3:14

Ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Аёл фарзанд кўришга тайёргарлик кўрар экан, бу даврда ўзини ҳамда туғилажак фарзандини эҳтиёт қилиши керак. Ҳомиладорлик даврида ривожланадиган асоратларнинг аксарият қисмини тўғри тайёргарлик кўриш билан тўхтатиш мумкинлиги исботланган. Айниқса, етишмаётган витаминларни тўлдириш, кўрикдан ўтиш, эҳтимоли бўлган касалликка, ҳолатига, ўзига юқтирувчанлигига ташхис қўйиш ва уларни тузатишларни айтиб ўтиш мумкин. Зарарли таъсирлар олдиндан аниқланса, уларни буткул йўқотиш мумкин бўлган ҳолатлар бор: масалан, қизилчага қарши иммунитетнинг йўқлигини айтиш мумкин. Битта эмлаш орқали ушбу муаммо ҳақида унутиш мумкин, ҳомиладорлик вақтида ҳам ушбу дард ҳақида умуман эсламаслигингиз мумкин. Фақат эмлашдан сўнг ҳомиладор бўлишдан аввал 3 ой сақланиш кераклигини айтиб ўтишни истар эдик.

Акс ҳолда 9 ой стресс да, доимий таҳлил, Худо асрасин, 50 % ҳолатда ҳомила нуқсонли бўлиш эҳтимоли бор бўлиб, шифокорлар ҳомилани олиб ташлашни тавсия этадилар. Ҳомиладорликка тайёрланаётган вақтда 150 мкг калий йодид, ҳомиладорлик вақтида эса, 200 мкг калий йодид қабул қилиш ҳомиладор аёл ва чақалоқнинг йод танқислиги касаллиги муаммосининг ечими бўла олади шунингдек, ақлий заифликнинг олдини олади. Маълумотларга кўра, дунёда 20 млн киши йод танқислиги сабабли ақлий заиф бўлиб, бундай ҳолатни олдини олиш мумкин бўлган вазиятлардан биридир. Қалқонсимон безнинг фаолияти пасайишини ўз вақтида керакли миқдорда гормон қабул қилиш билан осон ҳал қилинади. Бу шунингдек, яширин, сурункали, олдин ташхис қўйилмаган инфекцияларга ҳам тегишлидир.

Шамоллаш жараёнини даволаш аксарият ҳолларда сабаб бўладиган чала туғилиш ва ҳомиладорликнинг инфекциявий асоратининг олдини олиш имконини беради. Буткул ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолатлар бор, лекин уларга ҳомиладорликкача ташхис қўйиш ёрдамида даволовчи шифокор эҳтимоли мавжуд асоратларни олдиндан айтиб бериш, уларга тайёр туриш ва ўз вақтида уларни тузатиш чораларини кўриш имконини беради. Аёл кишининг айнан шундай йўл тутиши, яъни ҳомиладор бўлмасдан аввал дори-дармонларни қабул қилиши билан ҳомиладорлик даврида жиддий муаммоларнинг олдини олади. Баъзан аёллар кўрикдан ўтишни ҳоҳламайдилар, буни уларни ҳеч нарса безовта қилмаётгани ва ўзларини яхши ҳис қилаётганлари билан изоҳлайдилар. Аммо ёмон тараф ҳам шундаки, ҳомиладор бўлмасдан аввал аёл ўзини яхши ҳис этади, уни кўп нарса безовта қилмайди, лекин айнан ҳомиладорлик даврида асоратларининг кўп қисми юзага чиқади.

Ҳомиладорлик даврида витамин қабул қилиш албатта муҳим, лекин ҳомила ривожланишининг дастлабки энг зарур ҳафталарида бу моддалар етишмаган бўлса, кейинчалик уларни қабул қилиш орқали ривожланган асоратни четлаштиришга ёрдам бермайди. Даволаниш доим касалликнинг олдини олишдан орқада қолади. Ҳали мавжуд бўлмаган касалликларнинг олдини олиш жуда осондир. Агар унга жиддий эътибор берилса, ҳақиқатан ҳам уларга учрамаслик мумкин. Мавжуд асоратни даволаш доим кечикади, унинг ривожланиш механизмидан орқада қолади. Касалликни даволаш қийин, лекин олдини олиш осон. Шифокорлар аллақачон касалликнинг олдини олиш осонроқ эканини тушунган. Бу нисбатан сезиларли яхши натижаларга олиб келади ва бу нисбатан осонроқдир. Шундай экан, ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик даврида ҳам организмингизни ҳимоя қилинг ва соғлом ҳаёт тарзига амал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top