Ассалому алайкум доно оналар. Фарзанд ўстириб уни тарбия қилиш машаққатли иш. Фарзандлар оилада улардан нималарни кутишларини аниқ билишлари ва шунга кўра йўналтирилишлари керак. Агар ота-она фарзандига уларнинг оиласида нима қилиш мумкин-у, нима мумкин эмаслигини айтмай туриб, қилган ножўя ишлари учун жазоласа, бу ноҳақлик бўлади. Шу сабаб аввало ота-она оилада амал қилиниши керак бўлган қоидаларни ишлаб чиқишлари керак. Бу ерда гап оила сифатида сиз маъқуллаган одоб-аҳлоқ ҳамда ҳатти-ҳаракатлар устида кетяпти. Булар сиз ҳаммангиз амал қилишга қарор қилган принциплардир. Сизнинг оилавий қоидаларингиз қандай кўринишда бўлса ҳам, яъни ёзма ёки оғзаки кўринишда бўлишидан қатъий назар, энг муҳими бутун оила аъзолари томонидан қабул қилинган бўлиши ҳамда амал қилиниши шарт. Қоидалар тузишда сизга ёрдам берадиган бир нечта саволлар бор.
Болаларга қандай теледастурларни томоша қилишга рухсат берилади? Хонадонингизда қандай сўзлар ишлатилишига йўл қўйилмайди? Уйда қандай ҳатти-ҳаракатлар маъқул, қандайлари маъқул эмас? Болаларга қайси ўйинчоқларни ўйнашга руҳсат берилади? Қандай қийимларни кийиш мумкин? Қандай чекловларни қўллаб-қувватлайсиз? Дўстлари меҳмонга келганда болалар катталарнинг назорати остида ўйнашлари керакми ёки йўқ? Болалар компютер ва интернетдан истаганича фойдаланишларига руҳсат бериладими? Мактабга ўйинчоқ олиб боришлари мумкинми? Уларнинг яхши баҳолар олишларига умид қиласизми? Бошлаган ишларини охирига етказишларини талаб қиласизми? Жамоатга борасизми? Фарзандларингиз ҳам ҳайрия тадбирларида иштирок этишларига умид қиласизми? Мана шу аниқ саволларнинг жавоби сизнинг оилавий кодексингизнинг асосларида кўриниши мумкин.
Шунинг учун, сизнинг ўн яшар ўғлингиз катталар учун мўлжалланган фильмларни томоша қилиш нима учун унга мумкин эмаслигини сўраганида, сиз шундай жавоб беришингиз мумкин: “Чунки бу фильм нима ҳақида эканини Интернетдан ўқидим. Унда аёлларни таҳқирлайдиган саҳналар бор. Бундан ташқари, ҳақоратли сўзлар кўп ишлатилган экан. Бизнинг қоидаларимизда: “Биз ўз ҳатти-ҳаракатларимиз билан, қолаверса бадиий фильмларни танлаш билан ҳам Худони улуғлаймиз”, деб ёзилган. Бу эса биз бошқа фильмларни томоша қилишимиз кераклигини билдиради. Катта бўлганингда сен ҳам ўз қоидаларингни тузишинг ёки биз ҳозир оиламизда амал қиладиган қоидаларга бироз ўзгартириш киритишинг мумкин. Ҳозирча ҳаммаси шу”. Болага нима мумкин-у, нима мумкин эмаслигини тушунтирганда, ўзингизни бир жойда айланаётгандек ҳис қилсангиз, унда бу баҳсга нуқта қўйиш учун умумий жавобни айтиш зарар қилмайди.
Сиз: “Бундай қилиш мумкин эмас, чунки бизнинг оилавий қоидаларимизда бу қабул қилинмаган”, деб қисқагина тушунтиришингиз мумкин. Ёки бўлмаса: “Мен нима десам, шу бўлади. Менинг фикримга қўшилмаслигингни тушунаман, бироқ бу уйда буйруқни мен ва даданг берамиз. Ўзингнинг болаларинг бўлганида, сен ҳам бошлиқ бўласан!”, дейишингиз мумкин. Ёки “Йўқ, кинога ёлғиз бормайсан, чунки бизнинг оилада ўн уч ёшга тўлмагунингча бунга руҳсат берилмайди”. Сизнинг бу сўзларингиз оилавий шаън кодексингизни яна бир бор таъкидлаётган бўлади. Агар фарзандингизга нимадир тинглашга ёки томоша қилишга руҳсат берсангиз, ойим бу кўрган ва эшитган нарсаларимни маъқулламоқда, деб ўйлайди. Ҳозирги замонавий маданиятда сизнинг бу қатъиятсизлигингиз бузғунчи олам фарзандингизга зарба беришига имкон яратади, оқибатда эса боланинг бутун ҳаётида чандиқ қолади.