3:39

Худонинг Каломи

MP3

Ассалому алайкум. Худонинг Каломи сизнинг ҳаётингиз ичида, сизнинг ҳаётингиз учун ишлаши керак. Сиз атрофингизда ким учун ибодат қилсангиз ҳам Худонинг Каломини ишлатиб ибодат қилинг. Бу жуда кучли ва қудратли таъсирга эга. Биласизки, ҳамма имонли аёллар фарзандлари учун ибодат қилади. Баъзилари Худонинг Каломидаги ваъдаларни ишлатиб, ибодатларида фарзандларининг исмларини қўйиб ишлатишади. Бу жуда ажойиб ибодат. Агар қунт қилсангиз, Худованд сизнинг фарзандларингиз учун берган ваъда оятларини алоҳида бир қоғозга рангли ва чиройли фонда ёзингда, тагигами, устигами шу оятда тасвирланган манзаранинг расмини қўйиб, тагига фарзандингиз исмини қўйиб, рамкага солиб ўша фарзандингизнинг хонасига илиб қўйинг. Ҳар сафар ибодат қилганингизда шу оятни ишлатиб ибодат қилинг. Ишаё 44 бобда Худованд шундай ваъда беради. Бу ҳар бир имонли аёл учун берилган ваъдадир.

Худованд унда шундай деган, “Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман. Улар оқар сув бўйидаги тол дарахти каби, Майсалар орасидан ўсиб чиқади.” Бу ажойиб-ку. Худованд бизга ваъда қилиб бераётган экан, нега буни ибодатларимизда ишлатмаслигимиз керак. Фарзандларимиз биз каби Худога яқин бўлмаса, юрагимиз азоб чекади. Улар учун ғам чекамиз. Аммо тушкунликка тушманг, умидсизликка тушманг. Худованд ваъда бераяпти, “Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман.” Уларнинг юраги қақраган тупроқ каби эканлигини кўраётган бўлсангиз, Худованд уларнинг юрагида ирмоқлар оқизади. Сиз бундай ибодатни ҳаётингизнинг бошқа соҳаларига, қариндошлар, қўшнилар ва дўстлар билан муносабатларга, ишингиз ва ҳамкасбларингиз билан муносабатларга ишлатишингиз мумкин.

Ишаё 49 боб 8 оятда Худованд яна бир ваъда берган. “Эгамиз шундай айтмоқда:
“Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда,
Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни
Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин Маҳбусларга: ‘Чиқинглар!’ демоқдаман. Зулматдагиларга: ‘Кўрининглар!’ демоқдаман. Йўл бўйида улар ўтлоқлар топади, Тап–тақир қирлар уларнинг яйлови бўлади. Улар на очликни, на ташналикни билади, На гармсел, на жазирама қуёшдан азоб чекади. Меҳр–шафқат кўрсатиб, уларни етаклайман, Уларни булоқларга бошлаб бораман..” Бизнинг баъзиларимиз ишхоналарда ишлаймиз. Имонли инсон учун имонсизлар билан ишлаш қийин. Шундай пайтларда шу оятларни ишлатиб улар учун ҳам ибодат қилинг. Улар Каломда ёзилганидек, шайтоннинг маҳбуслари.

Улар учун ибодат қилар экансиз уларга, “Чиқинглар, кўрингинглар”, денг. Биз қўлимизда ушлаб турган бу Худонинг Каломларида ҳаёт бор. Агар уларни ишлатмасак, улар шунчаки оддий сўзлар бўлиб қолади. Ишаё 61 оятда шифо топиш ҳақида ёзилган, “Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Зиндондагиларга, ‘қутуласиз’, десин, Асирларга озодлик эълон қилсин”, деб Эгам мени юборди. “Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин”, деб Эгам мени юборди. “Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин”, деб Эгам мени юборди. Энди уларни, “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари”, деб аташади.” Бу оят жуда ажойиб, уни ҳар қандай ҳолат учун ишлатишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top