3:15

Уйда таълим олиш

MP3

Ассалому алайкум. Фарзандли бўлган ота-оналар фарзандларининг яхши таълим олишларига ҳаракат қилишади. Таълим бериш масаласида жуда кўп бахслардан сўнг, хусусий ёки давлат мактабларидан бирига жойлаштиришга қарор қилишади. Бироқ, болаларга таълим беришда эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир имконият бу – уйда таълим беришдир. Миллий илмий-тадқиқот уйда таълим олиш институтининг берган маълумотларига кўра, бу турдаги таълимга “талаб кўпроқ” бўлмоқда. Уйда таълим олишнинг тарафдори доктор Брая Рей ҳисоботига кўра, “бутун Қўшма Штатлар худудида олиб борилган тадқиқотда 1657 оиладан 5402 нафар таълим олувчилардан маълумотлар олинди. Уйда таълим оладиган ўқувчиларнинг ўқиши натижалари давлат таълим муассасаларида ўқийдиган ўқувчиларнинг натижаларидан анчагина юқори эканлиги маълум бўлди.

Ундан ташқари, бу болаларнинг ота-оналари ҳатто дипломли мутахассислар бўлмаса ҳам ва шу штатдаги таълим муассасалари уйда таълим оладиган болаларнинг таълим жараёнини назорат қилиб турмаган бўлсалар ҳам, шундай яхши натижа кўрсатишган. ” Бундан ташқари, болалари уйда таълим олишига қарор қилган ота-оналар, таълимнинг бу шаклини танлаганларининг сабаби, бундай вазиятда улар фарзандларидан кўнгиллари ҳотиржам бўлади, чунки улар фарзандлари қандай ижтимоий тажриба ва билим орттираётганларини назорат қилиб тура оладилар. Кўпгина ота-оналар фарзандларида мустаҳкам диний эътиқод бўлишини исташади ва фарзандларини норасмий тарзда ўқитиш уларга ёқади. Она фарзандини озиқ-овқат дўконига олиб бориб, унга оилавий бюджетни режалаштириш асосларини ўргатиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳислатларини айтиб бериши ҳамда арифметика асосларини ўргатиши мумкин.

Отаси эса ўлчов усулларини, геометрия асосларини, машиналарнинг дизайни ҳамда таъмирлаш асосларини ўргатиши мумкин. Тарих дарсини эса Фуқаролик уруши бўлган жойларга ёки Бостондаги озодлик сайлгоҳига саёҳат қилиш орқали ҳам ўргатиш мумкин. Айрим ота-оналар ўз фарзандлари учун ажойиб устоз бўлишлари мумкин, шунинг учун уйда таълим олиш, айниқса биринчи босқичларда яхши самара беради. Бироқ баъзи ота-оналар уйда таълим олиш тарфдори бўлсалар ҳам аслида бир вақтнинг ўзида ҳам устоз ҳам ота-она бўлиш улар учун жуда қийин бўлади, чунки уй ишлари билан банд бўлиб, дам олиш олишга вақт топишлари қийин бўлади. Агар фарзандингизни уйда таълим олиши ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, бу томонини ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг ва фарзандига уйда таълим бераётган яқин атрофингизда яшайдиган оилалардан ёрдам сўрашни режа қилинг.

Уйда таълим олувчи баъзи болалар бошқа тенгдошларига нисбатан катталар орасида ўзларини эркин ҳис қилишларини эътиборга олиш зарур. Ижтимоий ҳолатларда улар ўзларини оддий болалардек тутмайдилар, айниқса ўз тенгдошлари билан мулоқотда бўлган пайтларида. Мана шу сабабга кўра, уйда таълим оладиган болалар учун ўз тенгдошлари билан турли шароитларда мулоқот қилиш учун қўшимча имкониятлар беришни жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Агар сиз фарзандингизга уйда таълим беришни режалаштираётган бўлсангиз, сайрларга чиқиш, бошқа болалар билан биргаликда экскурсияларга бориш, сиз яшаб турган жойда уюштириладиган спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун ўзингизда куч топа олишингизга ишонишингиз лозим. Фарзандингиз ўз тенгдошлари орасидан ким биландир яқин дўст бўлиб кетиши учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишингиз керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top