3:52

Тажовузкорона хулқни йўқотиш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон оналар. Болаларни боғчада ёки мактабда ҳафа қилишса, жуда ҳам сиқиламиз ва фарзандимиз учун қайғурамиз. Бироқ болангизнинг ўзи тажовузкор бўлса-чи? Бундай хулқ ота-онани ташвишга солиши керак. Бундай ёмон ҳулқни тезда боладан сидириб олиб ташлаш лозим. Акс ҳолда, у келажакда безори ва жиноятчига айланади. Афсуски, боланинг ўзини тажовузкор тутиши бир кунда йўқолмайди. Бунинг учун ота-она биргаликда астойдил ва қаттиқ ҳаракат қилишлари керак. Лозим бўлса, ўқитувчилардан ҳам кўмак олишлари мумкин. Ижобий одатни ўзлаштириш учун бир неча ойлар талаб этилса, ёмон одатга бола жуда тез ўрганади. Шунга қарамай, бизга енгиллик берадиган ижобий ўзгаришларни тезлаштирадиган бир нечта усуллар мавжуд. Бошқа инсонларга нисбатан ёмон муомала қилиш яхши эмаслигини аниқ тушунтиринг. Инсонларга ёмон муомала қилишнинг оқибатларини айтинг ва ўзини бундай тутиши мумкин эмаслигини болага яхшилаб тушунтиринг.

“Бировнинг устидан кулиш мумкин эмас. Бу бизга ярашмайди”. Агар бола ўзини шундай номуносиб тутса, жазолашингизни айтинг. Агар бола ўзини яна шундай тутса, ваъда берганингиздек, болани жазоланг. Уни бурчакка турғазиб қўйишингиз, қандайдир ўйинлардан ёки имтиёзлардан маҳрум қилишингиз мумкин. Қайси усулни танласангиз ҳам интизом тизимини ишлаб чиқинг ва унга қатъий амал қилинг. Тажовузкорлик учун жазолашда қатъий бўлинг. Жазолашни асло кейинга қолдирманг. Болага айбини ювиш имконини беринг. Мақсад қўйинг ва бола мақсадга эришганида, уни тақдирланг. Агар фарзандингиз кун мобайнида синфдошини ҳақорат қилмаса, унга наклейка беринг. У бешта наклейка тўплаганида, маҳрум бўлган имтиёзларидан бирини қайтариб олиши мумкин бўлади. Ўқитувчилардан кўмак олинг. Улардан мактабда, фарзандингизни назроат қилишини ва айнан ўша номаъқул одатига эътибор қаратишни сўранг.

Ўқитувчилар билан биргаликда ҳам мактабда ҳам уйда яхши фойда берадиган ҳаракат режасини ишлаб чиқинг. Фарзандингизга яхши ўрнак кўрсатинг. Ўрнагингиз орқали бошқа инсонларни, уларнинг ҳислари ҳамда фикрларини қандай ҳурмат қилиш кераклигини болага кўрсатинг. Унга “бошқалар” дегани – “ёмонлар” дегани эмаслигини эслатиб туринг. Боланинг эътиборини телевизор ёки жамоат жойларида ўзларини аҳмоқона тутаётган одамларга жалб қилинг ва нима учун бундай ҳатти-ҳаракатлар ёмон эканини ва нима учун бошқаларга оғриқ келтиришини тушунтиринг. Болани таҳқирлаш қурбони бўлаётганларни ҳимоя қилишга ўргатинг. У катталарни ёрдамга чақириши ёки масҳара қилишни тўҳтатиш учун тенгдошини ҳимоя қилиши мумкин. Болага ҳар бир инсон қадрли эканини ва ҳар кимнинг ҳам ҳаётда ўз мақсади борлигини тушунтиринг. У дуч келадиган ҳамма инсонлар фарзандингизга ёқиши шарт эмас, ҳамма уни яхши кўришга ҳам мажбур эмас.

Лекин шунга қарамасдан, бошқалар унга қандай муомала қилишини истаса, ўзи ҳам бошқаларга шундай муомала қилиши шарт. Муқаддас Китобни биргаликда ўрганиш фаразндингизни тарбиялашнинг энг яхши йўли. Муқаддас Китоб шундай дейди, “Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг мағзи шундадир.” Болага ҳатто катталар ҳам ёқимсиз вазиятларга тушиб қолиши мумкинлигини ва уларнинг ҳам ёрдам сўрашга ҳаққи борлигини айтинг. Болалар айниқса, бундай ҳуқуққа кўпроқ эгадир. Ёрдам сўрашдан уялмасликка ўргатинг. Хуллас, боладаги тажовузкорлик одатини йўқотиш учун оилавий курашишингизга тўғри келади. Осон бўлмайди, аммо уни вақтида тўҳтата олсангиз, ўз ғалабангиздан завқланасиз ва келажакда унинг меваларини кўрасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top