3:30

Дунё ва таълим

MP3

Ассалому алайкум. Фарзандларимиз таълим олаётган бир пайтда дунёнинг бошқа давлатларида мактабларда қандай таълим беришлари ҳақида билишимиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Мактабда ўқиган давримизда ҳар биримизнинг севимли дарсларимиз билан бир қаторда тугаши қийин кечаётгандек туюлган дарслар ҳам бўлган. Ҳозир тобора кўпроқ мамлакатлар ўқувчилар илм-фан сирларини катта қизиқиш ва завқ билан ўрганишлари учун таълим жараёнини такомиллаштиришга ​​ҳаракат қилмоқда. Қуйида аксарият ўқувчилар бажонидил қатнашишни истайдиган, мактабларда ўтиладиган ноёб дарсларга оид маълумотлар тақдим этилади. Япония: Табиатдан завқ олиш — Японияда ажойиб бир дарс бор — табиатдан завқ олиш. Унинг мазмуни — мактаб ўқувчиларини ташқи муҳитнинг эстетик томонларини қадрлашга ўргатиш. Тан олиб айтиш керакки, охирги вайтларда компьютер ва бошқа техникалар кўплигидан болалар ҳатто орзу қилишни ҳам унутиб қўйишмоқда. 

Флора ва фаунани кузатиш бўйича ютуқларга эришилганда, албатта, математика ёки география кабины қўйилади ва ҳатто имтиҳон топширилади. Бошқирдистонда эса таълимда ажойиб бир йўналиш бор бу – Асаларичилик. Бошқирдистонда ўз асалари уяларига эга юздан ортиқ мактаб бор. Асаларичилик дарсларида болаларни уларни парвариш қилишга ва асал йиғишга ўргатишади. Бушар болаларни сабрли, эътиборли ва тартибли бўлишга ўргатади. Исроил мактабларида Киберхавфсизлик катта иштиёқ билан ўрганилади. Замонамиз кишисининг ҳаёти тобора кўпроқ интернетга кўчмоқда, исроилликлар интернет-ҳаётнинг хавфсизлик чораларини кўришга қарор қилишди. «Киберурушлар назарияси ва амалиёти» дарсларида блог ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳларга қандай қилиб тўғри муносабат билдиришга ўргатишади, компьютер ўйинларига тобеъликка доир дарсларга ҳам алоҳида соатлар ажратилган.

Халқ рақслари — Арманистоннинг ҳақиқий фахри. Бу ерда бир ярим минг хил халқ рақслари бўлиб, ҳар бири ўз тарихи ва мазмунига эга. Шу боис арманистонлик ўқитувчиларга оддий маданият дарслари камлик қилди ва улар 2013 йилдан халқ рақсларини ўргатишни мажбурий мактаб фанлари қаторига қўшишга қарор қилишди. Австралия: Серфинг сабоқлари — Австралия мактабларида серфинг дарслари киритилган. Мамлакат ҳукумати ҳеч биржа соҳилда маҳаллий аҳолидан яхшироқ серфинг учувчи киши топилмаслиги чораларини кўриб қўйган. Ҳавайида ҳам худди шундай дарслар бор. Ақшда эса болаларни назарий билимдан кўра амалий билимга ўргатишади ва кашфиётлар қилишга ундашади. АҚШда назарий курслардан кейин барча ўқувчиларга бир хил уйга вазифа берилади, унинг моҳияти бирор янги нарса кашф қилишдан иборат. Унинг бажарилишига бутун бир йил ажратилади. 

Кейин бутун синф бўлиб натижалар тақдимоти ўтказилади, лойиҳанинг муваффақиятлилиги ва долзарблиги муҳокама қилинади, охир-оқибат йиллик баҳо қўйилади. Дунёнинг турли мактабларида бошланғич таълимдаги мактаб ўқувчилари тўртинчи синфга ўтмагунларига қадар, ҳеч қандай имтихонлар ўтказилмайди. Хитой мактабларида ҳар куни бадантарбия ва умумий йиғилиш қилишади. Йиғилишларда давлат ёки мактаб байроғи кўтарилиб, муҳим хабарлар айтилади. Учинчи дарсдан сўнг барча кўзларни чалғитиш учун турли машқлар бажаради. Цзинань шаҳридаги мактаб ўқувчилари томда машқ бажаришади. Хоналарда ўқувчиларнинг ўзлаштириш рейтинги осиб қўйилади ва бу уларнинг янада яхши ўқишига туртки бўлади. А дан Fгача бўлган баҳолар ичида энг юқориси А ― 90―100 фоизли кўрсаткич, F эса ― энг қониқарсиз 59 фоиздир. Яхши хулқ ― таълим тизимининг муҳим қисми.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top