидаги терига майда пуфакчалар тошади (асосан гавданинг бир томонига), пуфакча ичидаги тиниқ суюқликка аввал йиринг, баъзан қон аралашиши, яқинроқ жойлашган лимфа безлари катталашиши, ҳарорат кўтарилиши мумкин. Учуқли инфекцияларнинг энг оғир кўринишларидан бири марказий асаб тизимининг шикастланиши ҳисобланиб, 35 фоизгача ўлимга ва омон қолганларнинг эса ногиронлигига сабабчи бўлиши таъкидланади. 

Агар учуқ жинсий аъзога тошган бўлса, у жинсий алоқа вақтида бемордан соғ одамга юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу касаллик таносил аъзолари касаллиги қаторига киритилади. Жинсий аъзолар герпесида беморда майда пуфакчалар тошиб, тезда ёрилади ва оғриқли яра-чақалар вужудга келиши аниқланган. Пуфакчалар тошишидан олдин бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик кузатилади. 
Ўткир учли кондиломанинг кўриниши оддий сўгалга ўхшайди. Улар тери ва жинсий аъзолар шиллиқ пардаларининг доимий ишқаланадиган қисмларида пайдо бўлади. Сербор кондилома (заҳм белгиларидан бири) ва ўткир учли кондилома фарқ қилинади. Сербор кондилома кўпинча жинсий аъзолар ва орқа чиқарув тешиги соҳасида учрайди. Касаллик аломатлари: жинсий аъзолар қичиши, ачиши, ажратмалар ажралиши, тез-тез, аммо оғриқли сийдик келиши. Тошмаларни, сўгалсимон ўсмаларни ўзингиз юлиб ташламанг.

Чунки у инфекцияланиб, тез катталашиб, яна кўпайиши мумкин. Эркак ва аёллар жинсий аъзоларининг учуқ тошиб шикастланиши дунёнинг ҳамма мамлакатларига тарқалгани ва доим ўсиб бораётгани тиббиёт ходимларини ташвишга солмоқда. Бу касалликлар узоқ давом этиб, сийдик йўлларидаги яллиғланиш жараёнларини даволаш қийин кечади. Аёлларда эса ҳомила тушиши ҳоллари содир бўлиши мумкин, ҳомила ва гўдакка учуқ юқиши чақалоқнинг ақли заиф бўлиб туғилиши ёки ўлимга олиб келиши таъкидланади. Узоқ давом этувчи генитал учуқ кўпинча қичиштиради, оғриқ пайдо қилади, асабий-руҳий хасталикларга олиб келиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси учуқни даволаш ниҳоятда муҳим эканини кўрсатади, шунингдек, бу касаллик қайталашининг олдини олиш зарурлигини тақозо этади. Бундай беморлар албатта рўйхатда туришлари шарт.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top