3:39

Аёл яралишидан мақсад

MP3

Ассалому алайкум. Худованд ниманики яратган бўлса, мақсад билан яратган. Аёл ҳам катта мақсад билан яратилган. Калом аёлнинг эркак учун ким бўлишини аниқ айтади: “Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди. “Шерик” сўзини иброний тилдаги варианти, “ёрдамчи”, “ҳамроҳ” деган маъноларни беради. Аёлнинг ҳар бир кўриниши эркакни тўлдиради, яъни у эркакнинг иккинчи ярми. Феминистлар нафақат бу фактларни рад этади балки, Муқаддас Каломга қарши ҳам чиқишади. Каломдаги аёлнинг ҳолати ва вазифаларини ерга уриш деб қарайдиганлар қаттиқ адашишади. Эркак ва аёл бир бирини тўлдиради. Худованднинг режаси бўйича эр-хотин бир-бирларига таянч ва руҳий мададкор бўлишлари керак. Калом эрларга шундай дейди: “Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар.

Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун, уларни ҳурмат қилинглар. Акс ҳолда ибодатларингиз ижобат бўлмайди.” Аёл Худованднинг режасига кўра катта мақсадлар учун яратилган экан, у ҳам шунга кўра яшаши керак. Аёл учун ҳам эркак учун ҳам энг катта муваффақият бу Худованд билан руҳий мутосабатга эришиш. Дунё барпо бўлгандан бери инсониятнинг энг донишманд одами Сулаймон пайғамбар ўзининг маталлар китобида шундай деган: “Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд. Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади. Жун ва сурп топади, хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди. Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради. Қоронғуда ўрнидан туриб, уй аҳлини овқатлантиради, хизматкорларига топшириқ беради. Ўйлаб дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади.

Белини маҳкам боғлаб, қўлларига қувват беради. Қилган ишининг роҳатини кўради, тунлари ҳам чироғи ўчмайди. Қўлини чархга қўяди, бармоқлари дукни тутади. Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади. Уй аҳли учун қиш–қировдан қўрқмайди, чунки улар ҳаммаси қалин кийинтирилган. Ўзи учун сўзана тикади, либоси эса кимхоб ва шойидандир. Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозасида танилган. Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради. Либоси — қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади. Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади. Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди. Болалари туриб дуо қилади, эри ҳам мақтайди. “Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан.” Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади. Меҳнатининг мевасини кўрсин, ишлари дарвозаларда уни шарафласин.”

Бу тасвир ҳамма художўй бўлишни истайдиганлар учун чорлов. Шундай аёл ҳар қандай қимматбаҳо тошлардан ҳам қадрлироқ бўлади. Гунох қилган одам Атонинг ва унинг авлодлари бўлган ҳамма эркакларнинг чекига меҳнат тушган бўлса, аёлнинг чекига азоб билан фарзандларни дунёга келтириш тушган. Аёл Худованд унинг учун белгилаган ишларни амалга ошириш билан Худони хурсанд қилади. Суҳбатимизни Муқаддас Каломда ёзилган бир оят билан якунлашни маъқул топдим. “Ўшандан буён, хотинлар туққанда лаънат туфайли дарду азоб чекадиган бўлдилар. Бироқ шунга қарамай, агар улар камтару бамаъни бўлишса, Масиҳга бўлган имонда собит қолиб, меҳр–оқибатли бўлиб, тақводор ҳаёт кечиришса, нажот топадилар”. Афсуски вақтимиз чегараланган. Аммо бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга ҳозиргиданда кўпроқ маълумотларни тақдим этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top