3:24

Ишларни эртага қолдириш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Бувиларимиз, “Қолган ишга қор ёғар”, дейишарди. Бу мақолни ҳозиргача жуда ақл билан айтилган деб ҳисоблаймиз. Аммо шунга қарамай, бу шиддатли замонда ишларимизнинг кўпи кейинга қолиб кетади. Баъзан улгурмаганимиздан, баъзан вақтни тўғри тақсимлай олмаганимиздан, бошқа ҳолларда эса бу бизнинг одатимизга айланиб қолгани туфайли шундай қиламиз. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, одамларнинг 50 фоиздан кўпи — сурункали прокрастинатор. Улар лойиҳаларни топшириш вақтини кечиктиришади, зарур ҳисоб-китобларни вақтида амалга оширишмайди ва иш вақтида ижтимоий тармоқлар бўйлаб «кезишади». Ишингиз кўп бўлса-ю, ҳеч унга кириша олмаётган бўлсангиз, нима қилиш керак? «Здоровье с Еленой Малышевой»да шунга доир маълумотлар берилди. Прокрастинация нима?

Прокрастинация — инсоннинг муҳим ишларни рад этиб, майда ишлар билан шуғулланиш ёки кўнгилочар машғулотларга берилиш ҳолати. У бир вақтнинг ўзида ишнинг муҳимлиги ва шошилинчлигини яхши англайди. Прокрастинация шу жиҳати билан дангасаликдан ажралиб туради: бирор ишни бажаришга эринган инсон буни тушуниб турса-да, хавотир ҳам олмайди. У шунчаки ишни четлаб ўтишга уринади. Прокрастинатор эса ўзини оқлаш учун баҳона излайди ва виждони олдида қийналади. Бу ҳолат 96 фоиз одамларга таниш ва умуман нормал ҳолат ҳисобланади. Прокрастинация фақат ишда ёқимсиз вазиятлар ва атрофдагиларнинг норозилигини келтириб чиқаргандагина муаммога айланади. Бу муаммо одамларда болалигидан намоён бўлади. Агар ота-оналар боласидаги шу одатни пайқаб, бунинг олдини олмаса, бола катта бўлганида, муҳим ишлардан кўра арзимас, майда ва вақтини ўғирлайдиган ишлар билан шуғулланиб, асосий вазифасини четга сурадиган ёмон ишчига айланиб қолади.

Нима учун прокрастинацияга дуч келамиз? Бу ҳолатни изоҳлаш мумкин бўлган кўп назариялар бор. Уларнинг энг машҳури ҳиссиётлар учун миянинг бир участкаси, режалаштириш ва эътибор учун эса — бошқаси жавоб бериши тўғрисидаги назариядир. Шу боис кўнгил ёзиш истаги ва фойдали иш қилиш зарурати ўртасида қарама-қаршилик юзага келади. Агар ҳузур-халоват маркази ғолиб бўлса, прокрастинатор ишни кейинга қолдиради ва ўзига ёққан бирор бошқа машғулот билан шуғулланади. Унга қарши қандай курашиш мумкин? Тажрибали прокрастинатор ва WaitButWhy.com сайти асосчиси Тим Урбан TED анжуманида прокрастинацияга қарши курашга доир қўлланмалар иш бермаслигини айтди. Уларни ахир ақлли, теран фикрловчи кишилар ёзади-ку — акс ҳолда улар бундай ҳажмдаги матн ва тадқиқотларни уддалай олишмас эди. Шундай бўлса-да, вазиятдан чиқиш йўлини излаш керак, бўлмаса, прокрастинация бутун ҳаётингизни «еб битиради».

Олимларнинг прокрастинацияга оид асосий маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз — агар уларнинг ҳеч бири сизга ёрдам бермаса, психоаналитикка учрашиш вақти келган бўлади. Сизнинг прокрастинацияга мойиллигингиз қандайдир чуқур психологик муаммонинг асорати бўлиши мумкин. Рўйхат тузинг — Ишларингизни кичик ва оддий пунктларга ажратинг. Шу тариқа катта ва жуда оғирдек туюлган иш бир неча майда ва оддий ишларга айланади. Ижтимоий тармоққа киришни блокланг — Ижтимоий тармоқлар — энг кучли чалғитувчи омил. Реалист бўлинг — Олдингизга ҳаддан ташқари мураккаб вазифа қўйманг: киришмоқчи бўлган ишингиз қанча мураккаб  бўлса, уни бошлаш шунча қийин бўлади. Охир-оқибат сиз уни кейинга кўчирасиз ва куни бўйи ижтимоий тармоқларни саҳифалаб ўтираверасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top