3:43

Аёл ибодати

MP3

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда Исо Масиҳ томонидан айтилган жуда кўп масалларни ўқиганмиз. Ишончим комилки, бу масалларнинг ажойиблиги сизни ҳам мендек ҳайратга солган. Улар оддий ва тушунарли шу билан бирга сизга донолик беради. Худо йўлида тўғри юришга ўргатади. Бир сафар у тошюрак қози ҳақида масални айтиб берди. “Бева аёл ва адолатсиз қози тўғрисида масал Шогирдлар доимо ва безмасдан ибодат қилсин деб, Исо уларга шундай бир масал айтиб берди: — Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан. Ўша шаҳарда бир

бева аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига тез–тез бориб туриб: — Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, — деб ўтинаркан. Қози анча вақтгача унга ёрдам беришдан бош тортиб

юрар экан. Охири у ўзи–ўзига шундай дебди: — Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман.

Аммо бу бева хотин мени ҳолу жонимга қўймагани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса, у келавериб мени безор қилади. Раббимиз Исо гапида давом этиб деди: — Адолатсиз қозининг гапини эшитдингизми? Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди! Сизларга айтаман, уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?” Нима сабабдан бу адолатсиз ва тошюрак қози бева аёлни ҳимоя қилди? Бу масалда тасвирланган қозида адолатли иш юритиш тушунчаси йўқ. У аёлнинг аҳволига ачинганидан эмас, аёл тинимсиз келиб ундан ёрдам сўрайвергани учун, “жонига тегиб кетгани” учун ишга киришди. Шу билан бирга у ўз қудратини ва ҳокимияти қанчалик кучли эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. У шундай дейди: “Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман.

Аммо бу бева хотин мени ҳолу жонимга қўймагани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса, у келавериб мени безор қилади.” Аммо Худонинг ҳолати бошқача. Худонинг қалби меҳрга ва шафқатга тўла. У ўзига муҳтож бўлганларни кўп куттирмайди. Бироқ нима учун биз Худога шунча муҳтожмиз, нега У бизни эшитмайди? Ишаё пайғамбар шундай дейди: “Нима, Эгамизнинг қўли қисқами? Қутқаролмаса! Қулоғи оғирми? Эшитмай қолса! Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди.” Бу аёл бизнинг Худодан айрилгандаги ҳолатимизни акс эттиради. У эридан айрилган, камбағал ва дўстлари йўқ. Унинг ўзи ҳам ўз бахтсизлигини тузата олмайди. Ўзининг ҳолатида у ўзига ёрдам беролмайди. Биз ҳам шундай. Худодан айрилган ва муҳтожмиз. Ўз-ўзимизга ёрдам беролмаймиз. Шундай дамда Худованд ўз танлангани Масиҳни бизнинг гуноҳларимиз эвазига тўлов қилиб юборди.

У бизни Худованд билан яраштирди. Қонунлар китобида Худованд ҳақида шундай ёзилган: “Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди. Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади.” Аёл қозининг олдига келиб, тинимсиз “Мени ҳимоя қилинг!” “Адолат қилинг!”, деб ёлворди. Бу сўзлар Худо фарзандларининг ибодатига ўхшайди. Шайтон бизнинг ҳолатимизни оғирлаштириш ва нихоят шунинг натижасида Худодан узоқлаштириш мақсадида қийинчиликлар беради. Аммо шундай пайтда биз тинмай Худога кўз тикишда давом этишимиз энг тўғри йўл бўлади. Бу аёл ҳақидаги масал билан Масиҳ бизга тинмай ибодат қилиш кераклигини ва охирида Худо ёрдамига албатта эга бўлишимизни уқтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top