Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Ҳаётнинг ташвишлари орасида, атрофимиздаги яқинларимизни ва бошқа инсонларнинг кўнглини оғритмайлик дея, биздан фойдаланишларига, ноўрин камситишларига, танқид қилишларига йўл қўйиб берамиз. Аммо бундай яшаш инсонни ҳам руҳан, ҳам жисмонан толиқтиради. Тасаввур қиляпсизми, ишхонада, оилада, қариндош-уруғлар орасида, дўстлар даврасида сиздан фойдаланишса? Ёки ноўрин танқид қилишса? “Ҳой, Анора, сен доим қариндошлардан ўзингни олиб қочасан.” “Шу ишни қариндошинг учун қилсанг, қилиб берибсанда, бирор жойинг камайиб қоладими?”, “Ҳеч қачон биз билан охиригача ўтирмайсан” ёки “Ҳой, Гулмир, қачонгача шундай итнинг оёғи бўлиб юрасан?” каби гаплар билан бизни чарчатиб юборишади. Андиша кучлилик қилиб, ўзимизни уларнинг сиртмоғига қўйиб берамиз.
Бироқ, сиз ҳам улар ҳам сизнинг ўз ҳаётингиз, шаҳсиятингиз, оилангиз ва ёрдам бериш чегарангиз борлигини атрофингиздагилар билиши керак. Агар энг аввало ўзингиз ўз қадрингизни англаб етмасангиз, бошқалар сиздан фойдаланишларига йўл очиб берган бўласиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, аслида қанчалик қадр-қимматга эгасиз? “Мен аслида ҳеч нимага арзимайман. Йўқолиб кетсам ҳам ҳеч ким сезмайди ва ташвишланмайди”, деб айтишганини эшитганмисиз? Кўп одамлар ҳаётининг қайсидир лаҳзасида шундай ўйлашади. Бироқ, Муқаддас Калом бизга Худо бутунлай бошқача қарашини айтади. Муқаддас Каломда Худо сизни жуда муҳим инсон деб ҳисоблашини айтади, чунки У сизни Ўзининг суратида яратган. Қадимги Аҳднинг бошида Ибтидо китоби, биринчи бобда Худо “Ўз суратимизга кўра инсон зотини яратайлик” деганини ўқиймиз. Ва У шундай қилди.
Бу нарса бизнинг севиш, мақсад эришиш ва аҳлоқий қарорлар чиқариш қобилиятимизни изоҳлайди. Кўпчилигимиз буларнинг қанчалик ноёб қобилият экани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Айтайлик, сиз кўчада дарахт ёнида турибсиз. Айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан сиз билан дарахтнинг қадри бир хил, чунки сизни ҳам дарахтни ҳам Худо маҳсус қилиб яратган. Лекин битта нозик фарқ бор – Худо сизни Ўзининг суратида яратган. Худо Ўзи яратган бошқа ҳеч бир нарсага Ўз қиёфасини бермаган. Сиз маҳсус яратилгансиз, чунки Худо учун катта аҳамиятга ва қадр-қимматга эгасиз. Коринфликларга биринчи мактубнинг олтинчи бобида Павлус бизни “қиммат баҳога сотиб олинган” лигимиз ҳақида айтган. Бирон нарсанинг қадри ва баҳоси одатда кимдир уни сотиб олиш учун тўлашга рози бўлган нарх билан белгиланади. Биз учун бу бунданда адолатли бўлиши мумкин эмасди.
Кимдир мендан қадр-қимматим ҳақида сўраганида, далилларга асосланган ҳолда Худо мен учун тўлаган қийматга лойиқ эканимни айта оламан. Бу қиймат – Исодир. Масиҳий бўлишимдан аввал бу фикр мени камтар қилиб қўйган. Агар мен ер юзида яшаётган ягона инсон бўлганимда ҳам Исо Масиҳ мен учун ўлган бўларди. Агар сиз бунга муҳтож бўлган ягона инсон бўлганингизда ҳам У сиз учун ўлган бўларди. Ҳеч бир шубҳасиз, сиз ажойибсиз ва қадрингиз баланд. Исо буни Матто Хушхабарининг 6 – боб, 26 – оятда тасдиқлаган. Унга эргашувчиларнинг муаммолари бор эди: улар нима киямиз, нима еймиз, нима ичамиз, қаерда тунаймиз, деб ташвишланганлар. Исо Ўз фикрини ифода қилиш учун қушларни мисол қилиб кўрсатди. У: “Осмондаги Отангиз уларнинг ризқини беради” деди. Чумчуқнинг оч қолганини кўрганмисиз? Кейин Исо ажойиб хулоса қилди: “Сизлар эса улардан анча қадрлисизлар-ку!”