Ассалому алайкум. Имонли аёллар орасида баъзан, “Худога хизмат қилолмаяпман. Худо учун керакли эмасман”, деган гапларни эшитамиз. Ёки кўпчилик, фарзандлари билан уйда ўралашиб қолган ёки фақат давлат ишида ишлайдиган аёллар Худога хизмат қилолмаётганидан нолишади. Аммо ундай эмас. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам Худо сиздан истаган ишни қилишингиз мумкин. Нима учун Худо бизни Ўзига хизмат қилишимизни истайди? Биринчидан, Худованд Унинг ишини давом эттиришимиз учун бизни ишлатади. У сиз билан бизни Унга хизмат қилишимиз учун ва Унинг бизга берган ишни бажаришимиз учун чақирди. Энг машҳур ишимиз эса, У шогирдларига айтганидек, Боринглар, бутун халқлардан шогирд орттиринглар, уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Уларга Мен сизларга ўргатган ҳамма нарсага амал қилишни ўргатинглар.
У шундай дейди, Мен дунёнинг охиригача, сизлар билан бирга бўламан. Баъзилар шундай дейди, Аммо мен воиз эмасман, хушҳабарчи ҳам эмасман. Бу муаммо эмас. У бизни турли йўллар билан Унга хизмат қилишга чақирган. Худонинг хизмати майдонида турли муҳтожликлар бор. Бирор бир кўрсатувни ёки радиопрограммани эфирга узатишга ёрдам берадиганларни одатда одамлар кўрмайди. Улар саҳна ортида, хоналарда туриб ишлашади. Ҳар бир уй ҳақида ўйланг, у уй ичида кимдир бор. Ўша кимдир Она. Ҳеч ким кўрмайдиган Она. У ўз ишини қилади. Тонг отгандан кун ботгунгача, кейинги кун ботгунгача ишлайди. Одамларнинг ҳар хил ишлари бор ва улар турли йўллар билан Худога хизмат қилишлари мумкин. Буни эса бошқалар кўрмайди. Одамлар кўринарли ва донг таратадиган ишларда хизмат қилишни исташади, аммо Худо бундайлар билан иш қилмайди. У юраклар билан ишлайди. Юракнинг ҳолати қандай?
Худонинг Ўғли шундай дейди, Мен сизларни бошқариш ва устингиздан бошлиқлик қилиш учун келмаганман, Мен хизмат қилиш учун келганман ва У буни кўрсатди. Шунинг учун У бизни хизмат қилишга чақиради, чунки У бизни ишлатишни истайди, У бизни турли йўллар билан ҳаётнинг турли қисмларида ишлатади. Сиз эса ўтириб, “Худо мени қандай ишлатиши мумкин?”, деб сўрайсиз. Бундай савол сўрашга ҳатто ҳожат ҳам йўқ. Сиз Худо сизда ишлашига йўл қўйиб берасизми? Шундай йўл билан У Ўз ишини қилади. У ишини қандай бажаради? Сиз ва менга ўхшаган одамлар орқали. Ҳаётнинг турли қисмларида, ҳизматнинг турли қисмларида, турли жавобгарликлар билан ишлайдиган одамларни турли хизматларда ишлатади. У сизни ишлатиш учун 25 ёшга ёки 35 киргунингизча кутиб ўтирмайди. У сизни ёшлигингизданоқ ишлатиши мумкин. Худованд Ўзининг кичик фарзандларини ишлатади.
У кичик фарзандини ота-онасига гапириши учун ишлатиши мумкин, баъзида ўқитувчисига гапиришига ҳам ишлатиши мумкин, Худога юраги очиқ бўлган ҳар кимни, ҳар бир одамни. Ўзингизни чекламанг, ундан кўра ўйлаб кўринг. Сиз жамоат хизматчилари ҳақида гапирмоқчисиз, дейсиз. Йўқ. Гап бунда эмас. Жамоатни умуман тилга олмайман. Худо сиз орқали нимадир қилишига, қаерда бўлса ҳам ишлашига тайёрмисиз, ҳамма гап шунда. Худованд шундай ишлайди. Иккинчидан, У шу йўл билан бизни ўстиради. Шу йўл билан биз Унга хизмат қилишни бошлаймиз. Сиз Худога бўйсунишни бошлаганингизда, ҳаётингизни хизматчи сифатида топширганингизда, Худованд сизни бошқа жойда топилмайдиган йўл билан Худонинг Каломида ёзилган нарсаларни ўргатади. Сиз ўйламаган ва билмаган йўл билан Уни билишни бошлайсиз.