3:27

Бахтли бола

MP3

Ассалому алайкум. Оилада бахтли болани тарбиялаш учун оналар жуда кўп нарсани билишлари шарт эмас. Кўпгина мутахассислар Масару Ибуканинг фикрларига қўшиладилар. Япониялик Масару Ибука — кўп қиррали ва жуда истеъдодли инсон. Sony компанияси асосчиларидан бўлган жиддий бизнесмен болалар психологияси ва педогогикасини чуқур ўрганган ва ўзининг “Уч ёшдан кейин кеч бўлади” деб номланган болаларни эрта ривожлантириш борасидаги ғаройиб қўлланмасини яратди. Бу қўлланмани кўпчилик ота-оналар нотўғри қабул қилиб, ёшлигиданоқ болани вундеркинд қилиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг натижасида эса болакайлар ота-онасининг қистови ва босими билан ўзлари истамаган ишни қилмоқдалар. Бу эса болага бахт ва қувонч эмас, аксинча стресс ва жиззакиликни олиб келади.

“Эрта ривожлантиришнинг асосий мақсади – бу бахтли болаларни тарбиялашдир. Болага яхши мусиқа тинглаш, хорижий тилларни ўрганиш имконияти уни тилшунос ёки мусиқачи этиб тарбиялаш мақсадида берилмайди. Асосийси – бола ҳаётидаги хурсандчиликлар янада кўпроқ бўлиши учун унинг чексиз имкониятларини ривожлантиришдан иборат”, — деб ёзади у. Қуйида Масару Ибуканинг “Уч ёшдан кейин кеч бўлади” асаридаги асосий маслаҳатларни сизлар билан бўлишишни лозим деб топдик. Ўз вақтида улар новаторлик ғоялари эди, ҳозирги кунда эса меҳрибон ва суюкли ота-оналар учун нормал хулқ-атвор нормаларига айланиб боряпти. Бизни диққат билан эшитиб, ўзингиз учун керакли маълумотларга эга бўлинг. Бола кичик ёшиданоқ инсониятнинг энг яхши ютуқлари ичида бўлсин. Мумтоз мусиқа тингланг, санъат асарларини кўрсатинг, бадиий адабиёт ўқиб беринг.

Бу болангизга ёшлигидан санъатнинг назокати ва гўзаллигини ўзида сингдиришига ёрдам беради. Болани тез-тез қўлингизда кўтаринг. Бундай мулоқот боланинг ақлий ривожланишида катта аҳамиятга эга. Болакайлар ота-онасининг танавий тегиши орқали уларнинг севгисини ҳис қилади ва ҳотиржам ривожланади. Чақалоқ билан чучук тилда гаплашманг. Бола билан туғилган пайтидан бошлаб катталар тилида гаплашинг. Бу боланинг тили тўғри чиқишига ва мияси тўғри шаклланишига ёрдам беради. Бола билан ҳар куни шуғулланинг. Ҳатто бир кунлик машқ ҳам ҳайратланарли натижаларга олиб келади. Бирга машқ қилиш орқали муносабатлар шаклланади, болакай ота-онасининг меҳрини ҳис этади ва нихоят соғлом турмуш тарзига одатланади. Боланинг олдида уришманг. Фарзандингиз салбий ҳолатларни таъсирчанлик билан ҳис этади. Бу жанжаллар болангизни қўрқоқ қилиб қўйиши ва қалбида жароҳатлар қолдириши мумкин.

Фарзандингизга сизнинг жойингизда бирга ухлашга рухсат беринг. Биргаликда ухлаш болага ривожлантириш таъсирини ўтказади. Болани бошқа болалар билан мулоқотга киришишга руҳлантиринг. Бу болада ақлли, рақобатбардошлилик, биринчи бўлиш хиссини оширади. Фарзандингизга ўз манфаатларини илгари суриш ва ҳатто уришишни ҳам ман этманг. Баҳслар мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Болани чекламанг. Бола қўллари билан амалга оширадиган барча машғулотлар унинг ақлий қобилияти ва ижодий кўникмаларини ривожлантиради. Болани эҳтиёткорлик билан мақтанг ва жазоланг. Айниқса ўғил болаларни ишлари учун мақташ керак, жуда кам жазоланг. Ўзингизнинг “яхши” ва “ёмон”ингизни болага сингдирманг. Болага ўз ҳаёт тажрибасини сизнинг ёрдамингизда олишига қўйиб беринг, вақт ўтиши билан у ҳамма нарсани ўзи фарқлай оладиган бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top