MP3

Ассалому алайкум қадрдон оналар. Бугунги суҳбатимиз сизга жуда ёқадиган мавзуда, яъни бизнинг оналик вазифамизга тегишли. Бугунги суҳбатимиз Исҳоқнинг хотини Ривқо ҳақида бўлиб, унинг қандай аёл бўлганини биргаликда кўриб чиқамиз. Умуман олганда бу аёл иродаси кучли, ўз истагича йўл тутадиган ва фарзандларини ҳам бўйсундира оладиган аёл бўлган. Ҳар бир она фарзандига, “Менинг айтганимни қил”, дейди. Эсов билан Ёқубнинг онаси Ривқо ҳам бу гапни ўша куни уч марта такрорлади. Биринчи марта айтганида жуда ёмон иш қилаётганини ўзи ҳам билмаган бўлса керак. “

Исҳоқ ўғли Эсовга гапираётганда, Ривқо эшитиб турган эди. Эсов далага овга кетганда, Ривқо ўғли Ёқубга деди: — Аканг Эсовга отангнинг айтган гапини эшитиб қолдим: Отанг унга: “Менга биронта ҳайвон овлаб кел, мен яхши кўрадиган биронта мазали таом тайёрлагин, таомни еб, ўлимимдан олдин Эгам олдида сени дуо қилайин”, деди.

Энди менинг гапларимни яхшилаб эшит, айтганимни қил, ўғлим. Сурувга бориб, менга иккита улоқчани танлаб олиб кел. Улоқчалардан отанг яхши кўрадиган мазали таом тайёрлаб берай.” Агар Ривқо ўғиллари ва турмуш ўртоғи учун яхши ва мазали таом тайёрлаб бериб, Худога ибодат қилишини айтганида жуда яхши иш қилган бўларди, аммо у ўғли Ёқубни ўғрилик қилишга, яъни акасининг дуосини ўғирлашга ундайди. У кичик ўғли отасининг баракали дуосини олишини истаган. Қандай қилиб она бир ўғлини бошқасидан афзалроқ кўриши ва кўпроқ севиши мумкин?! Аммо Ривқо ўзича, “Эримни алдасам, Эсовга тегишли бўлган дуо Ёқубники бўлади”, деб ўйлаган. Қаранг, унинг табиати ҳам кўпчилигимизники каби жуда инсонга ва танага ҳос. Шу пайтда Худога эмас, ўзининг хийлалари ва ақлига таяниб иш кўради. Ривқо фарзандлари туғилаётган пайтда Худонинг ваъдасини унутмаган бўлиши керак.

Худо унга шундай деган эди, “Эгамиз Ривқога шундай деди: “Сенинг қорнингда иккита халқ бор, Сендан туғилганлар икки халққа бўлинар. Бири иккинчисидан кучли чиқажак,

Каттаси кичигига хизмат қилажак.” Шу нарсани ёдида тутгани ҳолда Худонинг ўрнига ҳаракат қилишни истади. Ахир Худо унга ваъда берган эди-ку! Ривқо эрини алдаши, ўғлини эса ёлғондан рол ўйнашига мажбур қилиши ва катта ўғлининг кўнглини ҳафа қилиши шарт эмас эди. Худо аввалдан, ҳали эгизаклар туғилмай туриб, укаси акаси устидан бош бўлишини айтган эди. Аммо Ривқо имони сустлик қилиб, Худога ёрдамлашиб юборишни истади. Албатта, ҳар бир ёмон ишнинг оқибати бўлганидек, уларнинг бу ишларини ҳам оқибатлари келажакда кутиб турарди. Унинг назарида, Ривқо алдамаётган, аксинча эри Худонинг иродасини бажаришига ёрдамлашаётган эди. Иродаси кучли аёлларнинг доимо ўз ҳатти-ҳаракатларини оқлайдиган баҳоналари ва сабаблари бўлади.

Биз шундай деймиз, “Буни ўзим учун қилаётганим йўқ, сен учун қилаяпман. ” Ёқуб онасининг айтганига қарши чиқди, “Онажон, биласиз–ку ўзингиз, акам Эсов сержун, менинг терим эса силлиқ, — деди Ёқуб Ривқога. —Мабодо отам мени пайпаслаб ушлаб кўрса, нима бўлади? Алдаётганимни отам билиб қолади. Отам мени дуо қилиш ўрнига лаънатлайди.” Ривқо эса ҳар қандай она жавоб бериши мумкин бўлган жавобни берди, “Ўша лаънат менга келсин, болагинам.” Биз болаларимиз устига келиши мумкин бўлган бахтсизликни ўз елкаларимизга олиб, буларга дош бера оламиз, деб ўйлаймиз. Аммо Ривқо Худога қарши чиқаётган эди. Нега шундай қиламиз. Кўпинча, “Худо менга берган ваъдасини унутиб қўйса-чи”, деган қўрқув бизни шундай ишлар қилишга ундайди. Аммо Худованд Ўз сўзига садоқатли. У ҳеч қачон ваъдасини унутмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top