3:34

Мусонинг бир куни

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Муқаддас Каломдан Чиқиш китоби бир халқ билан Худо ўртасидаги муносабатдан ҳам кўпроҳини очиб беради. Бугун асосан эътибор қаратишимиз керак бўлган нарса Мусо пайғамбарнинг бир куни. Унинг қандай ўтганини бошидан сўзлаб беришимиз керак бўлади. Эсингизда бўлса, Мусо пайғамбар, 40 кун Худо билан тоғда қолиб кетади. Охирги куни Худо пастда бўлаётганларини Мусога баён этади, “Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ҳозироқ туш! Ўзинг Мисрдан олиб чиққан халқинг йўлдан озди. Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғди. Ўзларига буқанинг тасвирини ясаб, унга сажда қилиб, қурбонликлар келтириб: “Эй, Исроил! Мана бизни Мисрдан

олиб чиққан худойимиз!” — дедилар. Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ўша халқнинг нақадар ўжарлигини кўриб турибман. Энди Мени тўхтатаман, деб овора бўлма, бу халққа

шунақанги ғазабимни сочаманки, уларни қириб ташлайман. Эй, Мусо, уларнинг ўрнига сендан буюк халқ яратаман.”

Шунда айнан ўша кунни бошида Мусо Худога қандай жавоб берганини биласизми? Мана бундай, “Шунда Мусо Эгаси Худога: — Эй, Эгам! Ахир, бу халқни буюк куч–қудратинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан–ку! — деб ёлворди. — Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин! Мисрликлар: “Эгаси уларни ёмон ният билан — тоғларда ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун бу ердан олиб чиққан экан”, деб айтишмасин! Қўйгин, бу ниятингдан қайтгин, ғазабингни сочиб, Ўз халқингни қириб ташламагин. Ўз қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга айтганларингни ёдингда тутгин. Сен уларга: “Сизларнинг наслингизни осмондаги юлдузлар сингари кўпайтираман, Мен ваъда қилган ҳамма ерни наслингизга бераман, улар ўша юртга то абад эгалик қилади”, деб Ўз номинг билан онт ичган эдинг–ку!” У энг аввало халқнинг гунохи учун шафоат қилди. Улар учун Худодан ёлвориб сўради.

Шу куннинг ўзида кейинроқ тоғдан пастга тушганида ўзини қандай тутди? Унинг ҳис-туйғулари қандай ўзгарди? “Мусо қўлида аҳднинг амр ва қонунлари — иккала томонига ҳам ёзув битилган иккита тош лавҳани олиб,тоғдан қайтиб тушди. Лавҳалар Худонинг ижоди бўлиб, лавҳалардаги ёзувни Худо ўйиб битган эди. Мусо қароргоҳга яқинлашиб, буқани, одамларнинг кўнгилхушлигини кўрди. Шунда у ғазабланиб, тоғ этагида қўлидаги лавҳаларни улоқтирган эди, лавҳалар чилпарчин бўлди. Мусо Исроил халқи ясаган буқани олиб, оловда ёқди. Уни эзиб, кукун қилди–да, сувга сочди. Сувни Исроил халқига ичирди.” Мана бир неча соатлар ичида унинг кайфияти ва ҳис-туйғулари ўзгарди. Шундан сўнг, Мусо одамларни йиғиб гуноҳлари учун тавба қилишга чақирди. Тавба қилмаганларни қиличдан ўтказишни буюрди. Кўрдингизми, бир кун ичида Мусонинг ҳаётидаги воқеалар ҳам шулар ёрдамида унинг муносабатлари ҳам ўзгарди.

Ўша кун Мусо учун яхши бошланган эди. Худо унга пастдагиларнинг гуноҳи ҳақида айтганида ишлар ёмонлашаётган эди. Бироқ энг ёмони пастга тушганидан кейин бўлди. Кунимиз ёмон ўтган бўлса, ухлаб дам олсак, кейинги кунимиз аввалгисидан яхшироқ бўлади ва доим шунга умид қиламиз. Аммо Мусонинг ҳаётида кейинги кун яхшироқ бўлмади. У кейинги куни яна тоққа Худонинг олдига чиқиб, халқ учун узр сўради. Улар учун шафоат қилди. Худо унинг ибодатига жавоб берди, аммо илтимосини рад этди. Айбдор одам кечирилмади, аксинча қилмишига яраша жазоланди. Кейин эса, Худованд бошқа бу халқ билан бирга бормаслигини эълон қилди. Ўша кун Мусо учун энг ёмон кунлардан бири бўлган бўлса керак. Ахир Худо улар билан бормаса, Мусонинг ўзи бу ишониб бўлмайдиган халқ билан ваъда қилинган ерга қандай етиб боради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top