3:26

Бўронлар ва Худога хизмат

MP3

Ассалому алайкум. Опа-сингиллар, сизда шундай ҳолат бошингиздан ўтганми, йўқми билмайман, аммо мен Худога хизмат қилиш дилимда бўлса ҳам, Унга қандай хизмат қилишни билмаганим ва етарлича маҳоратим ва Унга керакли бўладиган қобилиятларим йўқ, деб ўйлаганим учун Худога хизмат қилишни бошқаларга топширганман. Аммо биламизки, Худонинг ҳар бир фарзанди ҳаётида Унинг режаси бор. Одамлар ўзларида Худога хизмат қилишга керак бўладиган нарсаларнинг йўқлиги учун Худога хизмат қилмайдилар. Чунки улар ҳеч қачон бу босқичга етиб келмаганлар ва Худованд уларни хизматга тайёрлаши учун Унга ўзларини топширмаганлар. Мен ҳеч қачон Худога хизмат қилмайман, дейдиганлар ҳам топилади. Сиз шу фикрда экансиз, Худога “Худовандим, ҳаётимда нима қилишни истасанг, мен тайёрман, мана менинг ҳаётим, истаган ишингни қил”, демагунингизча бўрон келиши давом этаверади.

Агар шундай десангиз, Худованд сизнинг ҳаётингизда мутлақо ҳайратланарли ишларни қилади. Шунинг учун, Худованд бўронни юборишига ҳам юбормасликка қарор қилишига ҳам сабаб бор. Бўронлар келганида у одамларга турли йўллар билан таъсир қилади. Масалан, ҳаётингизда келган бўрон сизни барбод қилиши ёки ўстириши мумкин. У сиздаги доноликни, кучингизни, билимингизни, фаҳм-фаросатингизни оширади. Сиз Худога ўзингизни кўпроқ бағишлайдиган, берилган бўлиб қоласиз. У сизнинг имонингизга имон қўшади, сизга тинчлик, ҳотиржамлик ва ҳаётингизга шодлик олиб келади. Яъни, Худованд баъзи бўронларни жўнатганида ва биз улардан ўтиш жараёнида анча яхшиланамиз. Биз тозароқ, покроқ бўламиз, тинчлигимиз кўпаяди. Худонинг иродаси марказида эканингизни билганингиз учун қалбингизда шодлик кўпаяди. Шунинг учун бу бўронлар баъзан бизни ўстирса, баъзан барбод қилади.

Бу сизнинг уларга қандай жавоб қилишингизга боғлиқ. Бўронлар келганда нима қиласиз? Худога қарши курашасизми? У билан бахслашасизми? “Худойим, сендан шуни сўраган эдимми? Мен бунга лойиқ эмасман. Бу нимаси?” Сизни бу бўрондан имкони борича тезроқ олиб чиқиб кетишлари учун дўстларингизга илтимос қиласизми? Қаранг, биз қандай ибодат қиламиз, “Худовандим, мени иложи борича тезроқ шу бўрондан олиб чиқиб кет. Мен бундай азоб чекишга лойиқ эмасман.” Биз бу ерда қийналаётган пайтимизда, бизнинг ибодатимиз Уни ўйлантириб қўйса керак. У биз эътиборимизни Унга қаратишимизни истайди, чунки бу орқали Худовандимиз ниманидир режа қилгани аниқ. У бўрон бизни барбод қилишини истамайди. Ҳақиқат шундаки, шундай қийин пайтларда шайтонга томоғимиздан олишга йўл қўйсаккина шундай қила олади. Аммо биз бу ҳолатга Худонинг фарзандлари сифатида қарашда давом этсак ва бу ҳолатдан имкон қадар тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қилсак, Худойимиз бунга йўл қўймайди.

Бўрон бизни ё барбод қилади ёки ўстиради. Яъни, у ё бизни Худога иш бермаслигимиз учун токчага қўйиб қўяди ёки Худонинг ажойиб хизматкори бўлишингиз учун сизни керакли нарсалар билан таъминлайди. Бўрон пайтида бизнинг Худога бўлган муносабатимиз қайси томонга йўналишимизни кўрсатиб беради. Агар биз Худони бизни севмайдиган қаттиққўл Худо деб билсак, шайтон бизни осонгина ўз томонига ағдариб олади ва бўронлар пайтида бизни барбод қилишга ҳаракат қилади. Аммо биз Худонинг ҳаётимизда қилган мўъжизаларини эсласак, Унинг бизга қилган инояти ва марҳаматини унутмай, Ундан умид қилсак, бу бўронлар орқали, Худога хизмат қилишга асқотадиган ҳислатларни шакллантиришимизга ва камчиликларимиздан ҳалос бўлишимизга ёрдам беради. Чунки бўронларни юборишдан Худонинг Ўз мақсади бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top