Ассалому алайкум. Ишда ишлайдиган аёллар учун, дам олиш кунлари ҳақиқий тер тўкадиган кунлар ҳисобланади. Ахир тасаввур қилинг, болалар ёш, сиз ҳам турмуш ўртоғингиз ҳам ишлайди. Уйга қайтгач, фақат таом тайёрлашу, идиш ювишга кучингиз етади ҳолос. Шундай экан, дам олиш кунлари дам олиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Аёл кишининг нақадар саришталигини оиланинг ҳаммомидан билиш мумкин. Ҳаммомда тозаликни сақлаш эса осон иш эмас. Занг, микроб ва ойнадаги изларни йўқотиш учун қанча куч ва вақт сарфлаганингизни эсланг. Ҳаммомингизда мукаммал тозалик бўлиши ва унинг ярқирашини таъминлайдиган бир нечта ҳийлани эътиборингизга ҳавола этамиз марҳамат. Ҳаммомда энг тез кир бўладиган нарса бу ойна. Ҳатто агар қўл остиингизда тозалаш воситаси бўлмаса, ойнани тозалаш унчалик қийин эмас. Ойнага водород пероксиди ва ош содаси аралашмасини пурканг ва губка билан ювиб ташланг.
Яна соқол олиш гелидан фойдаланиш мумкин. Ундан сўнг ойна нафақат ярқирайди, балки терламайдиган бўлади. Ваннангиз қордек оппоқ бўлишини орзу қилмайдиган аёл бор эканми?! Аммо бунинг иложи борга ўхшайди. Ванна пок ва қордек оқ бўлиши, бактерия ва ифлосликларни йўқотиш учун сизга 1/2 стакан цирка, 1 стакан спирт ва ¼ ош содаси керак бўлади. Буларнинг барини 4 литр сувга солиб, аралаштиринг. Юза қисмга суриб, 15 дақиқа кутинг, сўнгра ювиб ташланг. Барчаси қандай осонгина ювилиб кетишини кўриб, ҳайратда қоласиз. Ҳожатхонамизни ҳам ярқиратишнинг йўли бор. Сувга тишларни чайқаш воситаси ёки тиш пастасини аралаштириб, уни қуйиб чиқилади. Ярим соат ўтгач, чўтка билан ювиб ташланади. Ванна ва ҳожатҳонадаги кафелларни ювиш ҳам роса вақтни оладиган ишдардан бири ҳисобланади. Кислород оқартириш воситаси ва пахта бўлаги билан плиткаларни янгидек қилиб, ялтиратади.
Бундан ташқари, оғиз бўшлиғини чайиш учун махсус восита ва тиш пастасидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Зангдан қутилиш биз ўйлагандан анча осондир. Бунинг учун ош тузини занг устига сепинг, сўнгра лимон шарбатини қуйинг. Лимон шарбати эритади, туз эса зангни ўзига шимиб олади. Эритмани кечасига қолдиринг, эрталаб ювиб ташланг. Покликдан кайфиятингиз кўтарилади. Шифтни тозалаш учун эса, бир челак сув ва циркани 1:1 нисбатда аралаштириб, ишлатилса, шифтдаги доғ ва чангдан қутулиш осон бўлади. Полювгич ёрдамга келади. Фақат кўзойнак тақиб олишни унутманг. Пардалар учун эса маиший оқартиргич (500 мл) ва кир ювиш суюқлиги (2 ош қошиқ) аралашмасини сепинг. Бир оз вақтдан сўнг, ювинг ва пардалар чиройли кўринишга эга бўлади. Хонадонда тозаликни ўрнатиш учун, нафақат оқартирувчи ва кир ювувчи моддалар балки кўпчилик севиб истеъмол қиладиган кола ҳам ёрдамга келади.
Агар сирли това тагига олган бўлса, унга Кола қуйиб қайнатинг: Идиш янгидек бўлади! Қимматбаҳо тилла ёки кумуш буюмларингизни тозалаш учун уларни бир неча дақиқага Колага солиб қўйинг ва тиш чоткасида енгил ишқалаб юборинг: улар ялтираб тоза бўлади. Аммо бундай муолажани тошли буюмларда қўлламаган маъқул. Агарда занглаб қолган эски болтни бурай олмаётган бўлсангиз, кичик матони Колага ботириб болт атрофига 1-2 соатга ўраб қўйинг. Бундан сўнг уни бураш бирмунча осон кечади. Кока-колани човгунга қуйиб кечасига қолдиринг. Эрталабгача човгун ичида йиғилган қасмоқ(накипь) топ-тоза бўлади. Кока-колани унитазга қуйсангиз уни оппоқ қилиб тозалайди. Кока-колани севимли соусингиз билан 1:1 нисбатда аралаштириб, турли гўштли таомлар ёки товуқ устига суртиб пиширсангиз жуда мазали чиқади.