3:52

Художўй аёлнинг ҳислатлари

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Аёл бўлиб яратилганимиз Худо томонидан берилган бир шараф бўлса, Унинг танланган халқи қизлари ва маликалари бўлганимиз имтиёзимиздир. Биз чиндан ҳам Худонинг танланганларимиз. Биз жисмонан Иброхим пайғамбарга авлод бўлмасак-да, руҳан унинг авлодларимиз. Нахмиё 9:7 оятда, Ибтидо 12:1-4 оятларда Худованд Ибромни танлаб, унинг авлодлари билан бирга бўлишга ваъда беради. Қонунлар 7 боб 7-8 оятларда шундай ёзилган: “Эгамиз сизларни бошқа халқлардан кўп бўлганингиз учун севиб, танламади. Сизлар бошқа ҳамма халқлардан оз эдингиз. Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади.” Шундай экан бизнинг бошқалардан қандай фарқимиз бор. Албатта Худовандни халқи сифатида бизда имтиёзлар Худони билмаганлардан кўра кўпроқ.

Худо бизни Ўзининг ҳақиқати ва иноятининг элчилари сифатида бу дунёга, яшаб турган еримизга қўйди ва Унинг ҳар биримиз учун алоҳида ва махсус буюк мақсади ва режаси бор. Шундай экан, қандай яашётганимизга диққат қилайлик. Бизда танланганлар сифатида яшашнинг иккита йўли бор. Бири танланган танти малика бўлиб, иккинчиси танланган эканимизни яхши англаган ва вазифамиз нимадан иборат эканини тушунган ҳолда Худонинг мақсадига муносиб бўлиш учун Худога яқинлашиш йўлида астойдил ҳаракат қилиш. Худованд, меҳрибон Отамиз бизларга руҳда эркинлик берган. Биз энди ташқи томондан амал қилиниши керак бўлган одатларга амал қилишимиз шарт эмас. Худованд бизнинг юракларимизни билади. Биз шундай деб ҳаёт кечириб юрибмизми? Албатта шундай. Аммо биздан олдин ўтган Масиҳ издошларининг кўрсатган ўрнакларига қаранг.

Каломга биз аёлларнинг қандай бўлишимиз кераклиги ҳақида ёзилган оятларни ҳар биримиз жуда яхши биламиз. Ёки Абигайлнинг сифатларига қаранг. Унинг донолиги, Яхши ва Юмшоқ жавоби, жуда кўп жонларни, айниқса, ўзининг ҳонадони ва эрининг жонини сақлаб қолди. У бўлажак шоҳ Довудга донолик ва жасорат билан гапирди. У ташқи томондан қанчалик гўзал бўлганини билмаймиз, аммо Унинг ички гўзаллиги Довудни ҳайратга солди. Художўй аёлнинг энг асосий 5та сифатларини келтириб ўтайлик: Энг аввало Худо қидириш – ёлғонни рад эдинг, эски танангиз истакларини қондирадиган ҳар нарсадан воз кечинг. Самимий бўлинг – Худо берган донолик, дадиллик, меҳр билан бошқаларни севинг ва турмуш ўртоғингизнинг энг садоқатли ва муносиб яримтаси бўлинг. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Худо Момо Ҳавони ким бўлиш учун яратди? Унга муносиб мададкор бўлиш учун.

Ҳикматлар 31:26ни эсланг. У Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади. Донолик эрларимизга бўйсунмасликка ижозат берадими? Эрингиз сизнинг қандай кўринишингизни истайди? Унга кийинишингиз, сочингиз, бўянишингиз (ёки бўянмаслигингиз) маъқулми? Ана энди мавзумиз ўз ўзидан гўзалликка бориб тақалаяпти. Ҳақиқий гўзалликни кўрсатинг — Тана қарийди, хунуклашади, аммо ички шахсимиз ривожланиб ўсиб боради. Узоқ қоладиган нарсанинг устида кўпроқ ишланг. Сулаймон Ҳикматлари 31 боб 30 оят “Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади.” Ёки 1 Тим 2:9-10 оятларни унутдикми? “Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар. Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top