Ассалому алайкум жасур ва тиниб-тинчимас опа-сингиллар. Биз ҳаётимиз давомида нозик аммо кучли юрагимиз билан турли курашларга дуч келганмиз, эҳҳе ким билади, яна қанчасига дуч келамиз. Шундай экан, кўрашларда тўғри ҳаракат қилиш учун бизни тинглашда давом этинг. Худованд атрофимизда бўлаётган нарсаларга ўзимизнинг эмас Унинг назари билан қарашимизни истайди. Унинг нақтаи-назари билан қараб, кейин нима қилишни билишимизни истайди. Шундай экан, қандай курашга дуч келмайлик, бу курашда Худованд биз билан экан, ҳар доим ҳар қандай курашда ғалабага эришамиз. Қандай ғалабага эришишимизни айтишимни кутиб турганингизни биламан. Буни ҳам айтаман. Сиз ҳам буни уддалай оласиз. Бироқ кўриб турганингиздек, ҳамма гап – нима учунлигини билишда. Нима учун биз барча курашларда Унинг қатнашишини истаймиз? Чунки ғалаба фақат Унинг қўлида.
Яна бир сабаби шуки, Унга юз бурганимизда, нималар бўлаётганини аниқ англаб етамиз. Яъни, бошқа ҳолатда ҳеч қанақасига эшитмайдиган нарсаларни ибодат пайтида эшита оласиз. Худо Ўзи истаган усулда гапириши мумкин. Лекин У ҳам танлайди. Худо Унга қулоқ соладиган, Уни эшитиш учун вақт ажратадиган ва Унинг овозини эшитадиган кишиларга гапиради. Шунинг учун нарсаларга ўзгача назар билан қарашим керак, чунки мен Унинг назари билан қарашни истайман. Нарсаларга Худонинг нуқтаи-назари билан қараганингизда ҳамма нарса ўзгаришни бошлайди. Бугун сизни қийнаётган, сиз тезроқ қутулишни истаётган муаммони айтишингиз мумкин, бу ҳақиқий курашдир. Сиз ундан қутулишни истайсиз. Бироқ сиз қутула олмайдиган нарсалар ҳам бор, улар билан курашишингиз керак бўлади. Курашни қийинлаштирадиган нарсалардан бири — уни узоққа чўзилишидир.
Баъзи пайтлари жанг қизғин тус олади. Баъзан эса сизни синайди. Бироқ шуни унутмангки, сиз бу курашга Худони жалб қиласиз. Худо бирон марта сизга ёрдамга келиб, “Сенга фақат шунчагина ёрдам бераман. Ундан ортиқ ёрдам бермайман” дейдими? Йўқ. Худонинг олдида тиз чўккан ҳолда қанчалик узоқ курашсангиз, нима бўлишидан қатъий назар У Ўз ҳузури, Ўз таъминоти, Ўз қудрати билан сизнинг курашингизда Шахсан Ўзи иштирок этади. У шунақа Худо. Тушунишимиз жуда муҳим бўлган яна бир нарса бор, яъни Худонинг олдида тиз чўкканингизда сизнинг фокусингиз ўзгаради. Биз кўчаларни айланишимиз, турли нарсалар ҳақида суҳбатлашишимиз мумкин. Бироқ Худо билан бўлганингизда фақат иккалангиз бўласиз. Шунда қизиқ нарса содир бўлади. Ибодат қилишни бошлаганингизда сиз учун жуда муҳим кўринган нарсаларни унутасиз ва Қодир Худо билан ёлғиз эканингизни ангайсиз.
Шунда сизнинг муносабатингиз ўзгаради. Ўзингизга ишонч ва дадилликни ҳис қиласиз. Умид ва далдани ҳис қиласиз. Нимадир бўлишидан қўрқмайсиз. Бу вазиятда Худо нима деса, нимани танласа ўшани бажариш учун сизда қатъийлик, содиқлик пайдо бўлади ва Унинг марҳаматига сазовор бўласиз. Кўриб турганингиздек, кўпинча биз диққатимизни душманга қаратамиз, нимани душман ҳисобласак, ўшанга қаратамиз. Кўпинча, ўзимиз муаммо, деб ўйлаган нарсага диққатимизни қаратамиз. Бу йўл билан курашда ғалаба қилолмаймиз. Курашда ғалабага эришиш учун диққатимизни бу нарсалардан олиб, Худога юз буришимиз керак. У ким? У сизнинг Яратувчингиз. У коинотнинг Ҳукмдори. У сизни севади. У сизни ҳеч қандай шартларсиз севади. Ўйлаб кўринг – қанақа кураш олиб боришингизга тўғри келса ҳам Худо сиз томонда. Азизлар, Худо сиз учун нималар қилиши ҳақида бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан кўпроқ маълумотлар оласиз.