3:28

Эсанкираш

MP3

Ассалому алайкум. Инсон ўзига тўғри баҳо бериши қийин. Ўзига ташқи томондан бошқаларнинг кўзи билан қарай олган ва шунга кўра ўзини тузатган инсон оқил инсондир. Афсуски, буни ҳамма ҳам қила олмайди. Кимдир ўзига жуда паст баҳо беради, бошқалар эса ўзига ҳаддан ташқари бино қўйган бўлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман: ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.” Унда биз қандай ўйлашимиз керак? Ўша оятнинг ўзида Павлус буни изоҳлайди. Биз “камтарлик” билан, яъни ақл билан ўйлашимиз керак. Соддароқ қилиб айтганда, ўзимизга Худонинг назари билан – баланд ҳам эмас, паст ҳам эмас – қарашимиз керак. Мағрурликка берилмаслик учун “баланд ҳам эмас”, нотўғри баҳо бериб ўзини ерга урмаслик учун “паст ҳам эмас”.

Шунинг учун, агар сиз оқилона фикр юритмоқчи бўлсангиз, ўзингизга Муқаддас Калом нуқтаи назари билан қарашингиз лозим. Ўзингизни қандай ҳис қилаётганингиз ҳамда ўзингиз ҳақингизда қандай ўйлаётганингизни таҳлил қилиб олиш учун бир дақиқа тўхтанг. Масалан, бошқа инсон бўлишни хоҳлармидингиз? Агар шундай бўлса, эҳтимол қарашларингизни ўзгартиришингиз керак бўлади. Барча жиддий камчиликларимга қарамай, тўғрисини айтсам, бу дунёда ўзимнинг “ўрнимда” бошқа кимдир бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман. Бу нарса Худо менга берган қобилиятлар ҳамда кучли томонларимни, сифатларни кўра олишимда Худо менга ёрдам берганини кўрсатади. Барчамиз тўғри автопортретга эга бўлишимизда ёрдам бериши учун Муқаддас Каломнинг бир нечта принципларини амалда қўллашимиз керак. Кимлар учундир бу фикр янги ғоя бўлиши мумкин.

Худо Ўз Каломида сиз ҳақингизда айтганлари айни ҳақиқатдир. Сизнинг ҳис-туйғуларингиз, маданиятингиз ёки ҳисларингиз сизга сизнинг ким эканлигингизни эслатиб туриши мумкин. Агар бу нарсалар сизга таъсир кўрсатишига йўл қўйсангиз, осонгина алданишингиз мумкин. Баъзан ўзимни Худога шунчалик яқин ҳис қиламанки, бундан яқинроқ бўлиши мумкин эмас, деб ишонаман. Бошқа пайтларда эса мен билан Худонинг ўртасида жуда катта масофа борлиги айтишганида ўзимнинг салбий ҳисларимга ишонишга мойил бўлиб қоламан. Шунда ҳисларимга ишонишга ёки Худо ҳақида Муқаддас Каломда ёзилганларига ишонишга қарор қилишим керак бўлади. Исо шундай деган: “Мен дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан (Матто 28:20) ёки “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман” (Ибронийларга 13:5) ва мен ҳисларимга эмас, Унга ишонишни афзал кўраман.

Бу нарса баъзида парвоз пайтида бўладиган “бош айланиши” га ўхшайди. Кичикроқ самолёт қалин туманлар, булутлар орасидан ўтганида ёки кўришга имкон бермайдиган кучли шамолга учраганида, учувчи ўзи билмаган ҳолда самолётни чалқанча айлантириб қўйиши мумкин. Учувчи тўғри учяпман, деб ўйлаши мумкин. Лекин ишонч ҳосил қилишнинг ягона йўли – адашмайдиган асбобларга қарашдир. Ҳар куни биз турли “руҳий эсанкираш” ларга дуч келамиз. Баъзан кимдир бизни ҳафа қилади ва туйғуларимизга таъсир қилади. Улар бизни маълум хулоса ҳамда ҳаракат усули томон етаклайди. Бироқ Худонинг Каломи менга бошқа нарсани кўрсатади ва айнан ўша пайтда танлаш муаммоси қийнайди: қайси бирига ишонай? Лекин энг тўғриси Худо мен ҳақимда нима дейиши эканини англаб етаман ва яна Масиҳни таниб-билишда улғая бошлайман. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада кўпроқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top