Ассалому алайкум қадрдон мунисалар. Биз аёллар чиройли кийинишни жуда ёқтирамиз. Бунинг сабаби ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳа. Албатта. Кўпчилик топганидек, ўз гўзаллигимизни кўз-кўз қилиш мақсадида. Аммо аниқки, бу ортиқча ҳаракат, бошқа жинс вакилларини ўзимизга қаратиш учун. Йўқ дейсизми? Балки, сиз бу фикрга қўшилмассиз, аммо 89 фоиз аёллар шундай фикрда. Аммо эркаклар бу фикрга қандай қарайди? Эркакларни жалб қилиш учун аёллар безаниши керакми? Табиат гўзаллиги инсонни ўзига маҳлиё қилади. Онгли мавжудот инсон олами эса шу даражада мукаммалки, у ўзига табиатни маҳлиё қилдиргиси келади. Бу ўринда аёлларнинг ўзига пардоз андоз қилиши айнан мана шу йўналишдаги ҳаракатлар, деса бўлади. Биз билган табиатда жинслар орасидаги тафовут мавжуд. Бу тафовутда табиатда урғочи, заиф, палла иккинчи томонининг ҳар доим ҳам негадир мукаммал ва гўзал қилиб яратилмаганини кўрамиз.
Шунинг учун бўлса керак, аёллар ўзига оро беришни ёқтиради ва бу шундай бўлиши ҳам керак. Биз эркаклар ўзига унчалик қарамайдиган, маълум маънода пардоз андоз қилинмаган, зеб зийнатлар билан ўзини “безамаган” аёлларга унчалик суқ назар билан қарамаймиз. Демак, фақат бизнинг, эркакларнинг назарини ўзига жалб қилиш учун аёллар безаниши керак деб ўйлаганлар бир қанча адашади десак бўлади. Бу юзаки қарагандагина шундай кўринади. Руҳий жиҳатдан олганда инсоннинг ички кайфияти нормал бўлиши, ҳатто ўзига ёққан ҳолда бир қанча юқорироқ бўлгани яхши. Шунинг учун ҳар бир киши, айниқса аёллар, эркаклар ҳам ўзларига, ўзларининг ташқи кўринишларига, шу билан бир вақтнинг ўзида ўз ички кўринишларига ҳам кундалик ҳаётларида жиддий эътибор бериб юришлари мақсадга мувофиқдир. Кийиниш санъати фақатгина аёлларга эмас, эркакларга ҳам жуда ўрганишга арзигулик санъат.
Аммо биз ҳаммамиз ҳам ўз тарзимизга мос равишда кийиниб юрамиз, деб айтолмаймиз. Кийиниш биринчи ўринда инсоннинг ички руҳияти билан боғлиқ бўлиши шарт ва бу шартга яна бир қўшиладиган томони шундаки, айни бугун ушбу тарзда кийинишнинг асосий мақсадидан келиб чиқиш лозим. Ўз кайфиятингизни бугунги қиладиган ишларингиз ва мақсадларингизга бўйсундиринг. Ўта расмий идорага боришингиз керак бўлган ҳолда театрга борадиган кийимларни киймайсизку ахир. Демак… .Кеча оилада баъзи нарсалардан кўнгли хира бўлган аёл эрталаб ишга ўта кўркам йўналишда кийинмайди. Бунга унинг ички руҳияти йўл қўймайди. Аммо ишда маълум тадбир мўлжалланган бўлсачи, бунда ўз руҳиятингизни атайлаб мана шу тадбир руҳиятига мослаштирган ҳолда кийинишингиз мақсадга мувофиқ бўлишини унутманг. Бу кайфиятингизга ижобий таъсир қилади.
Баъзи аёлларнинг одамлар орасида қимтиниб уёқ буёғини, соч ва кийимларини яхшигина турган бўлса ҳам нотабиий ҳаракатларда тўғрилайверганини кўраман, охирги пайтларда менинг ўзимда ҳам шундай ҳаракатларни сезмоқдаман, бунинг сабаби нимада, ундан қутулишнинг иложи борми? Инсондаги нотабиий ҳаракатлар унинг ўзини бошқалар орасида нақадар қулай сезиши билан боғлиқ. Бу албатта унинг ўзига бўлган муносабати, ички ўзига берган баҳоси ва айниқса ўзини бошқалардан қай бир маънода салбий баҳолаши билан боғлиқ ҳолда кечадиган ички жараёндир. Демак, биринчи ўринда ўз ички ҳолатингизни, руҳиятингизда кечган охирги ўзгаришларни таҳлил қилиб чиқинг. Бундай ҳолатнинг келиб чиқиши икки хил таъсир кучидан келиб чиқиши мумкин. Бугун нафақат аёлнинг ташқи кўриниши балки унинг ички руҳий дунёсига ҳам назар ташлаб кўришга муваффақ бўлдик. Суҳбатимиз сизларга ёқди деган умиддамиз.