3:50

Ўзига ҳос жиҳатли аёл

MP3

Ассалому алайкум қадрдон бекалар. Қадимги Аҳд китобида ёзилган аёллар орасида энг ўзига ҳос характерлиси бу Момо Ҳаво эди. Каломда бу ҳақида жуда кўп ёзилган. Одам Атонинг рафиқаси бўлган бу аёлга нисбатан учта исм ишлатилган. “Аёл” – чунки у эркакдан олинган. “Шунда одам айтди: “Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, Менинг этимдан яралган этдир. У Хотин, деб аталгай, Чунки у эркакдан яратилгандир,” деб ёзилган. “Аёл” исмдан кўра кўпроқ келиб чиқиши, эркак билан муносабатига қарата берилган номдир. Сўзма-сўз таржима қилганда у сўз эски иброний тилида “эркакнинг аёли” деган маънони билдиради. Кейин эса Ҳаво ҳам унинг эри ҳам бир сўз “Инсон” деб номланди. “Худо инсонларни эркак ва аёл қилиб яратди. Худо уларни яратгандан кейин Инсон, деб ном қўйиб, уларга барака берди.” Худованд уларни “бир тана” қилиб яратди ва уларга бир исм берди.

Ҳаво деган исм эса кейинроқ уларнинг гуноҳидан сўнг берилди. “Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато b унга Момо Ҳаво, деб исм берди. Бу исм унинг руҳий ҳаётининг тақдири ни белгилаб берди. Ҳаво исмининг маъноси “ҳаёт” ёки “ҳаёт берувчи”дир. Ёки ҳамма ҳаёт эгаларининг онаси, деган маънони ҳам беради. Одам Ато уни гуноҳнинг бошланишига ишора қилиб, “ўлим” деб атаса ҳам бўларди, аммо гуноҳ бир кун келиб, шу аёлнинг зурриёти орқали йўқ қилинишига умид қилиб, “Ҳаво” деб номлади. У ер юзида яшаган, Худованд ўз қўли билан ясаган биринчи аёл. У ҳеч қачон бола, ўсмир қиз ёки канизак бўлмаган. Ер юзида биринчи туғилган қиз фарзанд бу Ҳавонинг биринчи қизи эди. Калом шундай дейди: “Шис туғилгандан кейин, Одам Ато 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.” Одам Ато қанча қиз фарзанд кўргани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, аммо момо Ҳаво ҳам эри Одам Ато каби 900 йил атрофида яшаган бўлса, унда шубҳасиз жуда кўп қиз фарзандлар кўрган.

Худованд Одам Ато учун яратган жуфтнинг руҳий вазифаси ҳам бор эди. У келажакдаги Масиҳ жамоатининг рамзи эди. У Одам Атонинг қовурғасидан олиб ясалгани учун, Худо ҳам, унинг турмуш ўртоғи ҳам уни жуда ҳимоя қилишган. Каломда у ҳақида башорат қилиниб шундай дейилган: “Бу ҳодиса Муқаддас Битиклардаги: “Биронта ҳам суяги синдирилмайди”, деган сўзлар амалга ошиши учун рўй берди.” Унинг жойи куёвнинг ёнида, у Худованднинг ҳузури ва У билан муносабат қилиш учун яратилган. Ҳаво “хотин” деб аталган биринчи аёл эди. Эркакдан олиниб, унинг шериги ва мададкори бўлиш учун яратилган. Одам мукаммал қилиб яратилган бўлсада, Худованд одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, деб унга муносиб ёрдамчи яратди. Худонинг мақсади аёл одамга ёрдамчи, севимли ёр ва унинг муносабатидан роҳатланадиган инсон бўлиши эди. Бир сўз билан айтганда Худованд аёлни эркакка, гўзал туҳфа қилиб берди.

Момо Ҳаво дунёдаги энг биринчи ва энг чиройли аёл бўлган. Албатта дунё чирой ҳақидаги тамойилларини ўзгартирган, аммо момо Ҳавонинг гўзаллиги ҳаммасидан ҳам ортиқ эди. Унинг гўзаллигини оширадиган соҳта ҳеч нима йўқ эди. Муқаддас Каломда Ҳаво тасвирлаб берилмаган бўлсада, мукаммал ва қудратли Худо албатта севимли Одам Ато учун энг гўзалини яратгани аниқ. Чунки биринчи марта Одам Ато аёлни кўрганда шундай деди: ““Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир,

Менинг этимдан яралган этдир. У Хотин, деб аталгай, Чунки у эркакдан яратилгандир.” Худованд ўз қўллари билан яратган аёл ҳақиқий гўзалликнинг намунаси бўлиши керак. Момо Ҳавонинг авлодидан бўлган Соро ҳақида шундай дейишган: “Соро ўз замонасининг энг гўзал аёли бўлган.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top