3:36

Ҳаёт саҳнаси 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Биз ўтган сафарги суҳбатимизда ҳаётнинг катта бир саҳна эканлиги, шу саҳнанинг яратувчиси ва бош режиссёри бўлган Худо эса бизни бу саҳнага ўз ролларимизни ижро этишимиз учун қўйганлиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Биз бу ҳаёт саҳнасида ўз ролимизни маромида ўйнашимиз учун, ва ҳаётдаги ўрнимизни топишимиз учун, режиссёр ҳақида ва у бизга берган матн – Муқаддас Каломни яхши билишимиз керак. Бу матнда яъни бу ҳаёт саҳнасида беш парда бор. Биринчи парда бу – Яратилиш ва Исён эди. Худованд оадмларни яратди, уларни ўзи билан мулоқот қилиши ва Унинг режаларидан баҳраманд бўлиб, завқланиб ҳаёт кечиришлари учун яратди. Аммо саҳна актёрлари режиссёр буйруқларига итоат этмай, уни алмаштирдилар. Бироқ ҳаётлари ўзлари кутганидай, яхши бўлиб чиқмади. Шунда ҳаётимиз эгаси бош Режиссёр яна қутқарув режасини ишлаб чиқди.

Унга кўра Иброхимнинг авлоди, бутун дунёга Худонинг қутқарув режасини айтиши керак эди. Шундай қилиб, Худованд Иброхим деган одамни чақирди. Унинг зурриётлари билан бирга бўлишга ваъда берди. Агар унинг зурриётлари тўғри юрса, Худонинг амрларига амал қилса, уларни фаровонликка етиштиришга ваъда берди. Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: “Шундан кейин Эгамиз Ибромга a деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўлурсан сен. Мен барака берурман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.”Аммо олдин жуда кўп нарсалар содир бўлиши керак эди.

Иброҳимнинг авлодлари қулликка бориши ва Худонинг қудрати ва мўъжизалари билан қулликдан олиб чиқиб кетилиши керак эди. Худованд уларга ўз ролларини қандай ўйнашлари кераклигини, нималар қилишлари кераклигини аниқ қилиб айтди. Аммо жуда кўп бахтсизликлар, уларнинг итоатсизликлари туфайли ўзларининг бошига ёғилди. Аммо шунга қарамай кароматли ва меҳрибон Яратувчи, Иброҳимнинг авлодини қутқаришга ваъда берди. Учинчи парда – Исо Масиҳ. Саҳнада Исо Масиҳ пайдо бўлади. У ҳаёт саҳнасининг асосий қаҳрамони. Исо Масиҳ Худо Иброҳим пайғамбарга ваъда қилган ўғилнинг ўзгинаси эди. У ҳамма нарсани хато қилган одамлар орасида бўлиб, уларни шифолади, кечирди, поклади ва Худо билан яраштирди. У бизнинг Худога қарши қилган ҳамма гуноҳларимизни ўз елкасига олди. Бу гуноҳларнинг эвази ўлим эди. У ўз ўлими билан, шу тўловни тўлади.

У ҳақида ҳаёт китобида шундай ёзилган: “Мен яхши Чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади.” “Ҳеч ким жонимни Мендан олмаяпти. Мен Ўз ихтиёрим билан уни фидо қиламан. Жонимни беришга ва уни қайтариб олишга ҳокимиятим бор. Буни Менга Отам буюрган.” Биз кечирилишимиз ва Худо томонидан қайтадан қабул қилинишимиз учун, У Ўз жонини фидо қилди. Тўртинчи парда – Жамоат. Исо Масиҳ ўз қисмини ўйнаб бўлгач, у ўз издошларини дунёга, У қилган ишни давом эттиришлари учун юборди. Улар эса, Бош Режиссёрнинг буйруқларига итоат қиладиган инсонларни топишлари керак эди. Шу тариқа улар жамоат аталмиз бир гурух инсонларни яратди. Аммо афсуски улар ҳам ҳар доим ўз ролларини қойиллатиб бажара олмайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар биримиз бу дунёда келганимизда бўлиб берилган ролларимизни тўғри бажаришимиз учун саҳна Матни – Муқаддас Каломни яхши билишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top