3:28

Кечирим нима?

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ҳаётимиздаги жуда кўп ижтимоий муаммолар ва касалликлар кечиришни билмаслигимиздан ёки истамаслигимиздан келиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас. Кечиришга қарор қилдингиз, хўш, у қандай бўлиши керак? Кечирган одам ўзини қандай тутиши керак? Кечириш – хафа қилган инсонга сабоқ беришга уринмайди. Кечириш – ҳеч қандай оқибатлар бўлмайди, дегани эмас. Унинг ортидан обрўсизланиш, маблағдан айрилиш, уйқу йўқолиши ёки ҳар қандай кўнгилсизликлар бўлиши мумкин. Нотўғри йўл тутаётган одамнинг зиммасида шахсий ва юридик жавобгарлик мавжудлигини тушунишингиз керак. Агар сиз кимнидир кечирсангиз, шахслараро муаммони бартараф қилганингизни билдиради, бироқ бу одам ҳали Худонинг олдида ҳам жавоб бериши керак. Сиз машинангизни пачоқ қилган, суғуртаси йўқ ҳайдовчини кечиришингиз мумкин, лекин бу одам ҳали қонун олдида ҳам жавоб беради.

Кечириш – сиз кечирган одамнинг ўзгаришини англатмайди. Бу одам ўзгарадими ёки йўқми – Худо сизга уни кечиришингизни амр қилган; сиз бошқалар учун жавобгар эмассиз. Ниҳоят, кечириш – жароҳатлар учун фойдали малҳам, лекин келгусида бўладиган хафачиликлардан сизни сақлай олмайди. Бироқ, агар сиз ҳозир кечира олсангиз, келажакда содир бўладиган зиддиятлар ҳамда хафачиликларни осонгина бартараф қила оласиз. Никоҳдаги яқинлик жуфтингиздан ҳеч қачон хафа бўлмаслигингизга боғлиқ эмас. Агар шундай бўлганида эди, биронта ҳам оила сақлаб қолинмаган бўлар эди. Аксинча, яқинлик кечиришга тайёр бўлишингиз ҳамда кечирим олиш йўлларини излашингизга боғлиқ. “Муҳаббат қиссаси” қўшиғидан “Севги – ҳеч қачон “кечир” деб айтишингга ҳожат қолмаслигини англатади”, деган сатрларни мисол қилиб келтирадиган инсонлар яқин муносабатнинг моҳиятини яхши англаб етмайдилар.

Муҳаббат риштаси билан боғланган икки инсон зиддиятларга дуч келиши муқаррар, лекин ҳақиқий севги кечиришга доим тайёр бўлади. Етукликка эришган муносабатларда кечирим сўраш сизни зулм олдида ҳимоясиз қилиб қўймайди. Аксинча, мисол учун мен аёлимдан кечирим сўраганимда, у менинг ҳимоясизлигимдан фойдаланмаслигига ишончим комил. Биз юқорида қайси нарсалар кечириш эмаслигини кўриб чиқдик, келинг, энди кечириш нима эканини кўриб чиқсак. Биринчидан, кечириш – ожизликни эмас, балки қудратни ифода этади. Аёлларга қараганда эркаклар кечирим сўрашдан кўпроқ қўрқишади, чунки кечирим сўраш уларнинг заифликларини ошкор қилиб қўяётгандек туюлади, бу эса “ҳақиқий эркак” номига тўғри келмайди. Лекин кечирим сўраш орқали муносабатларни яхшилашга интилиш аслида ўша инсон кучли табиатга эга эканлигини кўрсатади.

Кечириш – ташаббусни талаб қилувчи муҳаббатнинг ифодасидир. Бирон марта “Нима учун мен уни кечиришим керак, унинг ўзи бунга ҳаракат қилмаяпти-ку”, — деб ўйлаганмисиз? Лекин Худонинг Каломи бизни биринчи қадамни ташлашга даъват қилади. Юҳаннонинг биринчи мактубида (4:10) шундай ёзилган: “Ҳақиқий севги – бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди”. Агар Худо бизни тавба қилишимизни ва Ундан кечирим сўрашимизни кутганида эди, биз ҳалигача гумроҳлигимизча қолган бўлган эдик. Агар сиз бошқа одам биринчи бўлиб тавба қилишини ва сиздан кечирим сўрашини кутаётган бўлсангиз, ўша одам ҳаётингизни бошқаришига йўл қўйган бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top