3:13

У зот ким?

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон аёллар. Ҳаётимизнинг асосий тиргаги бу бизнинг имонимиз. Имон асоси эса афсуски, ҳаммада турлича. Агар турли дин вакилларини тўплаб, улардан: Худо қанақа ва У Ўзини сизга қандай намоён қилган, деб сўрасангиз, йиғилганларнинг сонига қараб, ўнлаб ҳар хил фикрларни эшитасиз. Биттасининг жавоби бошқаларининг жавобига зид келади. Агар ҳақиқатни ҳисобга олмаганда, бир вақтнинг ўзида уларнинг ҳаммаси ҳақ бўлолмайди. Мисол учун, агар биттаси Худо – шахс, деса-ю, бошқаси шахс эмас деса, албатта улардан биттаси ноҳақ бўлади. Худо қанақа эканини ким аниқ айта олади? Бу борада юз фоиз ишониш мумкин бўлган Зот – Худонинг Ўзидир. Йиғилганлардан биттаси ўрнидан туриб: “Худо ҳақидаги бу чалкашликни тушунтириш учун айтаман: Мен – Худоман. Мен – Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаётман”, — деса нима бўлади? Бу даъвони текшириш мумкин.

Қаршимизда ё руҳий касал ё ҳақиқий найрангбоз ёки чиндан ҳам Худо турган бўлади. Масиҳ ҳам Ўзини айнан шундай эълон қилган. Исонинг “шунчаки” яхши, одобли ва меҳрибон инсон бўлгани ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Одобли инсонлар атайлаб ҳам тасодифан ҳам бошқаларни алдамайди, айниқса Ўзини Қодир Худо деб атаган инсон. Бундай одамлар ўзларини эътиқодга ва таъзимга лойиқ шахс қилиб кўрсатмайдилар, ўз номи учун минглаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлмайдилар. Буларни ҳисобга олган ҳолда Худо ҳақидаги ҳақиқатни қандай аниқлашимизни кўриб чиқамиз. Худонинг турли кўринишдаги ваҳийларини иккита энг буюк ваҳий – Муқаддас Калом ва Исонинг шахси орқали текшириш мумкин. Муқаддас Каломдан бошлаймиз. Бу китоб бошқа кўплаб руҳий қўлёзмалардан фарқ қилади. Муқаддас Калом ўзини Худонинг Сўзлари деб атайди.

Масиҳнинг Илоҳий Зот эканлиги ҳақида мулоҳаза қиладиган кўплаб инсонлар Муқаддас Каломни Илоҳий китоб деб қабул қилишади. Биз ҳам Муқаддас Каломнинг тарихий томондан ишончли экани, биз учун берилган Худонинг Каломи экани ва Масиҳнинг Худо эканлигини тасдиқловчи ягона ва ҳақиқий қўлланма эканига асосланган ҳолда таҳлил қиламиз. Бу ҳолат бизга нима учун жуда аҳамиятли кўринганини очиқ айтамиз. Масиҳнинг Худо эканлигини инкор қилувчи ва бир пайтнинг ўзида Муқаддас Каломга хурмат билан қаровчи кўплаб диний оқимлар бошқа “муқаддас” ёзувларни, таълимотларни ва ваҳийларни Муқаддас Каломдан устин қўйишади. Улар аслида ўз сўзлари билан амал қиладиган нарса – Исонинг барча таълимотларининг асосий тарихий манбааси бўлган Янги Аҳдни инкор қилишади ёки у ҳақда баҳслашадилар.

Яна сўнгги асрларда баъзилар Калом ўзгартирилган, шунинг учун янги ваҳий керак, деб ишонтиришга уринишмоқда. Бироқ бу жиддий эмас. Янги Аҳднинг 26.400 дан ортиқ қисман ёки тўлиқ қўлёзмаси мавжуд. (Қадимги тарихнинг сақланиб қолган иккинчи қўлёзмаси Гомернинг “Иллиада” ва “Оддисей” асари бўлиб, бор-йўғи 643 нусҳаси сақланиб қолган). Янги Аҳд қўлёзмаларининг барчаси йўқолиб кетган бўлган тақдирда ҳам, эрамизнинг 325 йилгача яшаб ўтган жамоат хизматчиларининг ёзувлари асосида Янги Аҳднинг тахминан ўн битта оятидан бошқа ҳаммасини тўлиқ қайта тиклаш мумкин эди. Ҳатто масиҳий бўлмаган тарихчилар ҳам ҳар қандай қадимий хужжатга нисбатан қўлланиладиган илмий-тарихий меъёрларни тан олишга мажбур. Янги Аҳднинг тўқсон фоиздан кўпроғи ҳақиқат. Ундаги фикрлар ҳақида баҳслашиш мумкин, лекин тарихийлиги борасида баҳслашиб бўлмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top