3:22

Мукаммал сурат

MP3

Ассалому алайкум. Кўпинча, ота-оналар ва албатта, бобо-бувилар дўстлари улардан фарзандлари ҳамда набираларининг суратларини кўрсатишларини сўрашини сабрсизлик билан кутишади. Ёруғлик тезлиги ва катта ҳаяжон билан суратлар Худонинг нурида пайдо бўлади. Аниқроғи, суратларнинг аксарият қисми пайдо бўлади. Одатда, сиз ҳеч кимга кўрсатишни истамайдиган бир сурат бўлади. Ўша суратни ҳаяжон билан яширасиз. Суратнинг ярми ҳам кўринмасдан туриб, ҳамёнингизни кўздан пана жойга олиб қўясиз. Бу суратингиз паспортингизда ҳам бўлиб, ёқимсиз ва беўҳшов суратларингиз орасида энг ёқимсизидир. Бироқ, паспортдаги бу суратдан ҳам муҳимроқ бошқа суратимиз бор. Бу суратни психологлар “мен” деб аташади, яъни ўзимиз ҳақимизда ички тасаввуримиз. Фақатгина мана шу сурат бошқаларнинг назарида ўзимизни қандай кўришимизни белгилайди.

Юз қиёфамиз ва танамизда қандайдир ўзгариш бўлса ва буни ўзимиз кўргандек, бошқалар ҳам кўра олса, қизиқ бўларди, тўғрими? Мана шу фикрнинг ўзи бизларнинг кўпчилигимизни совуқ терга ботиради. Аммо, маълум маънода чиндан ҳам шундай бўлади, биз ўрта ёшга етганимизда юзимиз ўзимиз ҳақимиздаги ўй-фикрларимизни ҳайратланарли даражада акс эттиради. Ўзимизнинг “мен” имиз ҳақидаги мунозарани бошлашдан олдин сизларга иккита савол берсам. Баҳоингиз қанча? Мен сўм, рубль ёки долларни назарда тутмаяпман, шахс сифатида қадрингиз қанча? Ўзингиздан кўнглингиз тўладими ёки ўзингиздан хурсандмисиз? Шундай инсон бўлганингиздан ўзингизни чиндан ҳам яхши ҳис қиласизми? Бу саволларга ҳар куни билиб билмай берган жавобингиз сизнинг танловингизни, қадрингизни ҳамда ҳатти-ҳаракатингизни белгилайди – асосан, ҳаётингизни қандай яшашингизни белгилайди.

Бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги фикрларимиз қилаётган барча ишларимизга таъсир қилади. Масалан, Сент-Луисдаги Мастерз ва Жонсон Институти профессори доктор Роберт Колодининг таъкидлашича, эр-хотинлар ёрдам сўраб мурожаат қилишларининг асосий сабаби ўзаро муносабатларнинг жисмоний томонида бўлиб туюлганига қарамай, эр-хотинлар учун терапия ўзаро муносабатларнинг жисмоний томонига 10 фоиздан камроқ эътибор беради. Терапиянинг тўқсон фоизидан кўпроғи ўз қадрини билиш ва шахслараро муносабатга қаратилган. Ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурингиз нафақат ўзингизга қандай қарашингизга, балки ота-онангизга, дўстларингизга, турмуш ўртоғингизга ва Худога бўлган муносабатингизга ҳам таъсир кўрсатади. Қадимги Аҳднинг Хикматлар китоби муаллифи қуйидаги сўзларни ёзганда айнан шуни назарда тутган: “Чунки инсон кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди”.

Шундай қилиб, қилаётган ишингизни гапираётган гапингиз ёки кўринишингиз аниқламайди. Ич-ичингиздан ўзингиз ҳақингизда ўйлаётганларингиз – “ички борлиғингиз” билан ўзингизни қандай ҳис қилишингиз ҳатти-ҳаракатларингизга туртки беради. Психологлар кўпинча ўз-ўзига “баланд ёки паст, яхши ёки ёмон” баҳо бериш ҳақида гапиришади. Мен буни ўз-ўзига “соғлом” ёки “носоғлом” баҳо бериш деб атаган бўлардим. Аслида савол қуйидагича бўлиши лозим: Ўзи ҳақидаги соғлом тасаввур нима? Ўзимизни қандай баҳолашимиз керак? Агар сиз Янги Аҳддан ҳаворий Павлуснинг мактубини ўқиган бўлсангиз, у ҳеч кимнинг олдида таҳқирланмаганини биласиз. Шунга қарамай, у имонли киши “ўзига ҳаддан ташқари юқори баҳо бермаслиги” кераклигини ёзган (Римликлар 12:3). Масиҳийлар кўпинча ўзларига юқори баҳо бермасликлари керак, деб тушунадилар. Лекин Павлус буни назарда тутмаган эди. У “ҳаддан ташқари” ўйламаслигимиз кераклигини айтган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top