3:25

Ҳабарлашиш қоидалари

MP3

Ассалому алайкум. Бугун ҳаётимизни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, телефон компанияларидан бериладиган текин смслар жонимизга оро киради. Ҳаётимизга техника кириб келган экан, улардан қандай фойдаланишни билиш етарли эмас. Уларни тўғри ишлатиш маданиятини ҳам билишимиз керак. Шунинг учун, бугун суҳбатимиз давомида SMSлашиш қоидаларидан боҳабар бўласиз. Қисқа матнли ҳабарлар ёзишиш — ҳозирги вақтда алоқанинг энг кенг тарқалган воситаларидан бири. Бу эслатма, билдириш, илтимос, салом ёки бошқа ҳар қандай номани юбориш учун энг енгил ва қулай усул. Бироқ матнли ёзишмаларнинг арзонлиги бу жараёнда одоб қоидаларига амал қилмаслик мумкинлигини билдирмайди. Қуйида ана шундай қоидаларни ёдга оламиз.  Ҳабарни ҳеч қачон жавобсиз қолдирманг. Агар бу сиз буткул алоқани узишни истаган одам ёки спам бўлмаса.

Бошқа одамларнинг кун тартибини ҳам ёдда тутинг. Кимдир сизга ҳабар жўнатгани учунгина эрта тонгда ёки ярим кечаси уйғониб кетишдан ёмони йўқ. Бошқа одамларнинг ҳам одатлари ва кун тартибини ҳурмат қилиб, банд бўлган ёки дам олаётган пайтларида безовта қилмасликка урининг. Сиздан сўрашмаса, ҳабарга қўнғироқ билан жавоб берманг. Агар сизга жўнатилган ҳабарда қўнғироқ қилишга даъват бўлмаса, унга ёзма жавоб беришингиз керак. Агар у сиз билан гаплашмоқчи бўлганда, ўзи қўнғироқ қилган бўларди. Бир хил мазмундаги ҳабарни такрор ва такрор жўнатаверманг. Сизга жавоб беришмаяптими, демак, у одам банд. Ёки умуман сиз билан мулоқот қилишни ҳоҳламайди. Биринчи ҳолатда ҳам, иккинчи ҳолатда ҳам такрорий ҳабарлар вазиятни тузатмайди, балки, ғашга тегади. Пичинг, киноя ва бошқа ҳиссиётлардан фойдаланманг.

Ўз фикрини юз фоиз тўғри ифодалашни ҳатто тажрибали ижодкорлар ҳам ҳар доим эплолмайди. Айниқса, қисқа ҳабарда. Сизни тўғри тушунишларини истасангиз, ҳабарга иккинчи, учинчи маънони юклашга уринманг. Кеч қолаётган бўлсангиз, кутаётган одамга ҳабар жўнатинг.  Бу одоб юзасидан қилинадиган иш. Сизни кутаётган одамга ҳабар жўнатиб, қанчада етиб боришингизни билдиринг. Мобил телефонларнинг автотузатишли клавиатуралари баъзида матнни бутунлай ўзгартириб юборади. Жўнатишдан аввал нимани ёзганингизни яхшилаб текшириб кўринг. Ҳабарни кимга жўнатаётганингизни икки, йўқ, уч марта текшириб кўринг “Сени соғиндим, балиқчам” деган ҳабарни адашиб бошлиққа жўнатиб, ёки исмларни адаштириб юбориб, ноқулай вазиятга тушишдан ёмони йўқ. Мос жавоб беринг. Суҳбатдошингизнинг мулоқот усулига мослашишга ҳаракат қилинг. Агар у “ҳа”, “йўқ”, “яхши” усулида қисқа жавоб беришни маъқул кўрса, унга узундан-узоқ ҳабар ёзишнинг кераги йўқ.

Ҳабарларда хэштеглардан фойдаланманг. Баъзиларга бу илғорлик, замонавийлик белгисидек туюлади. Аслида эса, бемаъни, кулгили ва ўринсиз. Қисқартма ва сленгларни ишлатманг.  Агар ҳабардошингиз қандай қабул қилишини билмасангиз, ҳеч қачон ҳозир баъзилар ишлатадиган қисқартма сўзлардан фойдаланманг. Ўсмирларга хос сленгларни умуман эсдан чиқарган яхши. Ахир буни кўрса, тил ва адабиёт ўқитувчингиз роса хафа бўларди. Бошқа одам билан мулоқот қилаётганда ҳабар ёзишманг. Қизғин суҳбат пайтида ҳабар олиб, дарров унга жавоб қайтариш — хунук вазият. Суҳбатдошларингиз бундай пайтда ўзларини ноқулай ҳис қилишади, уларнинг аччиқланиши табиий. Шунинг учун суҳбатдошингизни ранжитишни истамасангиз, жавоб ёзишни кейинроққа қолдиринг. Юрган йўлингизда ёки машина ҳайдаётганда хабар ёзишманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top