3:17

Ёш аёл билиши керак бўлган ҳислатлар

MP3

Ассалому алайкум. Халқимиз орасида “қариси бор уйнинг париси бор,” деган мақол бор. Агар ёш аёллар ҳаётига қарайдиган бўлсак, чиндан ҳам бу аёлларга ёши катта бувижонларнинг ёрдами жуда керак бўлади. Чунки улар ҳали турмуш қуришда ҳам, оилани юрғизишда ва фарзанд тарбиясида ҳам тажрибасиздирлар. Ёш аёллар доим тажрибали катта ёшдаги аёлларнинг маслаҳатларига муҳтож бўладилар. Муқаддас Каломдаги Титус 2 бобда айнан аёлларга аталган боб дейиш мумкин. “Шунингдек кампирлар ҳам, ғийбат ва майхўрликка ружу қўймай, балки муқаддасликка мувофиқ, ҳар қандай ҳайрли ишда ибрат бўлиб турмуш кечирсинлар.” Художўй ҳаёт кечирадиган аёллар Худованд каломида айтилган 6та қадамни босишлари керак.

Шунингдек, ёши катта аёллар ҳам ёшларга ҳар нарсада ибрат бўлишлари учун, ўзларини доим ўстириб боришлари керак.

Катта ёшдаги аёллар ёш аёлларга турмуш ўртоқларини ва фарзандларини севишни, ўзини тута билишни, пок, уй ишларида меҳнаткаш, меҳрибон ва ўз эрларига итоаткор бўлишни ўргатишлари керак. Чунки Худонинг каломида шундай ёзилган. “Худонинг Каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар.” (Титус 2:5) Титус 2 бобнинг биринчи қисми оилага диққатни қаратади. Оиладаги мунсоабатлар ҳақида гапирар экан, ҳаворий Павлус Юнон тилидаги “philandros” деган сўзни аёлнинг эрига бўлган севгисига нисбатан ишлатган. “phileo” сўзи биродарларча муҳаббат деган маънони англатади. Қизиқ, нега ҳаворий Павлус бу сўзни ишлатган? Чунки аёл яратилганида эркак кишига мададкор бўлиши кераклиги ҳақида айтилган эди. Шунинг учун бу сўз ёрдамчи ва дўст маъносида жуда тўғри келадиган сўз эди.

Аёл нафақат эрини аёлнинг эрига бўлган муҳаббати билан, балки қурбонлик талаб этиладиган биродарларча севги билан ҳам севиши керак. Бу билан ҳаворий Павлус эркаклар ҳам биродарларча севгига ва ёрдамга муҳтож эканликларини кўрсатмоқда. Иккинчи ҳислат эса ўзини бошқара билиш. Ҳаворий Павлус ёши катта аёллар майдан ўзини тута биладиган бўлсинлар, деганида мана шу ўз-ўзини бошқара билиш сифатини эслатиб ўтган эди. Кўпгина ғарб давлатларида аёл кишини кучли ва мустақил бўлишга ўргатишади. Гарчи бу кучли ва мустақил бўлишнинг ҳеч қандай ёмон томони бўлмасада, доно аёл меъёрни ҳам билиш керак. Худога маъқул келадиган художўй аёл бўлиш учун аёллар ҳар ерда кучли бўлиш ва мустақил бўлишнинг ҳам меъёрини билиши керак. Вақтида тилини тия билиши ва керак жойда кутишни ҳам ўрганиши керак.

Ёш аёллар қаерда қандай гапиришни, ўзини қандай тутишни кекса аёллардан ўргансалар, жуда ҳам фойдали бўлади. Иффатли бўлиш нима дегани? Ҳаворий Павлус бу сўзни ишлатганида жинсий покликни назарда тутган. Оилада ва оиладан ташқарида ёш аёлларнинг иффатли бўлиши оила мустаҳкамлиги учун ўта муҳим сифат ҳисобланади. Бу нафақат жисмоний томондан балки аёлнинг фикрлари ҳам пок бўлиши керак дегани. Чунки аёллар ҳиссий жиҳатдан эркаклардан кўра бойдирлар. Шунинг учун уларнинг ҳиссиётга берилишлари, жисмоний ҳаракатлардан анча олдинроқ бошланади. У нима ўқиётганига, кўраётганига ва қандай мавзуларда гаплашаётганига диққат қилиши керак. Бу дунё бизга жуда кўп ёмон нарсаларни яхши ва чиройли қилиб тақдим этади, аммо доно аёл доим Худонинг иродасини биринчи ўринга қўйиб, ҳар бир ишни қилишдан олдин торозида тортиб кўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top