Ассалому алайкум. Ҳудонинг йўлида юрар эканмиз, жуда кўп қоқиламиз. Баъзан билмай, баъзан эса билиб туриб, Худонинг иродаси қийин кўрингани учун шундай қиламиз. Бу нарса ҳаммамизга тегишли. Сизнинг нима қилганингизнинг аҳамияти йўқ. Қоқилган бўлсангиз нима бўлибди? Исо Масиҳни ҳимоя қилиб гапириш ўрнига жим туриб, Уни рад қилган бўлсангиз ёки бошқачасига рад қилган бўлсангиз нима бўлибди? Ҳаётингизда қандай гуноҳ қилганингизнинг аҳамияти йўқ. Сиз бунга тавба қилиб кечирим сўрасангиз, Худо билан муносабатингизни тўғриласангиз, Худованд сизни ишлатади. Худованд гуноҳ қилиб кейин гуноҳларига тавба қилмай, Қудратли Худога итоат қилмай яшаётган одамларни ишлатмайди. Ким бўлишингиздан, қандай оиладан келиб чиққанингиздан, қаерлик эканингиздан ва маълумотингиз қандай бўлишидан қатъий назар, агар сиз йўл қўйсангиз, Худо сиздаги бор имкониятдан фойдаланиб ишлатади.
Одамлар баҳона топишларига сабаблардан бири, уларнинг ўтмиши. Сиз менинг ўтмишимни билмайсиз, дейишади улар. Аммо Худо уларнинг ўтмишини билади. Мен шунчаки бечора камбағал бир талаба бўлсам, дейишади. Худо сизнинг камбағаллигингизни ҳам билади. Мен кўп марта ҳато қилганман, кўп марта муваффақиятсизликка учраганман, дейишади. Худо хато қилганингизни ва нимага муваффақиятсизликка учраганингизни ҳам билади. Аммо агар сиз Исо Масиҳ сизда ишлашига йўл қўйиб берсангиз, У сиз тасаввур қилмаган йўллар билан сизни ишлатади. Сиз бугун ўзингизга қараб шундай дейсиз… Худо мени қандай ишлатади? Бунинг учун тайёргарлик кетаяпти. Қанчадан-қанча одамлар йиллар давомида жамоат ўриндиқларида ўтириб, кўп марта хушҳабар эшитишган аммо ҳеч қачон Худога хизмат қилиш ҳақида ўйлашмаган. Бу ҳеч қачон Худонинг қалбини оғритмаслиги керак.
Тонгда туриб ҳаётингизга назар ташланг. Худо сизни қанчалик марҳаматлаганини кўринг. Худо сизни баракалаган ва кўп томондан таъминлаган. Сиз-чи? Худога хизмат қилиш учун нима қилаяпсиз? Худога хизмат қилишга қанчалик даражада очиқсиз? Худо сизга қилганларини бошқаларга бўлишишни қанчалик даражада истаяпсиз? Мен пул ҳақида гапираяпманми? Йўқ. Мен Худони қанчалик даражада билишингиз ҳақида гапираяпман. Мен Худо бошқа одамларга Исо Масиҳнинг нажот хушхабарини етказиш йўлида сизни ишлатиши мумкин бўлган йўллар ҳақида гапираяпман. Бунинг учун моддий маблағ керак бўладими? Ҳа! Аммо сиз улардан фойдаланишга розимисиз? Энди эса элакдан ўтказиш ҳақида гаплашамиз. Кўпинча, Худованд бизнинг ҳаётимизда ажойиб ишлар қилаётган пайтда, Унга орқа ўгирамиз. Нега Исо Масиҳ “элакдан ўтказиш” ҳақида айтади? Чунки Унинг шогирдлари бунинг маъносини яхши тушунишини биларди.
Буғдойни тозалаш учун ўша пайтда одамлар, диаметри 40-50 фут бўлган жойга, одатда тепаликка олиб чиқишган. Улар буни елпиш деб аташган. Улар буни олти тишли паншаха деб аташган. Улар тепаликка чиқиб, буғдойни пастга ташлашган, сомонни тепага отишган, сомон шамолда учиб кетган, буғдой эса пастга тушган. Шу йўл билан улар буғдойни сомондан ажратишган. Эсингизда бўлса, Муқаддас Каломнинг бошқа жойида – Худонинг олдида турганимизда сомоннинг ёндирилиши ҳақида ёзилган. Сомон орасидан буғдой мўлжалланган ерга тушади, сомон эса ташқарига чиқариб ташланади. Бу билан улар бефойда, саломатлик учун зарар бўлган кераксиз нарсалардан ҳалос бўлишади. Худо қанчалик элаш кераклигини яхши билади. Бу жараён сизнинг ва менинг ҳаётимда қанча узоқ вақт давом этишини билади. Яна У бизни Ўзи истаганидек одам бўлишимиз учун қандай асбобларни ишлатиш кераклигини билади ва Худога юқори даражада ички имкониятларимиздан фойдаланишимиз учун бизни керакли нарсалар билан таъминлайди.