3:46

Аёллар учун маслаҳатлар

MP3

Ассалому алайкум. Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласуф. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийим-кечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўғри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли кўйлакнинг ўзи камлик қилади. Жозибадорликнинг пардоз-андоздан ташқари яна бир қанча қоидалари бор. Марҳамат бугун улар билан танишиб олинг. Юз териси узоқ муддатгача таранг бўлиб, ёшлигини йўқотмаслиги учун ҳар сафар ювинишни иссиқ сувдан бошлаб, совуқ сув билан тугатинг. Бу юз териси учун ўзига хос гимнастика машқини ўтаб, ажин тушишининг олдини олади. Ёдингизда бўлсин: иссиқ ва совуқ сув ўртасида фарқ қанча катта бўлса, шунча яхши. Аммо бу машқ ўта таъсирчан тери эгаларига тўғри келмайди. Маълумотларга қараганда бодом хотирани мустахкамлайди.

Ҳар куни ухлашдан аввал 1 стакан сутга озгина бодом ёғини қўшиб ичсангиз, тез орада хотирангиз олдингига нисбатан анча яхшиланганини сезасиз. Қолаверса, бодом ёғини уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун бодомни пўстлоғидан тозалаб, майдаланг ва устига шакар қўшилган сув солинг. Ортиқча вазн саломатлик учун жуда хавфли эканини билган ҳолда баъзиларимиз бу хавфдан қутула олмай қийналамиз. Хўш бундай ҳолатда нима қилиш керак? Ортиқча вазн соғлиқ учун жуда хавфли. Бугун ҳар иккинчи газета ва журналлар, интернет сайтлар озиш ҳақида тавсия бериб ўтади. Озишнинг энг самарали усули эса камроқ овқат тановул қилиб, кўпроқ ҳаракатда бўлишдир. Шунинг учун пиёда юришдан эринманг ва кечки овқатга мевалар билан чекланинг. 30 ёшда аёллар энди етукликка қадам қўйган бўлади, деб ўйлаймиз. Аммо, рухшуносларнинг таъкидлашича, 30 аёллар учун энг хавфли ёш экан.

Айнан мана шу ёшда аёлларда руҳий тушкунликка тушиш хавфи ортади.  Бунинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Кимдир таҳсил олмай, оила қурган ва шу ёшга келиб қўлидан хеч қандай иш келмаслигини ва тўлиқ эрига қарам бўлиб қолганини англаб хафа бўлса, яна кимдир каръера билан бўлиб, шу вақтгача оила қурмаганидан эзилади. Хуллас, 30 ёш қўрқувини енгиш учун аёлларга ҳаётга бошқача назар билан қараб, ҳали ҳаммаси олдинда эканлигига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади. Агар шу кунларда кайфиятингиз тушкун бўлса, айтишларича, қизил рангдаги мева-сабзавотлар кайфиятни кўтарак экан. Тўқ сариқ рангдагилар қувноқликни оширади. Сариқ ранглилар дангасаликни енгади. Тўқ кўк рангдагилар тушкунликни енгишга ёрдам бераркан. Лимон суви ёғли терига хос бўлган ялтираш ва бошқа муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради. У юз терисини оқартириб, доғларни кетказади. Мутахассислар бундай муолажалар учун лимон сувини оддий сув билан аралаштиришни маслаҳат берадилар.

Акс ҳолда у салбий таъсир қилиши мумкин. Кўпчилик макаронлар семиртиради деб ўйлайди. Аслида бу хато. 100 грамм макарон таркибида атиги 13% оқсил бор, қолаверса унинг таркибидаги крахмал моддаси тез ҳазм бўлади. Макаронлар семиришга эмас, озишга ёрдам беради. Агар тирноқларингиз сарғайишини истамасангиз, унда лак бўёғидан олдин тирноқлар учун мўлжалланган махсус суюқлик суртинг. Тўқ рангдаги тирноқ бўёқларидан камроқ фойдаланинг. Ўзгалар сизга яхши баҳо беришини истасангиз, аввал ўзингизга бўлган ҳурматни оширинг. Бунинг учун бир неча маротаба «Мен ўзимни яхши кўраман!», «Мен бу ишга лойиқман!» ва «Бу вазифаларни аъло даражада бажара оламан», деб такрорланг. Бир қарашда оддий бўлиб кўринган бу сўзлар қисқа мухлат ичида руҳий аҳволингизни яхшилаб, ўзингизга бўлган ишончни кучайтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top